Марказий кенгаши Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши


Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг барча жа­раёнлари оммавий ахборот воситаларида, шунингдек ижтимоий тармоқларда ёритилади


Download 1.65 Mb.
bet13/34
Sana18.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1574830
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   34
Bog'liq
Кулланма сайлов 2021й - копия

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг барча жа­раёнлари оммавий ахборот воситаларида, шунингдек ижтимоий тармоқларда ёритилади.


24. Савол: Ўзбекистон Республикаси Президенти лавози­мига ким сайланиши мумкин?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 61-моддаси талабига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида ўн йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган фуқаро Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланиши мумкин.


25. Савол: Кимлар Ўзбекистон Республикаси Президентлилига номзод этиб руйххатга олинмайди?
Жавоб: -қасддан содир этилган жинояти учун илгари судланган фуқаролар;
-диний ташкилотлар ва бирлашмаларнинг профессионал хизматчилари


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг вако­лат муддати қанча?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 61-моддаси талабига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти беш йил муддатга сайланади. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти бўлиши мумкин эмас.


27. Савол: Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кимлар томонидан кўрсатилиши мумкин?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сиёсий партияларнинг юқори органлари томонидан амалга оширилади. Сиёсий пар­тия Ўзбекистон Республикаси Президентлигига битта номзод кўрсатиши мумкин.


28. Савол: Сиёсий партиялар қандай тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиши мумкин?
Жавоб: Сиёсий партия сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида тўрт ой олдин Ўзбекистон Республика­си Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган тақдирдагина Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиши мумкин.


29. Савол: Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнида, имзо туплаш деганда нимани тушинасиз?
Жавоб: Миллий сайлов қонунчилигимизга иувофиқ имзо-туплаш жараёни сайлов кампаниясининг асосий босқичларидан бири булиб, бу сайлов кампаниясининг «дастлабки қўллаб- қувватлаш» босқичи булиб хисобланади. Чунки Президент сайловида номзоди кўрсатилаётган фуқаро сайловчиларнинг камида бир фойзи томонидан қўллаб- қувватлансагина тегишли тартибда номзод сифатида руйхатга олиниши мумкин. Ушбу қўллаб- қувватлаш жараёни сайловчилардан имзолар йиғиш орқали уддаланади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling