Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Download 1.34 Mb.
bet82/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

Мустақиллик Декларацияси. Ўзбекистон ССР Олий Советининг иккинчи сессияси 1990 йил 20 июнь куни «Мустақиллик Декларацияси»ни қабул қилди. Декларацияда ҳар бир миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқидан келиб чиққан ҳолда, халқаро ҳуқуқ қоидаларига, умумбашарий қадриятларига ва демократия тамойилларига асосланиб Ўзбекистон ССРнинг давлат суверенитети эълон қилинди.
Мустақиллик Декларацияси 12 моддадан иборат бўлиб, қуйидагилар баён этилган:
• Ўзбекистон ССР давлат суверенитети
• Ўзбекистон ССР демократик давлатининг ўз ҳудудида барча таркибий қисмларда ва барча ташқи муносабатларда танҳо ҳокимлигидир.
• Ўзбекистон ССР давлат ҳудуди чегараси дахлсиз ва бу ҳудуд халқнинг муҳокамасига қўйилмай туриб ўзгартирилиши мумкин эмас. СССР Олий Совети қабул қиладиган қарорлар Ўзбекистон ССР Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон ССР Олий Совети томонидан тасдиқлангандан кейингина Ўзбекистон ҳудудида кучга эга бўлади.
• Ўзбекистон ССР давлат ҳокимияти ваколатига Ўзбекистон ССР ички ва ташқи сиёсатига тегишли барча масалалар киради ва ҳоказо.
Ўзбекистон мустақиллиги тўғрисидаги Декларация муҳим тарихий ҳужжат бўлиб, мамлакатимизнинг ўз давлат мустақиллигини қўлга киритиш йўлида яна бир янги қадам бўлди.


14-МАВЗУ: Мустақил Ўзбекистонда хукукий демократик давлат ва фукаролик жамияти асосларининг шакиллантириш жараёнии
Режа
1.Ўзбeкистoн дaвлaт мустaқиллигининг қўлга киритилиши вa унинг тaриxий aҳaмияти.
2. Сиёсий ислoҳoтлaр. Давлат бошқарув ҳокимияти органларини ташкил этилиши.
3. «Ўзбек модели». Мамлакатимизда иқтисодиётни модернизациялаш. Кучли ижтимоий сиёсат.
4. Маънавий қадриятларни тикланиши, талим, илм-фан ва маданият тараққиёти.
1.Ўзбeкистoн дaвлaт мустaқиллигининг қўлга киритилиши вa унинг тaриxий aҳaмияти.
Ўзбекистон мустақил давлат. СССР таназзулга учрагач, Ўзбекистон раҳбарияти давлат мустақиллигини тўла ўз қўлига олишга киришди.
1991 йил 25 августда Ўзбекистон Президентининг фармони эълон қилинди. Фармонга биноан Республика ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлиги қўмитаси Ўзбекистон ССРнинг қонуний тасарруфига олинди. Республика ҳудудида жойлашган СССР ички ишлар вазирлигининг ички қўшинлари бевосита Ўзбекистон Президентига бўйсундирилди. Республика ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик қўмитаси, прокуратураси ва адлия органлари , шунингдек, республика ҳудудида жойлашган ички қўшинлар, Туркистон ҳарбий округи қисмлари ва қўшилмалари партиядан бутунлай халос қилинди.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Олий Кенгаш Раёсатига жуда қисқа муддатда республиканинг давлат мустақиллиги тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлаш ва уни Олий Кенгашнинг навбатдан ташқари сессияси муҳокамасига тақдим этишни таклиф қилди. Олий Кенгаш 1991 йил 26 август куни Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги тўғрисида қонун лойиҳасини тайёрлаш ҳақида ва 31 августда Олий Кенгашнинг навбатдан ташқари VI сессиясини чақиришга қарор қилди.
1991 йил 28 август куни Ўзбекистон Компартияси МҚ ва Марказий назорат комиссиясининг қўшма пленуми бўлиб ўтди. Пленумда Президент И.Каримовнинг СССРда 19-21 август кунлари содир бўлган фожиали воқеалар ва республика партия ташкилотларининг вазифалари тўғрисидаги ахбороти тингланди ва муҳокама қилинди. Пленум Республика Компартиясининг КПСС МҚ билан ҳар қандай алоқаларни тўхтатишга, КПССнинг барча тузилмаларидан чиқишга, унинг марказий органларидаги ўз вакилларини чақириб олишга қарор қилди.
1991 йил 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кен-гашининг навбатдан ташқари тарихий олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Президенти И.Каримов нутқ сўзлаб, собиқ Иттифоқда сўнги пайтларда юз берган ижтимоий-сиёсий воқеаларни, давлат тўнтаришига уриниш оқибатларини таҳлил қилиб, улар Ўзбекистон тақдирига, халқимиз тарихига бевосита дахлдор эканлигини ҳар томонлама асослаб берди. Вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилди ва уни мастақиллик тўғрисидаги қонун билан мустаҳкамлашни таклиф қилди.
Сессияда «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисидаги Олий Кенгаш Баёноти» қабул қилинди. Баёнотда бундай дейилган эди :
«Мустақиллик декларациясини амалга ошира бориб, Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси Олий Кенгаши Ўзбекистоннинг Давлат мустақиллигини ва озод суверен давлат - Ўзбекистон Республикаси ташкил этилганлигини тантанали равишда эълон қилади».

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling