Марказий банк, унинг функционал тузилиши ва функциялари
Download 132.5 Kb.
|
Марказий банк ва унинг функциалари.
Таргетирлаш. Пул массаси хажмининг ўзгаришини ўрнатилган усуллар ёрдамида чегаралш таргетирлаш деб аталади. Таргетирлашда маълум бир даврда пул массаси хажмининг тахминий юқори ва паст даражаси белгилаб берилади.
Жахон амалиётида пул массаси хажмини чегаралашнинг тахминий даражаси қуйидаги мақсдали йўналишлар бўйича белгилаб берилади. Масалан, Францияда бу усул назорат рақамлари, АҚШда депозит шаклида, Японияда истиқбол шаклида белгилаб берилади. Марказий банк таргетирлашни пул муомаласини мувофиқлаштиришнинг бошқа воисталари билан биргаликда олиб боради. Таргетирлашнинг ахамияти шундаки, маълум бир даврда хақиқатда муомалага чиқарилган пул массасини тахминий белгилаб берилган пул массаси билан солиштирш натижасида пул муомаласидаги ахвол тўгрисида маълумотга эга бўлиши мумкин ва олдиндан зарурий чоралар ишлаб чиқиш хамда амалга ошириш имкониятига эга бўлиш мумкин. Бу эса ўз навбатида Марказий банк пул-кредит сиёсатининг самарадорлигини таъминлайди. Таргетирлашда фойдаланиладиган кўрсаткичлар пул-кредит сиёсатини олиб бориш анъаналарига, пул муомаласини мувофиқлаштириш усулларига боғлиқ бўлади. Марказий банкнинг навбатдаги функцияларидан бири бу кредит институтлари фаолиятини мувофиқлаштиришдан иборат. Тижорат банклари фаолиятини марказий банк томонидан назорат қилишнинг зарурлиги бозор иқтисоди шароитида марказий банкнинг мухим рол ўйнаши билан асосланади. Марказий банк бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодиёт билан банк тизими ўртасида воситачи сифатида фаолият кўрсатади. Банк назорати икки мақсадни амалга ошириш учун: - жамғармачилар манфаатларини хар хил мумкин бўлган зарарлардан химоя қилиш, - рискларнинг олдини ола туриб молиявий бозорнинг барқарорлигини таъминлашга йўналтирилган бўлиши мумкин. - Марказий банк тижорат банклари фаолиятини назорат қилиш функциясини амалга оширишда қуйидаги вазифаларни бажаради: - банк фаолиятини олиб боришга лицензиялар бериш; - банклар хисоботларини текшириш; - жойларда текширишлар ўтказиш; - банк операцияларини бажаришда нормаларга риоя қилишни назорат қилиш. Банк фаолиятини олиб боришга лицензия( рухсат) бериш орқали марказий банк ташкил қилинаётган кредит институтларининг банк фаолиятини олиб бориш имкониятларини аниқлайди. Кредит ташкилотига лицензия беришда қуйидаги махълумотларга эътибор берилади: - банкнинг асосий акционерлари, - бошланғич капиталнинг манбалари, - банк ращбар ходимларининг малакаси ва фаолиятининг мос келиши: - кўрсатилган хизмат турлари ва банк стратегияси, - устав капиталининг миқдори, - банк активларининг тўғри бащоланганлиги, - юзага келадиган рискларни қоплаш мақсадида резерв фондини ташкил қилиш сиёсати ва бошқалар. Жахон амалиётида 80-йиллардан бошлаб кўпгина банклар инқирозга учраши муносабати билан Марказий банклар тижорат банклари фаолиятини назорат қилиш мақсадида банклар ва уларнинг шуъбалари тўғрисида хисоботлар топширишни белгилаб берди. Марказий банк тижорат банкларни амалга оширадиган операцияларни текшириш, ички аудит холатига бахо бериш хуқуқига эга. Бунда аввалом бор тижорат банкларининг активлари: кредитлар ва барқарорлиги текширилади. Текшириш ўтказишдан асосий мақсад: - банкнинг молиявий холатига объектив бахо бериш: - банкни бошқариш сифатига ва унинг рахбари фаолиятига бахо бериш; - банкнинг молиявий ахволини ва унинг бажарадиган операцияларининг самарадорлигини таъминлаш буйича чоралар ишлаб чиқиш; - банк фаолиятининг мавжуд қонунлар ва норматив хужжатларига мувофиқ олиб борилишини таъминлаш ва бошқалардан иборат. Марказий банк, шунингдек, тижорат банкларининг олиб борадиган операцияларининг норма буйича бажарилишини назорат қилиб боради. Бу холда Марказий банк тижорат банкларининг қуйидаги кўрчаткичларини текширади: - банк капиталининг активларига нисбати; - бир мижозга тўғри келувчи кредитнинг лимити; - ликвидлилик коэффциенти нормативларига риоя қилиш; - фоиз ставкаларининг ўзгариши натижасида даромаднинг ўзгариши ва бошқалар. Download 132.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling