Марказий банк, унинг функционал тузилиши ва функциялари
Download 132.5 Kb.
|
Марказий банк ва унинг функциалари.
- Bu sahifa navigatsiya:
- . Марказий банкнинг функциялари.
Марказий банк ва унинг функциалари. Режа: 1.Марказий банкнинг функциялари. 2.Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вазифалари ва функциялари. 1. Марказий банкнинг функциялари. Марказий банк қуйидаги асосий функцияларни бажаради: - банкнотлар (накд пуллар) эмиссияси, - давлатнинг олтин-валюта захираларини сақлаш, - пул-кредит сиёсати инструментлари ёрдамида иқтисодни мувофиқлаштириш, - кредит институтлари фаолиятини мувофиқлаштириш, - давлат банки сифатида фаолият кўрсатиш, - тўлов-хисоб муносабатларини ташкил қилишни белгилаб бериш, - валюта курсини мувофиқлаштириш. Жахоннинг барча мамлакатларида банкнотларни муомалага чиқариш функцияси марказий банкларнинг асосий функцияларидан бири хисобланади ва у бу сохада монопол хуқуқига эга. Кредит пуллар марказий банк томонидан қонунда белгиланган равишда чиқарилади ва марказий банк муомалага чиқарган пулларнинг қайтиб банкга келиб тушиши чораларини ишлаб чиқиши зарур. Давлатнинг валюта захираларини бошқариш функцияси. Марказий банк давлатнинг олтин, кимматбахо металл ва камёб тошларни, валюта захираларини бошқаради. Давлатнинг расмий олтин-валюта захиралари халкаро хисоб-китобларда активлар резерви, хисоб-китоблар бўйича давлатнинг кафолатли суғурта фонди сифатида намоён бўлади. Одатда мамлакат олтин захираларини асосий қисми Марказий банк ихтиёрига берилган бўлади. Баъзи давлатларда олтин захиралар молия министрлиги ихтиёрида бўлиб, марказий банк олтин билан боғлиқ операцияларни олиб боради. Марказий банклар мамлакат валюта захираларини ўзида йиғади ва бу захиралар халқаро хисоб-китобларни амалга ошириш, тўлов баланси дефицитини қоплаш ва мамлакат миллий валютаси курсининг барқарорлигини таъминлаш учун ишлатади. Марказий банк орқали давлатнинг иктисодий сиёсати, янада аниқроғи давлатнинг пул-кредит сиёсати олиб борилади. Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати давлатнинг иқтисодни бошқариш сиёсатининг бир қисми бўлиб, муомаладаги пул массаси, кредит хажми, фоиз ставкалари даражасини ва бошқа пул муомаласи ва ссуда капитали бозори кўрсаткичларини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган чора-тадбирлар йиғиндисидан ташкил топади. Пул-кредит сиёсатининг асосий мақсади миллий валюта барқарорлигини таъминлаш, валюта курси ва фоиз ставкаларини оқилона ўрнатиш асосида инфляция суръатларини камайтириш, кредитдан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш ва иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлашдан иборат. Download 132.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling