Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Кайта қуриш сиёсати. Ўзбекистоннинг мустақиллик йулидаги харакатлари


Download 1.34 Mb.
bet80/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

3. Кайта қуриш сиёсати. Ўзбекистоннинг мустақиллик йулидаги харакатлари.
«Қайта куриш» сиёсати ва унинг барбод бўлиши. КПСС Марказий Қўмитасининг 1985 йил апрелда бўлган Пленуми нохуш тенденциялар йиғилиб, СССР инқироз олди вазиятга тушиб қолганлигини илк бор этироф этди. Мазкур Пленум жамиятни қайта қуриш» орқали иқтисодиётни кўтариш, халқнинг турмушини яхшилаш сиёсатини белгилади. 1985 -1986 йилларда Марказдаги раҳбарият томонидан жиддий ўзгаришлар қилиш зарурлиги англанди. Бироқ аҳволнинг ниҳоятда мураккаблиги ҳали тўла идрок этилмаган эди.
Марказдаги раҳбарлар ҳамон социализм «афзаллик»ларидан фойдаланиб, жамиятни «қайта қуриш»га, социализмни яхшилашга умид боғлар эди. Аммо улар мамлакатни социализмнинг ўзи, у яратган тоталитар сиёсий, иқтисодий тузум инқирозга олиб келганлигини пайқамаган эди.
1987 йилдаги мавжуд сиёсий тузумни ва иқтисодиётга партиявий раҳбарликни сақлаб қолган ҳолда хўжалик механизмини ислоҳ қилиш йўлидаги уриниш ҳам самара бермади. Иқтисодий ислоҳотлар тез орада қотиб қолган ижтимоий - сиёсий тизимга урилиб барбод бўлди, ҳеч қандай самара бермади.
1980 йилларнинг охирларида сиёсий тизимни ислоҳ қилишга, биринчи навбатда КПССнинг сиёсий ва мафкуравий ҳукмронлигини чеклашга, давлат ва хўжалик органларини компартия ҳукмронлигидан чиқаришга, халқ депутатлари советининг тўла ҳокимиятини таъминлашга уриниш бўлди. Аммо бу саъй-ҳаракатлар ҳам беҳуда кетди.
Тўғри, жамиятни демократлаштириш, ошкоралик, турли хил фикрлар билдиришга имкон бериш томон ижобий қадамлар қўйилди. Матбуотда, радио ва телевидениеда турли хил фикр-мулоҳазалар эркин ёзиладиган, гапириладиган бўлди.
«Қайта қуриш» сиёсати даврида иқтисодиётда жуда кучли бузилишлар рўй берди. Марказ «қайта қуриш»нинг илмий ва назарий жиҳатдан пухта ва аниқ-равшан дастурини ишлаб чиқолмади. Иқтисодий сиёсат пухта ўйлаб кўрилмаган синов ва эксприментларга асосланган эди. Мамлакат синовлар ва хатолар билан силжиб борди. Мамлакат имкониятларини ҳисобга олмасдан халқ хўжалигининг барча соҳаларини бир вақтнинг ўзида ривожлантиришдан иборат нотўғри йўл тутилди. «Бу ҳол,-деб ёзади И.Каримов ўзининг «Ўзбекистон - бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли» асарида, -пировард натижада,чекланган маблағларнинг пароканда бўлиб кетишига, молия ва таъминот тизимининг батамом издан чиқишига олиб келди, инқирозни чуқурлаштирди».
Собиқ совет раҳбарияти мамлакатни тангликдан, инқироздан чиқариш учун маъмурий-буйруқбозлик тизимидан, ҳамма ресурсларни марказлаштирилган тарзда режалаштириш асосида бошқариш ва тақсимлаш йўлидан тартибга солинадиган бозор иқтисодиётига ўтиш кераклигини ўз вақтида пайқамади, жуда кеч тушунди. 1990 йилга келганда бозор иқтисодиётига ўтиш зарурияти англанди, дастурлар тузилди, қарорлар қабул қилинди. Бироқ вақт бой берилган эди. Иқтисодиёт батамом барбод бўлган, молиявий ва нарх-наво тизими издан чиққан, бошқарув механизми фалаж бўлиб қолган эди. Собиқ СССР ич-ичидан зил кетиб борди.
Янги йўл. 1989 йил 23 июнь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Компартияси МҚнинг Х1У Пленумида Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон Компартияси МҚнинг биринчи котиби этиб сайланди. И.А. Каримов бошлиқ янги раҳбарият томонидан ўзбек халқининг миллий ўзлигини англаши кучайиб бораётганлиги биринчи бор этироф этилди. Халқнинг шон-шуҳрати, қадр-қимматини ҳимоя қилиш, миллий мустақилликка эришиш томон йўл олинди.
Республикада кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва тарбиялаш масалаларида миллий манфаатдорлик устиворлиги таъминланди. Марказдан юборилган «кадрлар десанти» ўз мавқеини йўқотди. Анишев, Огарек, Сатин ва бошқа «казо-казолар» Республикадан чиқариб юборилди. Маҳаллий кадрлар раҳбарлик лавозимларига кўтарилди.
Кадрлар сиёсатидаги жиддий ижобий ўзгариш шундан иборат бўлдики, энди Ўзбекистонда партия, совет, давлат, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг бошлиқларини Москва орқали ҳал қилиш, Москва белгилаган ходимларни кўтариш аммалиётига чек қўйилди, бу масалаларни ҳал қилишни республика раҳбарияти ўз қўлига олди.
Бу вазиятни теран англаган раҳбарнинг жасорати бўлиб, сиёсий мутеликдан қутилиш томон ташланган муҳим қадам бўлди.
Ўзбекистонда адолатни тиклаш чора-тадбирлари кўрилди, тўқиб чиқарилган «ўзбек иши», «пахта иши»нинг тамомила шармандаси чиқди. Бу билан боғлиқ ишлар қайта кўрилди, айбсиз қамалган минглаб кишилар оқланди, ўз оиласига қайтарилди, адолат тикланди.
Ўзбек тили - давлат тили. Республика жамоатчилиги томонидан аллақачон ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш масаласи кўтарилган эди. Ўзбекистоннинг собиқ раҳбарияти бу масалага авваллари миллатчилик, маҳаллийчилик деб қарарди, кейинчалик ўзбек ва рус тилини тенг мавқега кўтаришга уринди, шу йўсинда икки тиллик ҳақидаги қонун лойиҳасини ўтказишга ҳаракат қилган эди. Республика янги раҳбари жамоатчилик фикрини инобатга олди, масалани босиқлик билан ҳал қилиш йўлини танлади.
Ўзбекистон ССР Олий Советининг 1989 йил 21 октябрда бўлган ўн биринчи сесиясида «Ўзбекистон ССРнинг давлат тили ҳақида» Қонун қабул қилинди. Қонунда Ўзбекистоннинг давлат тили ўзбек тилидир, ўзбек тили Республиканинг сиёсий-ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётининг барча соҳаларида тўлиқ амал қилади, деб белгилаб қўйилди.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling