Маoлумотнома


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/171
Sana23.09.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1685608
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   171
Bog'liq
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев

Бўлакларга ажратиб ўқитиш методи йўқотилган малакаларни тезда 
тикланишига таъсир кўрсатади. Координациясига кўра ўта қийин машқларни 
ўзлаштиришда бу усулият бебаҳодир. Лозим бўлса бўлакларга ажратиш 
айрим бўғинлар, ажартиб олинган мускул гуруҳларига алоҳида таъсир этиш 
имкони бу усулиятда ўта юқори бўлади. 
Лекин машқ техникасини билмай қисмларга ажратиш, фавқулодда 
танланган йўлланма берувчи машқлар, улардан нотўғри фойдаланиш ҳаракат 
малакасининг шаклланиш жараёнига салбий таъсир кўрсатади. 
Ҳаркатни тўла ўзлаштириш усулияти ҳаракат фаолияти таълимнинг 
якуний вазифаси нимадан иборат бўлса, шунга яқин кўринишда 
ўзлаштиришни назарда тутади. Бу усулият ҳар қандай ҳаракат актини 
ўқитишнинг якуний этапида бўлакларга ажратиб ўқитиш усулиятидан сўнг 
қўлланилади.
Жисмоний машқ техникасини такомиллаштириш уни тўла бажариш 
орқали амалга оширилади. Ҳаракат фаолиятини бир бутунлигига 
ўзлаштириш ҳаракат фаолиятини бажариб кўриш, синаш (опробирование)да 
энг қулай усулдир. Аксарият ҳаракат фаолиятлари шунчалар соддаки, уларни 
бўлакларга ажратиб ўқитиш вақтни беҳуда сарфлаш демакдир, шунинг учун 
ҳаракат ҳолатини тўла ўргатиш амалиётда кўпроқ қўлланилади. Айрим 
ҳаракат фаолиятларини биз хали илмий равишда бўлакларга ажрата 
олмаймиз, шунингдек, ўзини тўла оқлаган йўлланма берувчи машқлар 
тизимини ҳам ҳозирча ишлай олганимизча йўқ. 
Қисман регламентлаштирилган машқ усулияти. Кўзда тутилган 
вазифани бажариш учун ўқувчиларга фаолиятни нисбатан эркин танлашга 
йўл қўяди. Бу усулиятдан, қоида бўйича такомиллаштириш этапда 
фойдаланилади, бунда ўқувчи етарли даражадаги билим ва бажара олишга 
малакасига эга бўлганлиги ҳисобга олинади. Бу гуруҳчага кирувчи ўйин ва 
мусобақа методлари турли белгиларга эга бўлишига қарамай, уларни ягона 


137 
умумийлиги мавжуд: уларни қўллашда ўқувчилар орасида доимо рақобат 
(бир-бирини мағлуб қилиш)ҳиссиёти устун бўлади, ўқувчиларда ўз кучини, у 
ёки бу фаолиятини бажаришда устунлигини исботлаш учун интилиш ҳар 
доим юқори бўлади. 
Ўйин усулияти жисмоний тарбиядаги ўйинларнинг кўпчилик 
белгиларини ўзида мужассамланган. Дарсликнинг “Жисмоний машқларнинг 
педагогик классификацияси” бўлимида ўйин жисмоний машқ характеридаги 
тизим тарзида, яъни жисмоний тарбия воситаси кўринишида берилган. Лекин 
жисмоний тарбияда ўйинлар таълим ва тарбиянинг самарали усулияти 
сифатида ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Шу сабабли ўйин методининг 
табиатини ўйин моҳиятини очиш орқалигина тушуниш мумкин холос.

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling