Марказий банк ва унинг функциялари


Download 1.78 Mb.
bet2/4
Sana30.04.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1402385
1   2   3   4
Bog'liq
14-мавзу. Марказий банк ва унинг функциялари. З. Худойберганова

Биринчи йўл – бу узоқ давр давомида тижорат банкларининг ривожланиши натижасида, уларни милллийлаштириш йўли билан Марказий банкларнинг ташкил қилиниши. Бунга мисол қилиб, Англия банкини (1844 йил), Франция банкини (1848 йил), Испания банки (1874 йил), Германия Рейхс банки (1875 йил), Италияда (1893 йил), Испанияда (1874 йил) мавжуд банкларнинг эмиссион марказ сифатида фаолият кўрсатишга мослашганлигини келтириш мумкин.


Жаҳон амалиётида марказий банклар вужудга келишининг икки асосий йўли мавжуд:

Биринчи йўл – бу узоқ давр давомида тижорат банкларининг ривожланиши натижасида, уларни милллийлаштириш йўли билан Марказий банкларнинг ташкил қилиниши. Бунга мисол қилиб, Англия банкини (1844 йил), Франция банкини (1848 йил), Испания банки (1874 йил), Германия Рейхс банки (1875 йил), Италияда (1893 йил), Испанияда (1874 йил) мавжуд банкларнинг эмиссион марказ сифатида фаолият кўрсатишга мослашганлигини келтириш мумкин.

Иккинчи йўл – ташкил қилингандаёқ Марказий банк – эмиссион марказ сифатида қабул қилинган банклар. Бундай банкларга АҚШнинг Федерал банклари, 1913 йилларда кўпгина Лотин Америкаси мамлакатларида ташкил қилинган банклар, Австрия банки ва бошқаларни мисол келтириш мумкин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАРКАЗИЙ БАНКИ ТЎҒРИСИДА
2019 йил 11 ноябрь,
ЎРҚ-582-сон
11 та боб, 72 та моддадан иборат
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳуқуқий мақоми
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳуқуқий мақоми, ваколатлари, вазифалари, фаолиятини ташкил этиш Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Марказий банк юридик шахс бўлиб, у давлатнинг мутлақ мулкидир ва ўз харажатларини ўзининг даромадлари ҳисобидан амалга оширади.
Марказий банк ўз ваколатлари ҳамда вазифалари доирасида давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органларидан мустақил равишда қарорлар қабул қилади.
Марказий банк давлатнинг мажбуриятлари юзасидан, давлат эса Марказий банкнинг мажбуриятлари юзасидан, агар уларнинг ўзи бундай мажбуриятларни ўз зиммасига олмаган бўлса ёки қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, жавобгар бўлмайди.
Марказий банк, шунингдек унинг тасарруфидаги ташкилотлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи ёзилган муҳри ва бланкасига эга бўлади.
Марказий банкнинг мол-мулки унинг пул қимматликлари ва бошқа моддий қимматликларидан иборат бўлиб, уларнинг қиймати Марказий банкнинг балансида акс эттирилади.
Марказий банк ўз балансида акс эттирилган мол-мулкка эгалик қилишга, ундан фойдаланишга ва уни тасарруф этишга ҳақли.

Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling