Марказий кенгаши Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши


Download 1.65 Mb.
bet33/34
Sana18.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1574830
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
Кулланма сайлов 2021й - копия

Кўп бериладиган саволлар:
100. Савол: Сайлов участкаси раиси, раис ўринбосари ва котибига ҳақ тўланадими?
Жавоб:Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 25 октябрдаги 969-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида ЙЎРИҚНОМAга мувофиқ ҳолда тўланади.
101. Савол: Сайлов участкалари сайловчилардан паспорт маълумотларини олишга ҳаққи борми?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 27-28-моддалари талабига кўра сайлов комиссиялари томонидан сайловчилар рўйхатига ҳар бир сайловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва яшаш жойи манзилига оид маълумотлар киритилиши белгиланган.
102. Савол: Таклифнома берилмаган булса ҳам сайловда қатнашиш мумкинми?
Жавоб: Таклифномани берилмаганлиги фуқароларнинг сайловда қатнашиш ҳуқуқларини чекламайди.
103. Савол: Номзоднинг яқин қариндошлари ва ишончли вакиллари сайлов комиссияларининг аъзоси бўлиши мумкинми?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 25-моддаси талабига кўра, бошқа сайлов комиссияларининг аъзолари, сиёсий партияларнинг аъзолари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, прокуратура органларининг, судларнинг мансабдор шахслари, номзодларнинг яқин қариндошлари ва ишончли вакиллари, шунингдек номзодларга бевосита бўйсунувчи шахслар сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин емас.
104. Савол: Сайлов бюллетенини мустақил равишда тўлдира олмайдиган шахс нима қилади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 55-моддаси талабига кўра, сайлов бюллетенини мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаган сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш кабинасига ёки хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли, бундан сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари мустасно.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling