Маoлумотнома


Йўлланма берувчи машқлардан


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/171
Sana23.09.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1685608
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   171
Bog'liq
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев

Йўлланма берувчи машқлардан тўла ҳаракат актини ўзлаштиришни 
осонлаштириш учун олдиндан, бир қатор хусусий билимларни бериш 
вазифаларни ҳал этишда фойдаланилади. Шунинг учун бир бутун ҳаракат 
фаолиятининг нерв-мускул зўриқиши элементларининг тузилиши ва 
характерига мослаб, уларга ўхшаш йўлланма берувчи машқларни топиш 
муҳим аҳамиятга эга. Йўлланма берувчи машқлар марказий нерв тизимидаги 
эффектли изнинг тўпланишига имкон беради, оқибатда улар энг содда вақтли 
алоқалар маълум ўхшашлик ва координацион умумийликлар орқали асосий 
машқни ўзлаштиришни енгиллаштиради.
Йўлланма берувчи машқлар тизими ўқитиш учун мўлжалланган 
фаолият таҳлили натижасида уни таркибий қисмларга бўлиш ва уларга 
нисбатан жавоб берадиган даражадаги элементлар, уларни ажратиб, 
ўқитишда қўллашни тақазо этади. Йўлланма берувчи машқлар бир бутун 
шаклда ва ўқувчилар кучига яраша бўлиши керак. Ҳаракат фаолиятини 
бўлакларга бўлишнинг характери, йўлланма берувчи машқларнинг сони, 
уларнинг навбати - ўқитишнинг индивидуал шароитига қараб қўллаш учун 
ўқитувчи томондан танланади. Ҳар бир йўлланма бериш машқини қўллаш, 
унинг давомийлиги (узунлиги), моҳияти, қийинлиги ва аҳамиятини эътиборга 
олишда, ўқувчилар тайёргарлигига қаралади.
Йўлланма берувчи машқларни шартли равишда икки хил кўринишда 
тасаввур қилиш мумкин: 
1) бир бутун ҳаракатдан ажратилган қисмлар ёки бутун ҳаракат, лекин 
улардан деталларни ажратиб олингани билан, фаолиятнинг қисми ҳеч қандай 
қўшимчасиз соф ҳолда, қисмларга бўлиб ўзлаштирилаётган ҳаракат фаолияти 
техникасини ажратилган ҳолдаги кўриниши тарзида; 
2) йўлланма берувчи машқнинг кўриниши ўзлаштирилаётган 
фаолиятнинг белгиланган структурасини тузиш учун қўлланилиши мумкин 
бўлган шаклидаги кўринишда. 


136 
Қисмларга бўлиб ўзлаштириш ҳаракат фаолиятини ўзлаштириш 
жараёнини енгиллаштиради ва педагогик афзалликка эга. Ўқувчи 
мўлжалланган мақсадга аста-секинлик билан, шахсий тажрибаларни тўплаш 
орқали келади ва улардан зарур бўлган ҳаракат фаолияти шаклланади. Бутун 
ҳаракат актидаги ҳар қайси деталнинг ролини тушунган ҳолда диққат бир 
жойга тўпланади, ҳар бир дақиқа эсда қолади – буларнинг ҳаммаси айрим 
бўлакларни пухта ўзлаштиришга сабаб бўлади, фаолиятни тўла эгаллаш 
енгил шароитда ўтади, таълимнинг  ўқитишнинг вақти қисқаради. Айрим 
ҳолларда усулиятнинг самарадорлиги, энг аввало, машқнинг сифатига 
боғлиқ бўлади, ва ҳаракат маданиятининг ошиши билан кўзга ташланади. 
Йўлланма берувчи машқларнинг кўплигини дарсларни нисбатан турли туман 
бўлиши, таълим жараёни қизиқарли ўтишига сабаб бўлади. 
Ҳаракат малакаларини қисмларга ажратиш орқали тўпланган бой 
ҳаракат заҳираси вазифаларини муваффақиятли ҳал қилишга ёрдам беради ва 
шуғулланувчилар ҳаракат тажрибасини янада оширади. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling