Марказий кенгаши Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши


Савол:Сиёсий партия ваколатли вакилни ваколатидан маҳрум қилиши мумкинми?


Download 1.65 Mb.
bet17/34
Sana18.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1574830
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   34
Bog'liq
Кулланма сайлов 2021й - копия

47. Савол:Сиёсий партия ваколатли вакилни ваколатидан маҳрум қилиши мумкинми?
Жавоб: Сиёсий партия сайловга қадар истаган вақтда тегишли сайлов комиссиясини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда ваколатли вакилни ваколатидан маҳрум қилиши мумкин. Бундай ҳолларда сайлов комиссияси ваколатли вакилни рўйхатдан чиқаради ва унга берилган гувоҳнома (мандат)ни бекор қилади.


48. Савол: Сиёсий партиянинг ваколатли вакили қандай ҳуқуқларга эга?
Жавоб:
-сайлов комиссиясининг мажлисларида, сайлов комиссияларига ҳужжатларни, шу жумладан тўпланган имзо варақларини топширишда, имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширишда, сайлов участкасида овозларни санаб чиқишда иштирок этишга;
-участка сайлов комиссиясининг баённомаси билан танишиш, шу жумладан участка сайлов комиссияси баённомасининг тасдиқланган кўчирма нусхасини олишга ҳақли.
-сиёсий партиянинг ваколатли вакили такрорий овоз бериш пайтида ҳам сайлов участкасида овозларни санаб чиқишда ҳозир бўлиши мумкин.


49. Савол: Сиёсий партиянинг ваколатли вакили учун қандай ҳаракатларни амалга ошириш тақиқланади?
Жавоб: Сиёсий партиянинг ваколатли вакили участка сайлов комиссиясининг фаолиятига, шу жумладан сайлов қутиларини муҳрлашга, очишга, овозларни санаб чиқишга аралашиши мумкин эмас.


50. Савол: Сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларининг мажбуриятлари нималардан иборат?
Жавоб: Сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, сиёсий партия томонидан берилган ҳужжатни ва тегишли сайлов комиссиясининг гувоҳномаси (мандати)ни ўз ёнида олиб юриши шарт.


51.Савол: Участка сайлов комиссиясининг хатти-ҳаракати ва қарори устидан шикоят қилиш мумкинми?
Жавоб: Cиёсий партиянинг ваколатли вакили участка сайлов комиссиясининг хатти-ҳаракати ва қарори устидан қонунда белгиланган тартибда шу сайлов комиссиясига ёки юқори сайлов комиссиясига ёхуд судга шикоят қилиши мумкин.



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling