Марказий кенгаши Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши
«Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодировнинг «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгашининг VI-Пленумдаги нутқи
Download 1.65 Mb.
|
Кулланма сайлов 2021й - копия
«Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодировнинг «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгашининг VI-Пленумдаги нутқи.
2021-йил 26-август куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг навбатдаги VII қурултойида Делегатлар партиянинг VII пленумида қурултойда кўриб чиқиш учун тавсия этилган «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши раиси, партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракция раҳбари Алишер Қодировни партиядан Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида тасдиқлади. Қурултойда Ўзбекистон президентлигига номзод «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши раиси, партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракция раҳбари Алишер Қодиров делегатларни сайловолди дастури билан таништирар экан, сайловда номзоднинг бош шиори “Миллий қадриятларга таянган тараққиёт!" эканини маълум қилди. К И Р И Ш Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида олиб борилаётган кенг кўламлм ислохотлар, изчил давом этаётган демократик ўзгаришлар доирасида сунги йилларда давлат ҳокимияти органларини сайловлар йўли билан ташкил этиш сохасида замановий демократик талабларга ва халқаро стандартларга тулиқ жавоб берадиган сайлов тизимининг ижобий тажрибаси шаклланди . Сайлов амалиёти билан бирга миллий сайлов қонунчилигимизнинг норматив ҳуқуқий базаси ҳам миллий тажриба ва халқаро андозаларга мос равишда, янада такомиллаштирилди. Шу нуқтаи назардан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга тақдим этган илк Мурожаатномасида халқаро норма ва стандартларга жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаисининг Сайлов Кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш вазифасини қўйган эди. Шунга асосан энг илғор халқаро стандартлар асосида, қисқа фурсат ичида мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор Сайлов кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилди ва 2019 йилнинг 25 июн куни қабул қилинди. Сайлов Кодекси қабул қилиниши муносабати билан амалда бўлган сайлов қонунчилиги муносабатларини тартибга солувчи 5 та Қонун (18.11.1991 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги, 28.12.1993 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги, 05.05.1994 йилдаги "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги, 05.05.1994 йилдаги "Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги ва 30.04.1998 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги) бекор қилинди. Бу давлат ва жамият бошқарувидаги устун вазифалар мамлакатимизни янада тараққий эттириш буйича Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган мақсад ва вазифаларнинг бажарилиши,яъни амалдаги ёрқин ифодаси булди. Шу уринда алохида таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда сайловга оид қонунларнинг тизимлаштирилиши ҳамда қўшимча ўттиздан ортиқ муҳим ҳуқуқий нормаларнинг киритилиши билан қабул қилинган Сайлов кодекси мазкур демократик жараённи янги босқичга олиб чиқди. Сайлов тизимида сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати жорий этилди, Айниқса Сайлов кодексидаги энг катта янгиликлардан бири бу – сиёсий майдон тўлиқ сиёсий партияларга берилди десак хеч бир муболаға булмайди. Зеро, сиёсий партиялар мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнига аҳолининг барча қатламларини жалб этиш, ҳокимиятнинг вакиллик органлари орқали давлат бошқарувида иштирок этиш, фуқароларнинг сиёсий онги ва маданиятини юксалтириш, ўзининг ғояларига садоқатли ҳамда сайловчилар ишончини қозонган номзодларни давлат ҳокимиятининг вакиллик ва ижро органларига илгари сурадиган, нодавлат нотижорат ташкилотлари ичида ҳокимият учун курашиш имконимятига эга булган ягона демократик институтдир. Шу бойс сиёсий партиялар ўз ғоя ва дастурлари билан давлат ҳокимияти бошқарувида иштирок этиб, ўз платформасини ҳаётга жорий этиш мақсадида сайлов жараёни,сайлов кампаниясига қатнашади. Куриниб турибдики, бугинги кунда фуқаролар эртанги кунга ишонч ҳамда она Ватан тақдирига дахлдорлик ҳисси билан сайлов жараёнларида иштирок этмоқдалар. Бу борада, айниқса, мамлакат Президенти сайлови алоҳида ўринга эга. Мазкур сайловнинг муҳим аҳамияти шундаки, унинг натижасида давлат бошлиғи сайланибгина қолмай, балки, жамият аъзоларининг хоҳиш-истаклари, кайфияти, давлат сиёсатига реал муносабати аниқланади. Бу жараёнда конституциявий асосда ўрнатилган ва тараққиётнинг муҳим омилларидан ҳисобланган фикрлар хилма-хиллиги ҳам яққол намоён бўлади. Маълумки, сайлов жараёни сайлов кампаниясини эълон қилиш, сайлов комиссияларини тузиш, номзодлар кўрсатиш, уларни рўйхатга олиш ва сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ бир қатор босқичлардан иборат бўлиб, уларнинг мазмун-моҳиятини тўғри англаш муҳим аҳамиятга эга. Қўлингиздаги савол-жавоб шаклидаги ушбу қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлов кампаниясига тайёргарлик кўриш ва унда иштирок этиш давомида сайлов комиссияларининг аъзоларига, сиёсий партиялар аппарати ходимларига, депутатларга,сайлов кампаниясида партиялар томонидан жалб қилинадиган фаолларга, шунингдек сиёсий жараёнга бефарқ булмаган барча фуқаролар учун сайлов билан боғлиқ масалаларни осон ва асослантирилган тарзда тушунишига ёрдам беради, деган умиддамиз. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling