5. Савол: Республика бошқарувидаги мамлакатларда давлат бошлиги-Президентлик лавозими биринчи марта давлат бошлити сифатида нечинчи йили ва қайси мамлакатда жорий қилинган?
Жавоб: Республика бошқарувидаги мамлакатларда давлат бошлиги-Президентлик лавозими биринчи марта давлат бошлити сифатида 1787 йилда АКД1да жорий қилинган.
6. Савол: Ўзбекистонда Президентлик лавозими қачон ва қайси орган томонидан таъсис этилди?
Жавоб: Ўзбекистонда Президентлик лавозими Собик, иттифок, республикалари орасида биринчи бўлиб жорий килиииб, 1990- йил 24-мартда Олий Кенгашнинг I сессиясида таъсис этилди.
7. Савол: Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови қачон бўлиб ўтади?
Жавоб: Янги тартибга кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида, яъни 2021 йил 24 октябрда бўлиб ўтади.
8. Савол: Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига оид қонунчилик ҳужжатлари тизимига қайси норматив ҳуқуқий ҳужжатлар киради?
Жавоб:
-Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (1992 йил 8 декабрь);
- Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодекси ( 2019 йил 25 июнь);
-Ўзбекистон Республикаси “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонуни (1996 йил 26 декабрь), “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги қонуни (2004 йил 30 апрель);
- Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари
9. Савол: Сайлов кампанияси даврида Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари билан тастиқланган низомларни биласизми?
Жавоб: -Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021-йил 14-апрель кунги 1065-сонли қарори билан тастиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисида”ги Низом;
- Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021-йил 14-апрель кунги 1066-сонли қарори билан тастиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисида”ги Низом;
-Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021-йил 14-апрель кунги 1067-сонли қарори билан тастиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президентлилига курсатилган номзодни қўллаб- қувватловчи имзоларни йиғнаш ҳамда имзо варақаларини тўғри тулдирилганлигини текшириш тартиби тўғрисида”ги Низом;
- Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021-йил 14-апрель кунги 1068-сонли қарори билан тастиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президентлилига номзодларнинг сайловолди тарғиботини олиб бориш тартиби тўғрисида”ги Низом;
Do'stlaringiz bilan baham: |