Марказий кенгаши Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши


Савол: Қайси манбалардан сайловни молиялаштириш тақиқланади?


Download 1.65 Mb.
bet16/34
Sana18.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1574830
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   34
Bog'liq
Кулланма сайлов 2021й - копия

41. Савол: Қайси манбалардан сайловни молиялаштириш тақиқланади?
Жавоб: Чет давлатларнинг, улардаги жисмоний ва юридик шахслар­нинг ҳамда халқаро ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан сайловни молиялаштириш ҳамда номзодлар ва сиёсий парти­яларни моддий жиҳатдан бошқача тарзда қўллаб-қувватлаш тақиқланади.


42. Савол: Президентликка номзоднинг ишончли вакил­лари ким?
Жавоб: Ишончли вакиллар номзодга сайлов кампаниясини ўтказишда ёрдам берувчи, сайлаш учун ташвиқот олиб борувчи, давлат органлари ва жамоат бирлашмалари, сайлов комиссияла­ри билан бўладиган муносабатларда номзоднинг манфаатларини ифодаловчи шахс.


43. Савол: Президентликка номзоднинг нечта ишончли ва­кили бўлиши мумкин?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод ўн беш нафарга қадар ишончли вакилга эга бўлишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ишончли вакиллари унинг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинади.


44. Савол: Сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари де­ганда кимлар тушунилади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатган сиёсий партиялар сайлов комиссиясининг мажлис­ларида, ҳужжатларни топширишда, имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширишда, сайлов участкасида овозларни санаб чиқишда иштирок этиш учун ваколатли вакил тайинлаш­га ҳақли.
45. Савол: Сиёсий партиянинг ваколатли вакили ким бўлиши мумкин?
Жавоб: Сиёсий партия аъзоси ёки тарафдори ёхуд сиёсий партияга хайрихоҳ бўлган Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқароси сиёсий партиянинг ваколатли вакили бўлиши мумкин.
46. Савол: Ваколатли вакил тайинлаш ва уни рўйхатга олиш тартибини биласизми?
Жавоб: Сиёсий партия сайлов кампанияси бошланганлиги расман эълон қилинган кундан бошлаб беш кунлик муддатда ўз ваколатли вакилини тайинлайди ҳамда уни рўйхатдан ўтказиш учун Марказий сайлов комиссиясига тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
Марказий сайлов комиссияси сиёсий партия томонидан тавсия этилган ваколатли вакил номзодига тегишли хужжатларни кўриб чиқиб, уч кунлик муддатда уни рўйхатга олади ва белгиланган шаклда унга гувоҳнома (мандат)ни беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар, кўрсатган сиёсий партиянинг ҳудудий органлари сайлов участкасида овозларни санаб чиқишда иштирок этиш учун сайлов участкалари тузилган кундан эътиборан ўз ваколатли вакилларини тайинлайди.



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling