Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири
Ўзбек халқининг уруш йилларида кўрсатган фидокорона меҳнати
Download 1.34 Mb.
|
Ўзб тарих семинар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Уруш йилларида
2.Ўзбек халқининг уруш йилларида кўрсатган фидокорона меҳнати.
Республика саноати уруш манфаатларига мослаштирилган ҳолда жадал ривожлантирилди, янги тармоқлар яратилди. 1941 йил охирларида Ўзбекистоннинг 300 саноат корхонаси фақат ҳарбий маҳсулот бера бошлади. Республика саноат корхоналари қувватларининг кенгайиши, янгидан қурилган заводларнинг ишга туширилиши электр энергияси ва ёқилғи ишлаб чиқаришни кескин оширишни талаб қилди. Ўзбекистон партия ва ҳукумати Иттифоқ ҳукуматига хат йўллаб бу муаммони ҳал этишда кўмак сўради. Тез орада 1942 йил 10 ноябрда ВКП (б) МҚ ва СССР Халқ Комиссарлари Совети «Ўзбекистон ССРда бешта гидроэлектр-станция қурилиши тўғрисида» қарор қабул қилди. Ўзбекистонда металлургия заводи қуриш, кўмир ва нефть қазиб олишни кўпайттириш тадбирлари ҳам белгиланди. 1943 йилда Ўзбекистонда энг йирик гидроэлектрстанция - Фарход ГЭСи қурилиши бошланди, қурилиш зарур материаллар ва ишчи кучи билан таъминланди. Фарход қурилиши умумхалқ қурилишига айланди, бинокорлик ишлари хашар йўли билан бажарилди. 10 ойлик фидокорона меҳнат натижасида Сирдарё жиловланди. Уруш йилларида Бўзсув дарёси ўзанларида Товоқсой, Оққовоқ, Салар, Қуйибўзсув, Оқтепа, Қибрай ГЭСлари, шаҳарлар ва йирик корхоналар ёнида кичик ГЭСлар ишга туширилди. Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш қарийб 2,5 бараварга, яъни 1940 йилги 462 млн киловатт соатдан 1945 йилда 1187 млн киловатт соатга кўпайди. Уруш даврида «Ангренуголь» кўмир конида яна учта шахта ва очиқ усулда кўмир қазиб олинадиган каръер бунёд этилди. Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида Қизилқия кўмир кони фойдаланишга топширилди. 1940 йилда Ўзбекистонда атиги 3,4 млн тонна кўмир қазиб олинган бўлса, 1945 йили 103 млн тонна, яъни 30 марта кўпроқ кўмир қазиб олинди. Нефть махсулотлари ишлаб чиқаришни кескин кўпайтириш тадбирлари кўрилди. Нефть-геология қидирув трести, нефть тармоғи қурилиш монтаж трести, нефть қазиб олувчи 2 та трест, нефть қазиб чиқариш асбоб-ускуналарини таъмирлаш заводи, нефть машинасозлиги заводи барпо этилди. Фарғона водийсида ишлаб турган «Андижон», «Полвонтош», «Чангартош», «Чимён» нефть конларида маҳсулот ишлаб чиқариш кучайтирилди. Янги нефть конлари, нефтни ҳайдаш заводи ишга туширилди. Уруш йилларида Республикада нефть ишлаб чиқариш 4 марта кўпайди ва 1945 йилда 478 минг тоннадан ортди. Ғарбдан кўчириб келтирилган заводлар базасида 16 та станоксозлик, тўқимачилик ва машинасозлик корхоналари ташкил этилди. Урушдан олдин қурилган республикамиздаги кўпгина заводлар ҳам турли ҳарбий асбоб-ускуналар, машиналар, жанговар техника ишлаб чиқаришга мослаб қайта қурилди. ЎзССР ХКС 1942 йил 17 июнда Бекободда металлургия заводи қуриш тўғрисида қарор қабул қилди. Металлургия заводини қуриш бутун республика меҳнаткашларининг зарбдор ишига айланди. Саноат корхоналари зарур мутахасислар билан, колхоз ва совхозлар ишчи кучи билан таъминлашди. Завод қурилишида 30 мингдан кўпроқ кишилар иштироқ этдилар. Ўзбекистоннинг биринчи металлургия заводи 1944 йил 5 март куни дастлабки металл маҳсулотларини бера бошлади ва тез кунларда заводнинг биринчи навбати, 1945 йил февралдан иккинчи навбати ишга туширилди. Геологик-қидирув ишлари натижасида кўплаб қора ва рангли металл конлари очилди. Уруш йилларидаёқ Лангар, Ингичка, Қўйтош, Қоратепа, Олмалиқ рангли металл конлари, Оқтош боксит кони ўзлаштирилди. Улардан қазиб олинган вольфрам, молибден, мис, алюмин ва бошқа маҳсулотларни қайта ишлаш билан боғлик корхоналар қурилди. Уруш йилларида кимё, қурилиш материаллари саноати, тўқимачилик ва пойабзал саноати, озиқ-овқат саноати, маҳаллий саноат тармоқларини ривожлантириш тадбирлари амалга оширилди. Фақат 1943 йилда 12 та ёғ заводи, 3 та пахта тозалаш заводи, 4 та қанд ва 4 та консерва заводлари қурилиб ишга туширилди. Уруш йилларида Ўзбекистонда ҳаммаси бўлиб 280 та янги саноат корхоналари қурилиб ишга туширилди. Саноатнинг янги тармоқлари - авиация, станоксозлик, оғир машинасозлик, қора ва рангли металлургия ва бошқа тармоқлари вужудга келди. Саноатчиларимизнинг фидокорона меҳнати туфайли Ўзбекистон Совет Армиясининг қурол аслаҳахонасига айланди. Ўзбекистон фронтга 2090 самолёт, 17342 авиамотор, 2318 минг авиабомба, 1,7 мингдан ортиқ миномет, 22 млн мина, 560 минг снаряд, миллионтача граната, 330 минг парашют, ҳарбий эҳтиёжлар учун 100 минг км дан ортиқ махсус сим, 125 минг км телефон кабеллари ва бошқа маҳсулотлар етказиб берди. Бу ўзбекистонликларнинг фашист босқинчиларини тор-тор этишга қўшган улкан ҳиссаси сифатида жаҳон тарихидан муносиб ўрин олди. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling