Марказий кенгаши Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши


Савол: Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари неча ёшдан бошлаб сайлаш ҳуқуқига эга бўладилар?


Download 1.65 Mb.
bet12/34
Sana18.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1574830
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   34
Bog'liq
Кулланма сайлов 2021й - копия

18. Савол: Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари неча ёшдан бошлаб сайлаш ҳуқуқига эга бўладилар?
Жавоб: Сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадир.
19. Савол: Сайловда иштирок этувчи ҳар бир фуқаро нечта овозга эга бўлади?
Жавоб: Сайловда иштирок этувчи ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлади.


20. Савол: Сайловда кимлар сайланиши ва иштирок этиши ҳуқуқига эга эмас?
Жавоб: Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмас.
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмайди.


21. Ўзбекистон Республикасида сайловлар қайси принциплар асосида ўтказилади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасида сайловлар умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш принципларига биноан очиқ ва ошкора ўтказилади


22. Яширин овоз бериш нимани англатади?
Жавоб: Сайловда эркин ва яширин овоз берилади. Сайлов бюллете­нидаги номзодлардан қайси бирини танлашни фақат сайловчи­нинг ўзи ҳал қилади.
Сайловчилар муддатидан олдин ёки сайлов куни участка сайлов комиссияси биносида ёхуд турган жойида яширин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланадилар.


23. Сайлов очиқ ва ошкоралик тарзда ўтказилади тамойили ҳақида нималарни биласиз?
Жавоб: Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишни сайлов комиссиялари очиқ ва ошкора амалга оширади.
Сайлов комиссиялари фуқароларни ўз иши тўғрисида, сайлов округлари, участкалари тузилганлиги ҳақида, сайлов комиссияларининг таркиби, улар­нинг жойлашган ери ва иш вақти тўғрисида хабардор этади, сай­ловчиларнинг рўйхатлари, сай­ловда иштирок этаётган сиёсий партияларнинг рўйхати би­лан таништиради, Ўзбекистон Республикаси Президентлиги­га номзодлар тўғрисидаги, шу­нингдек, овоз бериш ва сайлов якунлари ҳақидаги маълумотлар­ни маълум қилади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling