87
1.ҳаракат фаолияти таркибига кирувчи алоҳида ҳаракатларнинг
бажарилишига унчалар эътибор бермай бажариш. Бунга ҳаракатни
бажариш жараёни автоматлашувининг бошланиш ҳисобига эришилади.
2.ҳаракатни автоматлашган даражада бажариш ўқитиш –
натижаси ёки ҳаётий тажриба амалиёти натижасидир.
3.ҳаракат фаолиятининг автоматлашган ҳолда бажарилишида онгнинг
етакчи ролини инкор этиб бўлмайди. Ҳаракат
малакаси шаклланишида
фаолият мазмуни автоматлашмай айрим ҳаракатларнинг ижроси
жараёни, айрим
элементлар
тузилиш (масалан: нерв-мускул
жараёнларини координация қилиш муносабатлари, ҳаракат ва
вегетатив компонентларнинг ўзаро алоқаси) автоматлашади.
4.
Ўқувчининг онги асосан ўзак компонентларга, шароитнинг
ўзгариши ҳисобига ва ҳаракат вазифасининг ижодий ҳал қилинишига
йўналтирилади.
Заруриятга қараб ўқувчи, ўрганувчи ҳар бир ҳаракатнинг
бажарилишини назорат қилиши мумкин, шунингдек, ижрога лозим бўлган
ўзгартишлар киритиши ёки бошқа фаолиятни бажаришга ўтиб
кетиши
мумкин (масалан: қўлда ёки бошни ерга қўйиб
туришда мувозанатни
йўқотса, ўқувчи «групперовка» (йиғиштириниш) қилиб олдинга «перекат»
қилиши мумкин).
5.ҳ
аракат малакаси юқори турғунликка эга. Бу шуни кўрсатадики,
бошқа шароитда ҳаракат фаолияти бажарилишининг бузулишига оз
имконият бўлади (масалан: бошқа спорт зал, бошқа жиҳозлар ва ҳоказолар),
ўқувчиларга одатланмаган кузатувларнинг таъсири (томашабинлар).
Do'stlaringiz bilan baham: