14. Савол: Сиёсий партия фракцияси нимани англатади?
Жавоб: Сиёсий партия фракцияси – бу сиёсий партиядан кўрсатилган депутатлар томонидан ўз манфаатларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида ифода этиш мақсадида тузилган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган парламент бирлашмаси.
15. Савол: Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг бощ щиори нима?
Жавоб: Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг бощ щиори- «Миллий тикланишдан -миллий юксалиш сари”
16. Савол:“Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” щиори нимани англатьади?
Жавоб: “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари”, деганда тарихий анъана, қадрият ва урф-одатлар, узоқ минг йиллик бой ўтмишимизни асраб- авайлаган ҳолда миллий ғурур ва руҳиятни юксалтириб, келажакка интилиб, жонажон Ватамизнинг дунё миқиёсидаги обрў-эътиборини оширишга хизмат қилувчи бунёдкорлик фаолиятини кенг миқиёсда амалга оширишни тушунилади.
17. Савол: Ренессанс нима? Нега Учинчи Ренессанс дейилмоқда?
Жавоб: Президентимиз Ш.Мирзиёев мустақиллигимизнинг 29 йиллиги тантанали табрик нутқида тараққиётимизнинг мақсади Учинчи Ренессанс бўлиши лозимлигини таъкидлаген эди.
“Ренессанс” луғавий французча “қайта туғилиш” деган маънони англатади. Унинг мазмуни анча кенг: маданиятда, илм-фанда, санъатда, таълим-тарбияда, умуман, жамият ҳаётида узоқ муддатли турғунликдан кейин қайта жонланиб, тез ривожланишни, ижтимоий онг ва қадриятлар тизими янги сифат босқичига чиқишини билдиради.
Ренессанс-ўзбек тилига Уйғониш даври деб ўгирилган. Мустақилликнинг дастлабки чорак аср давомида миллий тикланиш билан шуғулланишга тўғри келди. Эндиликда миллий тикланишдан миллий юксалишга ўтганимиздан кейин, учинчи Ренессансга эришишни давлат раҳбари стратегик вазифа этиб қўйди.
Учинчи Ренессанс миллий ғоянинг асосий вазифаларидан бири, аввало, халқнинг жипслигини, бирлигини, мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини сақлаш ва мустаҳкамлашдир. Иккинчидан, миллатнинг олий мақсадини, ривожланиш марраларини, мўлжалларини умумий тарзда аниқлайди. Учинчи Ренессанс ғояси миллий руҳиятимизга, халқимиз армон-орзусига яқин.
Do'stlaringiz bilan baham: |