Марказий кенгаши Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши


Сайлов комиссияларининг қарорлари устидан шикоятлар қандай тартибда кўриб чиқилади?


Download 1.65 Mb.
bet32/34
Sana18.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1574830
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
Кулланма сайлов 2021й - копия

96. Сайлов комиссияларининг қарорлари устидан шикоятлар қандай тартибда кўриб чиқилади?
Жавоб: Номзод кўрсатган сиёсий партиялар органлари, номзод­лар, ишончли вакиллар, кузатувчилар ва сайловчилар сайлов комиссияларининг қарорлари устидан ушбу қарорлар қабул қилинганидан кейин беш кун ичида судга шикоят қилиши мумкин.
Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари устидан қарор қабул қилинганидан кейин беш кун ичида Ўзбекистон Респу­бликаси Олий судига шикоят қилиниши мумкин.
Шикоят келиб тушганидан кейин уч кун ичида, сайловга камида олти кун қолганида эса дарҳол кўриб чиқилиши керак. Шикоят берган шахслар шикоятни кўриб чиқишда бевосита иш­тирок этиш ҳуқуқига эга.


97. Савол: Сайлов тўғрисида қонунчилигини бузганлик учун қандай жавобгарлик мавжуд?
Жавоб: Сайлов тўғрисида қонунчиликни бузганлик учун жавоб­гарлик Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексла­рида белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида 8 та моддадан иборат махсус V1-боб мавжуд бўлиб, унда сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик на­зарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 146-модда­си (Сайлов ёки референдум ташкил қилиш, уларни ўтказиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) ва 147-моддаси (Сай­лов ҳуқуқининг ёки ишончли вакил ваколатларининг амалга оширилишига тўсқинлик қилиш)да сайлов қонунчилигини буз­ганлик учун жиноий жавобгарлик) белгиланган.


98. Савол: 2021-йилги президент сайлови логотипини ким тақдим этади?
Жавоб: 2021-йилги президент сайлови логотипини Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси тақдим этди.


99. Савол: Дунё тажрибасида, ривожланган мамлакатларнинг ўз сайлов кампаниясини ўтказиш чоғида фойдаланадиган логотипида қандай жиҳатларнинг бўлишига алохида аҳамият қаратади?.
Жавоб: “Дунё тажрибаси, хусусан, Россия, АҚШ, Франция, Корея Республикаси сингари мамлакатларнинг сайлов ўтказиш борасидаги амалиётида ўз сайлов кампаниясини ўтказиш чоғида фойдаланадиган логотипида учта жиҳат бўлишига алоҳида аҳамият қаратар экан. Булар – муайян сана, ҳамма учун бир хилда тушунарли рамз, давлат байроғининг ранги.



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling