Маoлумотнома


Ўйиннинг моҳиятини ўрганишнинг нисбатан переспектив


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/171
Sana23.09.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1685608
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   171
Bog'liq
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев

Ўйиннинг моҳиятини ўрганишнинг нисбатан переспектив 
йўналиши усулиятлаштириш назарияси ҳисобланади. Шунга мувофиқ, 
ўйинлар инсоннинг олдиндан белгиланган ҳаётий шароитда ишлаб чиқарган 
ўзининг юриш-туриши, хулқи чегарасидан чиқмайдиган ўзига хос 
элементларнинг моделидир (Н.И. Понамарев). Ўйинда шартли равишда 
бутун бир ҳаётий ситуация ўз ифодасини топиши мумкин (масалан, 
ўйинларда тақлид қилиш), инсон ҳаракат фаолитининг айримлари турмуш, 
меҳнат, мудофаа фаолияти характеридаги ҳаракатлар бўлиб, уларда асосан 
одамлар орасидаги ўзаро муносабат моделининг мавжудлилиги ётади. Ўйин 
тарихан вужудга келган жамият ҳодисаси бўлиб, одамларнинг ҳарбий ва 
меҳнат фаолияти асосида пайдо бўлган ва у инсон ҳаётининг моддий ва 
ижтимоий шароитлари билан белгиланади. Ўйин ҳаётий реалликни акс 
эттиради ва бир вақтнинг ўзида ўзининг соф шартли қонунларига бўйсунади. 
У бизни ўраб олган борлиқни ўзгартиришни назарда тутмайди, лекин 
инсонни ижодий меҳнатга тайёрловчи шарт сифатида инсон маданиятининг 
муҳим манбаи ролини ўйнайди. Шунга боғлиқ ҳолда ўйин қуйидаги 
хизматларни бажаради: тайёрлов (инсонни жисмоний ва руҳий кучларини 
такомиллаштириш, социал фаоллик ва ижодкорлики тарбиялайди) ва кўнгил 
очиш, муносабатларини, шунингдек, уларни ўраб олган муҳит орасидаги 
муносабатларни шакллантиради. Бу каби асосий хизматлар ўйинларнинг 
йўналиши ва мазмунини белгилайди.
Жисмоний тарбиядаги барча ўйинларнинг асосий мазмунини инсонни 
жисмоний камолотга эриштиришга имконият яратувчи ҳаракат фаолиятлари 
ташкил этади. Ўйинлар ҳамда гимнастика, спорт, туризмдаги фарқни кўп 
ҳолда шартли деб тан олишимиз лозим, бу шартлар турларнинг ривожланиш 
меъёрига кўра янада яққол кўринади. Ўйинга конкрет ҳаракат фаолиятлари 
тизими деб қараш зарур, улар белгиланган қоидалар рамкасида бажарилади 
ва метод сифатида жисмоний машқ характерига қарамай, турлича педагогик 
вазифаларни ҳал этиши мумкин. 
Ўйинлар усулият тарзида фақат умумий қабул қилинганларидек 
амалга оширилмайди. Ўйин усулияти воситалари ва уларнинг шаклига кўра 
расмий ўйинларга нисбатан деярли кенг тушунча саналади. Масалан, ўйин 


138 
усулияти асосида дарснинг ҳамма қисмларини ўйинларсиз ўтказиш мумкин 
(тоққа саёҳат ўйини). Мувозанат сақлаш машқини бажараётиб тўсиқлардан 
ошиши ёки чуқурликлар устидан ўтиш тарзидаги ўйинлардн фойдаланиш 
мумкин. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling