Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Download 1.34 Mb.
bet79/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

1953-1963 йилларда Марказий Фарғона чўлларида 72,4 минг гектар ер ўзлаштирилди, 16 та янги колхоз ва 2 та янги совхоз вужудга келди.
50-60 йилларда Косонсой, Қамаши, Фарғона, Пачкамар, Чорвоқ, Қуйимозор, Жанубий Сурхон, Чимқўрғон, Тошкент, Оҳангарон сув омборлари, сувдан тежаб фойдаланиш мақсадида 545 км бетон ариқлар қурилди.
Собиқ КПСС МҚнинг 1966 йил Май Пленумининг мелиоратив ишларни кенгайтириш ҳақидаги қарори Ўзбекистонда янги ерларни ўзлаштирш ва суғориш ишларини янада кенгайтиршга асос бўлди.
Жиззах чўлида 70 минг гектардан кўпроқ янги ерлар ўзлаштирилди. Ўзлаштирилган ерларда Мирзачўл (1967), Дўстлик (1970), Зафаробод (1973), Арнасой (1977) туманлари ташкил этилди. Саноат корхоналари барпо этилган, аҳоли зичроқ яшайдиган поселкалар базасида Пахтакор (1974), Дўстлик(1974), Гагарин (1974), Улъяновск(1974), Илъич (1980) шаҳарлари вужудга келди. Жиззах чўлида 1454 минг кв метр турар жой бинолари, 21,9 минг ўринли мактаблар, 6800 ўринли болалар боғчалари, клублар, шифохоналар, ошхоналар қурилди. 1973 йилда Жиззах вилояти ташкил этилди.
Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Хоразм вилоятларида, Қорақалпоғистон АССРда ҳам сув хўжалиги, янги ерлар ўзлаштириш ишлари кенг миқёсида олиб борилди. 70- йилларда Амударё суви ҳисобига энг йирик Туямўйин, Кампировот дарёси бўйида Андижон, Наманган вилоятида Чортоқ ва Эскар, Самарқанд вилоятида Қоратепа, Сурхондарё вилоятида Дехқонобод сув омборлари бунёд этилди. Катта Наманган, Паркент ва бошқа каналлар қурилди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон ҳудудида 1946-65 йилларда қарийиб 600 минг гектар янги суғориладиган ерлар ишга туширилган бўлса, 1966-85 йилларда 1,6 миллион гектар янги ерлар ўзлаштирилиб фойдаланишга топширилди. 1985 йилда 10 милиард кубометр сувни тўпловчи 23 сув омбори. 197 минг км узунликдаги каналлар, 900 та суғориш тармоғи, 92 минг гидроузеллар ишлаб турди. Ўзлаштирилган қўриқ ерларда 160 совхоз ташкил этилди. 7,7 млн кв м турар-жой, 37 минг ўринли мактабгача ёшдаги болалар муассасалари, 102 минг ўринли умумтаълим мактаблари барпо этилди.
Қишлоқ хўжалигининг моддий техник базаси мустаҳкамланди. Хўжаликларни электр энергияси билан таъминлаш, уларга тракторлар ва бошқа қишлоқ хўжалик машиналари, минерал ўғитлар етказиб бериш ишлари анча яхшиланди. Масалан, 1985 йилда колхоз ва совхозларда 189 минг трактор, 37 минг пахта териш машинаси ва бошқа турдаги техника воситалари бор эди.
Чўлларни ўзлаштириш учун минг-минглаб одамлар сафарбар этилди. Бу жойларни ободонлаштириш, пахта плантацияларини кўпайтириш учун юз минглаб аҳоли оилалари билан яшаб турган сўлим масканларини ташлаб, мажбуран кўчирилди. Қанчалаб ёшлар, йигит-қизлар комсомол йўлланмаси билан бу дашт-биёбонли ерларга келиб, оғир меҳнат машаққатини чекиб, давлатга кўпроқ «оқ олтин» етказиб бериш учун тер тўкдилар. Республикада пахта яккаҳокимлигининг кучайиб борганлиги фактини шунда кўриш мумкинки, агар 1950 йилда 1,1 млн гектар ерга ғўза экилган бўлса, 1985 йилга келиб бу кўрсаткич 2 млн гектаргача етди. Пахта хомашёси шу йилларда 2,3 млн. тоннадан 5,4 млн. тоннага кўпайди. Ҳосилдорлик ҳар гектар ҳисобига 20,1 ц дан 27,0ц. га кўтарилди.
Республика қишлоқ хўжалигида пахта етиштириш салмоғининг ортиб бориши давомида ўзбек ҳалқи номини не замонлар дунёга машҳур қилган муҳим зироатчилик соҳалари: ширин-шарбат мева, полиз, сабзавот, соҳибкорлик, дончилик ва бошқа маҳсулотлар етиштириш аста-секин камайиб, қисқариб борди. Энг ачинарлиси шуки, халқимизнинг азалий машғулоти самараси бўлган бу хил маҳсулотларнинг кўпи бора-бора республикамизга четдан келтириладиган бўлиб қолди. Масалан, буғдой, арпа етиштириш имконияти катта бўлгани ҳолда, уни экиш учун суғориладиган ерлар ажратилмас, шу боис бу экин турлари асосан лалмикор ерларда етиштириларди. Ҳосилдорлик ҳам гектар бошига атиги 5-8 центнерни ташкил этарди, холос. 1985 йилда республика бўйича атиги 387,9 минг тонна ғалла етиштирилган. Бу унинг эҳтиёжини мутлақо қаноатлантирмас эди, албатта. Чорвачилик, парандичилик, балиқчилик соҳаларини ривожлантиришда республиканинг имконият даражаси қанчалик кенг ва ва катта бўлмасин, бироқ булар ҳам советлар даврида етарли фойда ва даромад билан ишлайдиган хўжалик тармоқларига айлана олмади.
Бунинг устига пахта майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, об-ҳаёт билан таъминлаш борасида ҳам жиддий муаммолар келиб чиқиб, уларнинг йиллар давомида ҳал этилмай келиши эса кўплаб нохуш ҳолларнинг юзага келишига сабаб бўлди. Атроф-муҳитнинг бузилиши, сув ҳавзаларининг ифлосланиши, касаллик турларининг ортиши, ерларнинг кимёвий моддалар билан заҳарланиши каби ҳолат вужудга келди.
Экин майдонларининг сурункали зарарли кимёвий ўғитлар, аралаш бирикмалар билан ишланиши нафақат ерларнинг яроқсиз ҳолатга, тупроқ эрозиясига олиб келиб қолмасдан, балки айни пайтда минг-минглаб дала меҳнаткашларининг умрига ҳам завол бўлди, сон-саноқсиз касалликларнинг вужудга келиб, кенг тарқалишига олиб келди.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling