plot3d(f4(x,y),x=-4..4,y=-4..4,orientation=[60,25]);
Импликатив функцияларда ўзгарувчилар орасидаги боғланиш яққол бўлмаган тарзда берилади. Бундай функцияга характерли мисол сифатида айлананинг радиуси учун ифодани кўрсатиш мумкин: r: х^2 + у^2 = r^2.
Импликатив функциялар асосан тенглама кўринишида ёзилади ва уни solve функцияси ёрдамида ечиш мумкин. Қуйидаги мисолда айлананинг тенгламаси умумий ва хусусий (сонли) кўринишда келтирилган:
> impf:=x^2+y^2=r^2;
> subs(x=a,impf);
> solve(%);
> impf1:=x^2+y^2=25;
> subs(x=4,impf1);
> solve(%);
Импликатив функцияларни график визуаллаштириш учун рlоts пакетидаги implicitplot функция хизмат қилади:
> with(plots):
Warning, the name changecoords has been redefined
> n1:=2*x^2+5*y^2=15;
> implicitplot(n1,x=-5..5,y=-5..5);
Maple дастурлаш тилида тармоқланувчи дастурларни ҳосил қилиш учун if операторидан фойдаланилади:
if "Таққослаш шарти" then <Элементлар>
| elif "Таққослаш шарти" > then <Элементлар> |
| e1se <Элементлар>|
fi:
Вертикал чизиқлар орасида ( | | ) шарт бўлмаган элементлар кўрсатилган. Шартли ифодаларнинг қуйидаги икки кўриниши амалда кенг қўлланилади:
if <Шарт> then <1-элементлар 1> fi — агар шарт бажарилса 1-элементлар бажарилади, акс ҳолда хеч қандай амал бажарилмайди;
if <Шарт> then <1-эленентлар> else <2-эленентлар 2> fi — агар шарт бажарилса 1-элементлар, акс ҳолда 2-элементлар бажарилади.
Шартни беришда таққослаш белгилари (<, <=, >, >=, =, <>) ва мантиқий операторлар (and, оr ва nоt) ишлатилади. Қуйидаги мисолни кўрайлик:
> restart:x:=-5:
> if x<0 then print('Manfiy') fi;
Ушбу мисолда х нинг қиймати текширилади. Агар у манфий бўлса экранга "Manfiy" сўзи чиқарилади. Акс ҳолда хеч қандай амал бажарилмайди. Кейинги мисолда агар х манфий бўлмаса экранга "Musbat" сўзи чиқарилади:
> x:=3:if x<0 then print('Manfiy') else print('Musbat') fi;
Яна бир мисолни кўрайлик:
> restart:a := 19: b := 15:
0>0>
Do'stlaringiz bilan baham: |