Марказий банк, унинг функционал тузилиши ва функциялари
Марказий банк хукуматнинг молиявий маслахатчиси
Download 132.5 Kb.
|
Марказий банк ва унинг функциалари.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Валюта интервенцияси нима.
Марказий банк хукуматнинг молиявий маслахатчиси. Марказий банк давлат банки сифатида фаолият олиб боради ва хукукматнинг молиявий маслахатчиси хисобланади. Бу функцияни бажара туриб Марказий банк давлат ташкилотларига хисоб хизматларини кўрсатади ва давлат бюджетининг кассавий ижросини амалга оширади. У давлатнинг хазина тўловларини амалга оширади ва давлатга кредитлар беради. Давлат хазинасидаги бўш пул маблағлари Марказий банкда депозит шаклида сакланади. Марказий банк давлатнинг қисқа ва узоқ муддатли қарзлари бўйича касса хизматини кўрсатади.
Марказий банк тўлов, хисоб-китоб муносабатларини ташкил қилиш функциясини бажара буриб, молия тизимининг барқарорлигини таъминлаш, тўлов тизимининг самарали бўлишини таъминлаш, пул-кредит сиёсатини ўтказиш каби масалаларни хал килишни ўз олдига қуяди. Молиявий тизимнинг самарадорлиги аввалом бор тўлов тизимининг қуйи даражада ташкил қилинганлигига боғлиқ бўлади. Щалқ хўжалигида тўлов механизмининг яхши йўлга қўйилиши, банклараро хисоб-китобларнинг тўғри олиб келишга асос бўлиб хизмат қилади. Тўлов тизимида нақд пулсиз хисоб-китоблар шаклларини ривожлантириш, электрон тўловлар тизимини жорий қилиш ва ривожлантириш каби вазифалар амалга оширилади. Марказий банк валюта курсини бошқариш функциясини бажаради. Марказий банкнинг бу функцияси бозор иқтисодиёти тизимини тартибга солишда асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Марказий банкнинг асосий валюта сиёсатига қуйидагиларни киритиш мумкин: 1.Валюта интервенцияси 2.Девиз сиёсати 3.Своп операцияси 4.Девалвация 5.Ревалвация 6.Валютавий чеклашлар сиёсати ва бошқалар. Валюта интервенцияси нима. Валюта интервенцияси деб Марказий банкнинг миллий валюта курсига таъсир қилиш мақсадида чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш бўйича ўтказадиган операциялари билан валюта бозори фаолиятига арлашувига айтилади. Миллий валюта курсини ошириш, мақсадида марказий банк чет эл валютасини сотади ва аксинча, миллий валюта курсини туширмоқчи бўлганида, у чет эл валютасини сотиб олади. Марказий банк томонидан биринчи валюта интервенцияси XIX асрдан қўлланила бошлаган. XX асрнинг 30 йилларидан бошлаб бу операциялар ривожланган мамлакатларда миллий валюта курсини тушириш ва шу асосда экспортни рағбатлантириш мақсадида қўлланила бошлаган. Бретонвуд валюта тизими доирасида валюта интервенцияси ўзгармас валюат курси ва паритетини таъминлаш воситаси сифатида қўлланилган бўлса, ўзгарувчан валюта курси мавжуд бўлган мамлакатларда миллий валюта курсидаги катта ўзгаришларнинг олдини олиш мақсадида қўлланилади. Марказий банк валюта курсининг барқарорлигини таъминлаш учун маълум халқаро тўлов воситалари (олтин валюта захиралари, СДР, ХВФнинг резерв позицияси) резервларига ёки чет эл заёмларига эга бўлишлари керак. Валюта резервлари бу давлатнинг марказий банкдаги валюта захиралари хисобланади. Download 132.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling