Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири
Фаргона фожиасининг сабаблари, уни ҳаракатга келтирган кучлар кимлар эди?
Download 1.34 Mb.
|
Ўзб тарих семинар
- Bu sahifa navigatsiya:
- - Кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ишлари бузилган, порахўрлик, хизмат мавқеини суистеъмол қилиш авж олган эди.
- 12-МАВЗУ: Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек xалқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган xиссаси.
- 1.Урушнинг бошланиши. Ўзбекистон халқ хўжалигини харбий изга ўтказилиши. Ўзбекистоннинг уруш гирдобига тортилиши.
- Ҳарбий сафарбарлик .
- Ўзбек халқи, кексалар, ота-оналар даҳшатли синов пайтида ўз фарзандларини фронтга жўнатар экан, уларга мард ва ботир аскар бўл, қаҳрамонларча жанг қил, ғалаба билан қайт, деб насиҳат қилиб қолдилар.
Фаргона фожиасининг сабаблари, уни ҳаракатга келтирган кучлар кимлар эди?
- Фарғона вилояти, шаҳар, туман партия ва совет ташкилотларининг, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ташкилотчилик, сиёсий ишидаги жиддий хатолар фожиали воқеаларга сабаб бўлди. Улар вилоятдаги кескин ижтимоий, сиёсий вазиятни кучайиши хавфини ўз вақтида англаб етмадилар, миллатлараро адоватни келтириб чиқаришга уринган экстримистларга, порага сотилганларга ўз вақтида зарба беролмадилар. - Фарғона вилоятида ўн йиллар давомида ижтимоий-иқтисодий кескинлик ортиб борди. Хўжалик структураси бузилган, тармоқлар хомашё етиштириш, ярим фабрикатлар ишлаб чиқаришга мослашиб қолган эди, ишсизлар сони тобора ошиб борар, одамларни, ёшларни иш билан таъминлаш тадбирлари кўрилмасди. - Кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ишлари бузилган, порахўрлик, хизмат мавқеини суистеъмол қилиш авж олган эди. - Ана шундай кескинликдан, республикада ижтимоий-сиёсий беқарорликни келтириб чиқаришдан манфаатдор сиёсий кучлар аллақачон ишлаб чиқилган, пухта тайёргарлик кўрган режа асосида иғвогарона ҳаракат қилдилар, оломонга олдиндан тайёрланган варақалар тарқатдилар. Фарғонада содир бўлган сиёсий иғвогарлик Тбилиси, Тоғли Қорабоғ, Бокуда ташкил этилган иғвогарликлардан бири эди. Кейинчалик 1990 йил февраль-март ойларида Бўка ва Паркент, 1990 йил июнда Ўш ва Ўзганда ҳам шундай уринишлар бўлди. Ёвуз кучлар ўз мақсадига эриша олмадилар. Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида кескинлик бартараф қилинди. 12-МАВЗУ: Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек xалқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган xиссаси. Режа 1.Урушнинг бошланиши. Ўзбекистон халқ хўжалигини харбий изга ўтказилиши. 2.Ўзбек халқининг уруш йилларида кўрсатган фидокорона меҳнати. 3.Ўзбекистонликларнинг фронтда кўрсатган жанговор жасоратлари. Фан ва маданият. 1.Урушнинг бошланиши. Ўзбекистон халқ хўжалигини харбий изга ўтказилиши. Ўзбекистоннинг уруш гирдобига тортилиши. 1939 йил 1 сентябрда Фашистлар Германияси қўшинларининг Польшага бостириб кириши билан иккинчи жаҳон уруши бошланиб кетди. Иккинчи жаҳон урушини йирик давлатлар ўртасидаги ихтилофлар, агрессив давлатлар - фашистлар Германияси, фашистлар Италияси ва милитаристик Япония бошладилар. Улар орасида Германия фашистлари уюштирувчи, етакчи роль ўйнади. Фашистлар блоки давлатлари томонидан олиб берилган уруш босқинчилик, адолатсизлик уруш эди. Фашизмга қарши урушган давлатлар адолат учун курашдилар. Агрессия қурбони бўлган мамлакатларда ватанпарвар кучлар, халқ томонидан қаршилик кўрсатиш ҳаракати бошлангач, урушнинг озодлик характери янада кўчайди. Англия ва Франция ҳукмрон доиралари биринчи жаҳон урушида қўлга киритган ҳудудларни ўз тасарруфида сақлаб қолишга, Гитлер қўшинларини Шарққа, Совет Иттифоқи томон йўналтиришга интилдилар. Совет давлатининг ташқи сиёсати фашистлар Германиясини Англия ва Францияга қарши қўйишга ва уларнинг ҳарбий кучлари заифлашган пайтда зарба беришга қаратилган эди. 1939 йил 23 августда собиқ СССР билан Германия ўртасида 10 йил муддатга ҳужум қилмаслик тўғрисида шартнома имзоланади. Шартноманинг маҳфий қўшимча баённомасига мувофиқ Германия ва СССР ўзларининг таъсир доираларини бўлиб оладилар. Герман ва совет манфаатлари Польша давлати ҳудудлари билан боғлиқ эди. Германия Болтиқбўйи мамлакатларига даъво қилишдан воз кечади. Германия 1939 йил 1 сентябрда Польшага бостириб киргач, Совет давлати 1939 йил 17 сентябрда ўз қўшинларини Ғарбий Украина ва Ғарбий Белоруссияга киритади ва бу ҳудудларни ўз тасарруфига олади. 1940 йил июнда СССР Болтиқбўйи республикаларини ҳам эгаллади. Иккинчи жаҳон урушининг дастлабки давридаёқ фашистлар Германияси Ғарбий ва Марказий Европада ҳукмронликни қўлга киритди. Германия ва Италия Европадаги 10 давлатни - Польша, Чехословакия, Югославия, Бельгия, Голландия, Люксембург, Дания, Норвегия, Австрия, Францияни босиб олди. Фашистлар Германияси Европанинг ҳарбий, иқтисодий ресурсларини қўлга киритиб бўлгач, 1941 йил 22 июнь якшанба куни тонг саҳарда ҳужум қилмаслик тўғрисидаги шартномани бузиб, уруш эълон қилмасдан Совет Иттифоқига хоинона ҳужум бошлади. Фашистларнинг мақсади СССРни босиб олиш, бойлигини талаш, миллионлаб кишиларни қириш ва қолганларини қул қилишдан иборат эди. Германия билан ҳамкорликда унинг иттифоқчилари-Италия, Финляндия, Венгрия, Руминия, Болгария ҳам Совет Иттифоқига қарши урушга киришдилар. Совет халқининг фашизмга қарши уруши бошланди. СССР таркибидаги барча республикалар, шу жумладан, Ўзбекистон ҳам уруш гирдобига тортилди. Шу тариқа, иккинчи жаҳон уруши жаҳондаги 61 мамлакатни, Ер шари аҳолисининг 80 фоизини, яъни 1,7 миллиард кишини ўз гирдобига тортди. Ҳарбий сафарбарлик. Урушнинг дастлабки кунларидаёқ Ўзбекистоннинг моддий ва маънавий кучларини урушга сафарбар этишга киришилди. Барча вилоят, шаҳар ва туман ҳарбий комиссариатлари ҳарбий хизмат мажбуриятида бўлганларни сафарбар этиш билан шуғулландилар. Урушнинг дастлабки ойидаёқ юз минглаб ватандошларимиз қўлга қурол олиб фронтга жўнаб кетдилар. Ўрта Осиё ҳарбий округи фронт учун жангчилар ва зобитлар тайёрлайдиган ўчоққа айлантирилди. Бу округ 1941 йил июнидан 1942 йил охиригача бўлган муддатда ҳарбий сафарбарлик асосида 109 та ҳарбий қўшилма тузди, ҳаракатдаги армияга ва Олий Бош Қўмондонлик қароргоҳи заҳирасига 86 дивизия ва бригада жўнатди. Ўзбекистон ҳукумати ва ватанпарвар кучлари миллий ҳарбий қўшилмалар тузиш ташаббуси билан чиқдилар. 1941 йил 13 ноябрдан 1942 йил мартигача бўлган даврда 14 та милий ҳарбий қўшилмалар, жумладан, 9 та ўқчи бригада, 5 та отлиқ аскарлар дивизияси тузилиб фронтга жўнатилди. 1941 йилда Ўзбекистон аҳолиси жами 6,5 миллион кишини ташкил этган, уларнинг ярмини болалар ва кексалар ташкил этган бўлса, яроқли одамларимизнинг 50-60 фоизи, аниқроғи 1433230 киши урушга сафарбар бўлган. Ўзбек халқи, кексалар, ота-оналар даҳшатли синов пайтида ўз фарзандларини фронтга жўнатар экан, уларга мард ва ботир аскар бўл, қаҳрамонларча жанг қил, ғалаба билан қайт, деб насиҳат қилиб қолдилар. Ўзбекистон партия ва совет ташкилотлари фронт орқасини мустаҳкамлаш, хўжаликни ҳарбий изга тушириш, барча одамларни меҳнатга сафарбар этиш, кўплаб жанговар техника, қурол-аслаҳа, ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича шошилинч тадбирларни амалга оширдилар. 1941 йилнинг охригача 300 га яқин корхона ҳарбий изга солинди, жанговар техника, қуроллар, ўқ дори ишлаб чиқаришга мослаштириб қайта қурилди. Бу корхоналарда фронтга сафарбар этилган эркаклар ўрнини кексалар, хотин-қизлар эгалладилар. Республика Олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, ҳунар-техника билим юртлари, фабрика-завод таълими мактаблари уруш даври талабларига мос кадрлар тайёрлашга йўналтирилди. Якка тартибда ва бригада тариқасида ҳунар ўргатиш ишлари йўлга қўйилди. Республикамиз қишлоқларининг аҳолиси фронт ва фронт орқасини озиқ-овқатлар билан, саноатни ҳомашё билан таъминлаш учун оёққа турди. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling