Марказий кенгаши Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши
а) Ўзбекистон Халқ демократик партияси
Download 1.65 Mb.
|
Кулланма сайлов 2021й - копия
а) Ўзбекистон Халқ демократик партияси.
Ўзбекистон Республикасида шаклланган дастлабки партиялардан бири. Партия 1991 йил 1 ноябрда тузилган. Ижтимоий адолат ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар манфаатларини ҳимоя қилиш партиянинг мақсади ҳисобланади. б) Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Мазкур партия 1995 йил 18 февралда тузилган.Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини мустаҳкамлаш, республикада кечаётган ислоҳотларнинг жадаллашувига, ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ижтимоий адолат ғояларини қарор топтириш, аҳолининг кам таъминланган эҳтиёжманд қатламлари учун зарур ижтимоий муҳофазани таъминлашга муносиб ҳисса қўшиш партиянинг асосий мақсадлари ҳисобланади. в) Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Партия 1995 йил 3 июнда тузилган. Миллий анъаналаримиз ва хусусиятларимизни инобатга олиб фуқаролик жамияти барпо этиш,фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ташқи сиёсатда миллий манфаатлардан келиб чиқиб дунё ҳамжамиятига интеграциялашувни кучайтириш, иқтисодий соҳада жаҳон бозорига қўшилишни кучайтириш учун фермерлар, ишбилармонлар, тадбиркорларга эркин иқтисодий шарт-шароитлар яратиш, барқарор пул ва валюта тизимини шакллантириш, маънавий соҳада ўзбек халқининг маънавий, маданий, бадиий, ахлоқий меросини қайтадан тиклаш, таълим соҳасида кенг ислоҳотларни амалга ошириш партиянинг асосий мақсадлари ҳисобланади. г) Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси.Партия 2003 йил 15 ноябрда тузилган. Тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг янада кенгроқ фаолият юритишлари учун янги имкониятлар яратиш, уларнинг истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан асослаб бериш, жамиятнинг мазкур қатлами манфаатларини ҳимоялаш ва эртанги кунини таъминлаш партиянинг асосий мақсади ҳисобланади. д) Ўзбекистон Экологик партияси. Партия 2019 йил 8 январда таъсис этилган. Барқарор ривожланишга, экологик хавфсизликка эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун табиий ресурсларни сақлаш ва қулай атроф-муҳитни яратишга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни таъминлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни сақлаш давлат, жамият ва мамлакат ҳар бир фуқаросининг вазифаси бўлишига эришишга кўмаклашиш партиянинг асосий мақсади ҳисобланади. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling