9. Савол: Ўзбекистоннинг Сайлов кодексига ўтишнинг зарурати ҳамда кўзланган асосий мақсад нимада?
Жавоб: Ўзбекистонда олиб борилган кенг қамровли демократик ислохотлар жараёнида миллий сайлов тизимимиз эволюцион даврни бошдан кечирди ва кўп томонлама сиёсий мулоқотлар қилинди.
Миллий сайлов қонунчилигимиз бир қатор қонун ва қонуности ҳужжатларидан иборат бўлсада, ҳанузгача яхлит бир ҳужжат шаклига келтирилмаган эди. Халқаро норма ва стандартларига мувофиқ сайлов тизими ва қонунчиликни модернизация қилиш яъни сайлов қонунчилигини кодификация қилиш зарурати пайда булди.
10. Савол: Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси қачон ва қайси орган томонидан қабул қилинди ва кучга киритилди?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 18 февралда қабул қилинди, Сенат томонидан 28 февралда маъқулланди ҳамда 2019 йилнинг 25 июн куни Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланиб, расмий эълон кундан бошлаб кучга киритилди
11. Савол: Сиёсий партия ҳақида нима биласиз?
Жавоб: Сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қарашлар, манфаатлар ва мақсадлар муштараклиги асосида тузилган, давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилувчи ҳамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашувчи кўнгилли бирлашмасидир.
12. Савол: Қайси орган Ўзбекистондаги сиёсий партияларни давлат рўйхатига олади ва назоратни амалга оширади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги сиёсий партияларни рўйхатга олади ҳамда сиёсий партиялар фаолиятининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунчилик ва партия низомига мувофиқлигини назорат қилади.
13. Савол: Ўзбекистонда нечта сиёсий партия мавжуд?
Жавоб:
-Ўзбекистонда бугунги кунда бешта сиёсий партия расман рўйхатдан ўтган ҳолда фаолият олиб бормоқда. Булар: Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, “Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси” ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси.
Do'stlaringiz bilan baham: |