Марказий банк, унинг функционал тузилиши ва функциялари


Қайта молиялаштириш сиёсати


Download 132.5 Kb.
bet3/8
Sana28.12.2022
Hajmi132.5 Kb.
#1013908
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Марказий банк ва унинг функциалари.

Қайта молиялаштириш сиёсати.  Тижорат банкларининг қайта молиялаштириш сиёсати бу тўғридан-тўғри кредитлаш, векселларни хисобга олиш, қимматбахо қогозларни гаровга олган холда кредитлар бериш ва кредит аукционларни ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Бундан келиб чиққан холда марказий банкнинг қайта молиялаштириш операцияси қуйидаги усулларда олиб борилиши мумкин:
- тижорат банкларининг ихтиёрига векселларни хисобга олиш йўли билан кредитлаш;
- тижорат банклари ихтиёрига қимматбахо қогозларни гаровга олиш йўли билан кредитлар бериш. Бундай кредитлар дейилади. Уларнин фоиз ставкалари ломбардли фоиз ставкалар деб юритилади. Жахон амалиётида ломбард бўйича фоиз ставкаси доимо хисоб ставкасидан 1-2 фоиз юқори бўлади;
- тўғридан-тўғри кредит бериш усули. Кредит ташкилотлари фаолиятида молиявий қийинчиликлар бўлган холларда улар марказий банкка кредит олиш учун мурожаат қилиши ва марказий банк кредитидан фойдаланиши мумкин. Ремолиялаштиришнинг асосий мақсади пул муомаласи ва кредит муносабатларининг холатига таъсир кўрсатишадн иборат. Ремолиялаштириш сиёсатини олиб бора туриб марказий банк охирги кредитор сифатида майдонга чиқади.
Ўзбекистон Республикасида марказий банк ўрнатган қоидаларга асосан, қуйидаги активларни гаровга олган холда 3 ойгача бўлган муддатда кредитлар бериши мумкин:
- олтин, чет эл валютаси, халқаро захиралар тоифасига кирувчи валюта бойликлари ва бошқа бойликлар;
- давлатнинг қарз мажбуриятлари ва давлат томонидан кафолатланган бошқа қарз воситалари.
Марказий банкда депозит ўтказилган ва унинг джепозитарийси учун мақбул бўлган, харид қилиниши ва сотилишига рухсат берилган ва марказий банк улар билан ушбу қонун доирасида бошқа хил операциялар ўтказиши мумкин бўлган активлар, тўланишига банклар кафолат берган тижорат векселлари асосида кредитлар бериши мумкин.
Очиқ бозор сиёсати. Очиқ бозор сиёсати деганда, марказий банкнинг очик бозорда кимматбахо когозларни уз хиобидан сотиб олиши ва сотиши тушунилади. Марказий банкнинг очик бозор сиёсати асосан хазина мажбуриятлариин, саноат компаниялари ва банкларнинг облигацияларини, марказий банкда хисобга олинган тижорат векселларини сотиш ва сотиб олиш орқали амалга оширилади. Марказий банкнинг очиқ бозор сиёсати орқали банк тизимининг ва алохида олинган тижорат банкларнинг ўз резервлари миқдори оширилиши(агар қимматбахо қогозлар сотиб олинса) миқдори оширилиши (агар қимматбахо қогозлар сотилса) мумкин. Очиқ бозор сиёсати орқали марказий банк кредит бахосининг ўзгаришига эришиши мумкин. Бу эса ўз навбатида пулга бўлган талабнинг ўзгаришига олиб келади. Одатда марказий банк бу сиёсат орқали ортиқча пулларни муомаладан олади ва пул муомаласини мувофиқлаштириш бўйича актив пул-кредит сиёсати олиб боради.
Жахон амалиётида марказий банкнинг очиқ бозор сиёстаида асосий ўрнини давлатнинг қисқа муддатли мажбуриятлари билан бўладиган операциялари эгаллайди. Бу фаолият АҚШда, Германияда яхши йўлга қуйилган. Ундан ташқари Германияда Немис Федерал банки пул-валюта сиёсатини тартибга солиш учун очиқ бозорда қуйидаги қимматбахо қогозларни бозор ставкасида сотиши ва сотиб олиши мумкин:
Федерал банк билан битим шартларига яровчи векселар.
Федерал банк томонидан лойиқ деб топилган бошқа қарз мажбуриятлари.
Федерал банк очиқ бозорда қарз мажбуриятларини эмитентнинг ўзидан сотиб ололмайди. Бу холда шартнома очиқ бозор сиёсати эмас, аксинча кредитлаш бўлиб қолади.
"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги қонуннинг
25-моддасига асосан марказий банк ўзи чиқарган қимматли қогозларни, шнингдек қарз мажбуриятларини очиқ бозорда сотиши ва сотиб олиши мумкин. Марказий банк бюджетни молиялаштириш учун очиқ бозорда операциялар олиб боришга, қимматбахо қогозларни биринчи жойлаштиришда уларни сотиб олишга хақли эмас.
Марказий банкнинг очиқ бозорда олиб борадиган операция қуйидаги хусусиятлар бўйича фарқланади:
- битим шарти бўйича: нақд пул ёқи қайта сотиш мажбурияти билан маълум муддатга олиш (РЕПО операцияси) билан боғлик операциялар:
- битим объектлари бўйича: давлат ёки акционер жамиятлари қимматбахо қоғозлари билан бўладиган операциялар,
- битим муддати бўйича: қимматбахо қогозлар билан қисқа муддатли
(3 ойгача) ва узоқ муддатли (1 йил ва ундан ортиқ) операциялар,
- операциялар ўтказиш доирасига қараб: банк тизими доирасида ёки нобанк тизим доирасида қимматбахо қогозлар билан бўладиган операциялар,
- фоиз ставкаларини ўрнатиш бўйича: марказий банк ёки бозор томонидан аниқланадиган ставкалар.

Download 132.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling