105. Савол: Сайлов бюллетени бузиб қуйилса нима булади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 55-моддаси мувофиқ Овоз бериш жараёнида эхтиётсизлик туфайли бузиб қўйилган сайлов бюллетени сайловчининг илтимосига кўра алмаштириб берилиши мумкин.
106. Савол: Кўзи ожиз сайловчилар учун алохида бюллетенлар жорий қилинадими?
Жавоб: Марказий сайлов комиссияси билан Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти ўртасида имзоланган ҳамкорлик Келишувига мувофиқ кўзи ожиз сайловчилар рўйхатдан ўтган округ сайлов комиссиялари дислокасияси аниқланиб, улардаги сайлов участкаларида сайловчилар Брайл ёзувида тайёрланган трафаретлар ёрдамида овоз бериши таъминланади.
107. Савол: Сайлов куни қайёрда овозх бериш амалга оширилади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 27-моддасига биноан сайлов кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган пайтда мазкур сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган фуқароларнинг фамилиялари сайловчилар рўйхатига киритилади. Ҳар бир сайловчи фақат битта сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |