Марказий банк, унинг функционал тузилиши ва функциялари
Download 132.5 Kb.
|
Марказий банк ва унинг функциалари.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Девальвация.
- Ревальвация.
Своп операциялари. Валютавий своп операциялари ва гаров эвазига ссудалар бериш билан боглик валюта операциялари Германия Марказий банкининг валюта сиёсатида кенг қўлланилади. Своп бу банк опеарцияси бўлиб, валюта маълум муддатга нақд сотилади (сотиб олинади) ва бир вақтнинг ўзида валютавий савдо бўйича қарши битим тузилади. Масалан, Марказий банк тижорат банкларидан своп битими бўйича чет эл валютасидан сотиб оладиган бўлса, Марказий банк улар ихтиёрига пул маблағларини маълум даврга бериб қўяди, ва аксинча. Марказий банкнинг валюта сиёсатининг мухим жихатларидан бир шундаки, у орқали кредит инструментларининг ликвидлилигига таъсир кўрсатиш мумкин. Уларнинг ликвидлилигига таъсир кўрсатишининг мухим усулларидан бири гаров эвазига ссудалар бериш билан боғлиқ валюта операцияларини амалга оширишдир. Ушбу операцияни амалга ошириш учун тижорат банкларига Марказий банкнинг чет эл валютасидаги активларидан вақтинчалик фойдалаониш хуқуқи берилади: Активларнинг ўзи эса Марказий банкнинг мулки бўлиб қолаверади ва шу сабаби унга фоиз хисоблаб борилаверади. Жахон амалиётида одатда, Марказий банкнинг валюта операцияларининг асосий кисми своп операцияларига тугр келади.
Девальвация. Девальвация (лотинча сўз бўлиб, қадри тушиш деган маънони англатади) миллий валютанинг чет эл валютаси ва бошқа халқаро тўлов воситаларига нисбатан қадрининг тушишини англатади. Олдинги мавзуларимизда таъкидлаганимиздек девальвациянинг келиб чиқишига сабаб бўлиб инфляциянинг кучайиши ва мамлакат тўлов балансининг салбий қолдиқга эга бўлиши хисобланади. Девальвация сиёсатини мамлакат тўлов балансида ахвол ёмонлашганда ва импорт оқими кучайганда амалда қўллаш иқтисодга ижобий таъсир кўрсатади. Ревальвация. Ревальвация (лотинча суздан олинган бўлиб, қадри ошиши деган маънони англатади) миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан қадрининг ошишидир. Ревальвация сотиб олиш қобилияти кучли бўлган валюталар буйича, масалан, Германия, Швейцария,Япония каби мамлакатларда қўлланилади. Бу мамлакатлар узоқ давр давомида актив тўлов балансига эга бўлиб келган. Бу мамлакатларнинг экспорт қудрати юқори бўлиши, инфляция даражасининг пастлиги хам ревальвация ўтказишга асос хисобланади. Ревальвация девальвацияга нисбатан жахон амалиётида камроқ кўлланилади. Ревальвациянинг салбий томонлари хам мавжуд. Ревальвация мамлакатнинг экспорт потенциалини камайтириши мумкин. Бунга сабаб ревальвациядан кейин мамлакат товарларининг жахон савдо бозорида чет эл валютасидаги нархининг ошишидир. Бу эса мамлакат тўлов балансига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ревальвация яна ишсизлик муоммасини келтириб чикариши мумкин. Ревальвацияда чет эл валютасида кредит олган қарз олувчилар ютади. Шу билан биргаликда импортерлар олиб келган товарлари учун арзонроқ чет эл валютасини олиш имконияти туғилади ва импорт учун қулай мухит юзага келади. Download 132.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling