Марказий банк, унинг функционал тузилиши ва функциялари


Пул-кредит сиёсатининг икки йуналиши


Download 132.5 Kb.
bet2/8
Sana28.12.2022
Hajmi132.5 Kb.
#1013908
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Марказий банк ва унинг функциалари.

Пул-кредит сиёсатининг икки йуналиши. Пул-кредит сиёсати икки йўналишда олиб борилиши мумкин. Биринчи йўналиш-кредит экспанцияси бўлиб, бу сиёсат пул-кредит эмиссиясини рағбатлантириш йўли билан олиб борилади, яъни ишлаб чиқариш суръатлари тушиб кетган холда, конъюктурада ривожланишга эришиш мумкин. Иккинчи йуналиш-кредит рестрикция сиёсати бўлиб, у иқтисодий ўсиш даврида пул-кредит эмиссиясининг қисқаришига асосланади. Марказий банк "тор" ва "кенг" маънода пул-кредит сиёсатини олиб бориши мумкин. "Тор" сиёсатда валюта бозорида инвестиция, хисоб ставкаси ва қисқа муддатли кредитлар бўйича фоиз ставкаларига таъсир қилувчи бошқа инструментлар ёрдамида валюта курси мақбуллигига эришиш тушунилади. "Кенг" сиёсатда муомаладаги пул массасига таъсир қилиш орқали инфляцияга қарши кураш олиб бориш тушунилади. Пул-кредит сиёсатининг халкаро жихатлари валюта курси, валюта резервлари ва тўлов баланси каби масалаларнинг ечимига қаратилган бўлади. Марказий банк рухсат этилган инструментлар ёрдамида пул муомаласини бошқариб боради. Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатининг асосий инструментлари бўлиб қуйидагилар хисобланади:
- минимал мажбурий резерв меъёрларини ўрнатиш:
- фоиз (дисконт) сиёсати,
- тижорат банкларини қайта молиялаштириш,
- очиқ бозор сиёсати,
- таргетрлаш ва бошқалар.
Мажбурий резервлар. Муомаладаги пул массасининг хажмини, банкларнинг ликвидлилигини мувофиқлаштириш ва инфляция суръатларини тушунтириш мақсадида Марказий банк тижорат банклари учун мажбурий резервлар нормасини ўрнатиб бериш сиёсатини амалга оширади. Пул муомаласини мувофиқлаштиришнинг бу усули бирични бўлиб 1913 йилда АҚШ да қўлланилган. Минимал захиралар бу тижорат банклари ресурсларининг марказий банкда мажбурий сақланиши зарур бўлган қисмидир. Мажбурий резерв миқдори тижорат банкининг йиғилган ресурсларига нисбатан фоизда белгиланади. Бу захира бевосита банкларнинг кредитлаш имкониятини чегараласа-да, уларнинг минимал ликвидлилигини тахминлаш омили бўлиши мумкин.
Минимал захира меъёри жамғарма турига, унинг хажмига, банкнинг жойлашиш ўрнига боғлик бўлган холда турли мамлакатларда турлича бўлиши мумкин. Мавжуд манбалар шуни кўрсатадики, масалан, Японияда минимал резервлар ставкаси 2,5 фоизни: АҚШда 12 фоизни, Германияда-12,1 фоизни, Португалияда- 17 фоизни, Ўзбекистонда 20 фоизни ташкил қилади.
Марказий банк томонидан захира микдори баъзи бир омилларни хисобга олган холда узгартирилиши мумкин.
Марказий банкнинг хисоб(дисконт) сиёсатининг мохияти шундаки, у тижорат банклардан векселларни сотиб олади. Айтайлик, мол сотиб олувчи корхонанинг етказиб берилган мол( товар, хизмат ва х.к) ларнинг хақини тўлаш учун маблағ етарли бўлмаса, у товар учун тўлашни маълум вақт ўтгандан кейин амалга ошириши тўғрисида вексель бериши мумкин. Мол сотувчи корхонага пул маблағлари зарур бўлган вақтда у векселни тижорат банкига сотиши мумкин. Тижорат банки векселни сотиб олганда унда кўрсатилган суммадан кам суммага (маълум фоизушлаб колган холда) сотиб олади. Зарур бўлганда тижорат банки векселни марказий банкда хисобга қўйиши мумкин. Бу холда марказий банк хам ўз фойдасига маълум фоиз-хисоб ставкаси ушлаб қолиши мумкин. Марказий банкнинг хисоб ставкаси турли давлатларда хар хил 5 фоиз дан 15 фоизгача бўлиши мумкин. Тижорат банклари векселларни сотиб олишда Марказий банкнинг хисоб ставкасига таянадилар. Марказий банкнинг хисоб ставкаси тижорат банклари ўрнатадиган хисоб ставканинг энг паст чегараси хисобланади. Одатда тижорат банкларининг хисоб ставкаси марказий банкнинг хисоб ставкасидан юкори (0,5 дан- 2 фоиз гача) бўлади.

Download 132.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling