Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


-МАВЗУ: Маъмурий буйруқбозликнинг кучайиши ва инқирози даврида Ўзбекистон


Download 1.34 Mb.
bet77/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

13-МАВЗУ: Маъмурий буйруқбозликнинг кучайиши ва инқирози даврида Ўзбекистон.
Режа
1.Урушдан кейинги йилларда халқ хўжалигини қайта тиклаш учун кураш.
2. 50 – 70 йилларда Ўзбекистонда сиёсий ижтимоий – иқтисодий ва маданий хаёт.
3. Кайта қуриш сиёсати. Ўзбекистоннинг мустақиллик йулидаги харакатлари.
1. Урушдан кейинги йилларда халқ хўжалигини қайта тиклаш учун кураш.
Турғунлик сабаблари. ХХ асрнинг 70-80 йилларида СССРда иқтисодиётнинг ривожланиш сураъти тобора пасайиб, сарф-харажатлари ортиб борди. Мавжуд имкониятларни ҳисобга олмасдан ишлаб чиқилган ижтимоий, озиқ-овқат, аграр, энергетика, экология ва бошқа соҳалардаги дастурлар самара бермади, иқтисодий зиддиятларни чуқурлаштириб юборди.
Жаҳоннинг тараққий топган мамлакатларида ХХ аср иккинчи ярмида содир бўлган илмий-техника инқилобидан самарали фойдаланилди. Машина-фабрика ишлаб чиқаришидан автоматлаштирилган комплекс ишлаб чиқаришга ўтиб борилди. Ишлаб чиқаришга ҳисоб-китоблар, ечимлар, назорат ва бошқариш вазифаларини бажарадиган электрон-ҳисоблаш аппаратлари, ахборот техникаси, роботлар кириб келди ва кенг қўлланила бошланди. Одамлар бажариб келган оддий техник, механик, оғир жисмоний ишларни техника воситалари бажарадиган бўлди. Фан ишлаб чиқариш кучига айланди. Натижада илғор мамлакатларда ишлаб чиқариш интенсив тараққиёт йўлига кирди. Моддий ишлаб чиқаришда ишловчилар сони қисқариб, хизмат кўрсатиш соҳасида, тиббиёт, таълим, илмий фаолиятда банд бўлганлар сони ошиб борди. Ахборот техникаси тиббиёт, фан, таълим ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларида кенг қўлланила борди. Инсон техник, механик ва оғир жисмоний ишларни бажаришдан озод бўлиб, ўзини мазмунли, ижодий ишларга бағишлади. Пировардида турмуш савияси тобора яхшиланиб борди.
Совет давлатида эса илмий-техника инқилобидан фойдаланиш етарли даражада йўлга қўйилмади. Иқтисодиёт экстенсив йўлда, тобора кўп қўшимча меҳнат ва моддий ресурсларни ишлаб чиқаришга жалб этиш йўлида дебсинаётган эди. Мамлакат катта табиий ресурсларга эга бўлсада, хўжаликлар уларнинг етишмовчилигига дуч келди. Кўпгина мамлакатлар фан-техника инқилоби туфайли халқ турмушида жиддий ижобий бурилишга эришган бир пайтда СССР бу жараёндан орқада қолиб кетди.
Ишлаб чиқариш технологияси эскирган, маҳсулотларнинг сифати паст, улар сотилмасдан омборларда тўпланиб қолаётган эди. Маъмурий-буйруқбозлик тизими, иқтисодиётга партиявий раҳбарлик ва унинг мафкуралаштирилиши иқтисодиётни ислоҳ қилиш йўлидаги уринишларни йўққа чиқарар эди. Ижтимоий эҳтиёжларга маблағ ажратишда қолдиқ принципи ва тақсимотда текисчилик ҳукмрон эди. Булар аҳолининг меҳнатга қизиқиши ва фаоллигини сусайтирди, боқимандалик, тайёрига айёрлик, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, чайқовчилик, порахўрлик каби ярамас иллатларни келтириб чиқарди.
Буйруқбозлик бошқарув усули, мамлакатда кенг тарқалган сансоларлик, қоғозбозлик, мажлисбозлик иллатлари иқтисодиётнинг ўз қонунлари ва воситалари асосида ривожланишига тўсқинлик қилмоқда эди. Одамлар мулкдан бегоналаштирилган, шу туфайли лоқайд, суст, бепарво эдилар, «хўп-хўп», «бажарамиз» дейишга ўрганган оддий иштирокчиларга айлантирилган эди.
Ҳуқуқ ва қонунийлик путурдан кетган эди. Хўжаликни бошқаришда 200 мингтача турли буйруқлар, йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берувчи қонунсимон ҳужжатлар ҳукмрон бўлиб, улар хўжалик ходимларининг ҳар бир қадамини назорат қилиб, ташаббускорликни бўғар эди. Оддий корхонадан тумангача, вилоятдан республикагача, республикадан марказгача ҳақиқий аҳволни бўяб кўрсатиш, барча даражадаги раҳбарларни мақташ, улар номига ҳамду-санолар ўқиш расм бўлиб қолган эди. Оқибатда дунёда энг кучли икки давлатдан бири, деб ҳисобланиб келинган собиқ СССР турғунлик ҳолатига учради.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling