Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Олий Кенгаш сессиясида «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисида» қарор қабул қилинди


Download 1.34 Mb.
bet83/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

Олий Кенгаш сессиясида «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисида» қарор қабул қилинди.
Мазкур қарорда:
1) Республиканинг давлат мустақиллиги тўғрисидаги Олий Кенгаш баёноти тасдиқлансин ва ресрублика бундан буён Ўзбекистон Республикаси деб аталсин;
2) 1 сентябр Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни деб белгилансин ва 1991 йилдан бошлаб бу кун байрам ва дам олиш куни деб эълон қилинсин, деб қатъий белгилаб қўйилди.
Олий Кенгаш сессиясида «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида» Қонун қабул қилинди. Бу Қонун 17 моддадан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллигини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб берди. Қонунда:
• Ўзбекистон Республикаси ўз таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси билан бирга, мустақил, демократик давлатдир;
• Ўзбекистон Республикасининг халқи суверендир ва республикада давлат ҳокимиятининг бирдан-бир соҳибидир. У ўз ҳокимиятини ҳам бевосита, ҳам вакиллик идоралари тизими орқали амалга оширади;
• Ўзбекистон Республикаси тўла давлат ҳокимиятига эга, ўзининг миллий давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, ҳокимият ва бошқарув идоралари тизимини мустақил белгилайди, давлат чегаралари, ҳудуди дахлсиз ва бўлинмас бўлиб, унинг халқи ўз хоҳиш-иродасини эркин билдирмасдан туриб ўзгартирилиши мумкин эмас;
• Республика ҳудудидаги ер, ер ости бойликлари, сув ва ўрмонлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, табиий ва бошқа ресурслар, Республиканинг маънавий бойликлари Ўзбекистон Республикасининг миллий бойлиги, мулки ҳисобланади, деб қонунлаштирилиб, белгилаб қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг VII сессиясида 1991 йил 30 сентябр куни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғриси»ги Қонунга Конституциявий қонун мақомини беришга қарор қилинди. Қарорда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Конституцияси моддалари «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Қонуннинг моддаларига зид келган ҳолларда мазкур Қонунга амал қилинсин, деб белгилаб қўйилди.
Шундай қилиб, халқимизнинг асрий орзуси, умидлари ушалди, рўёбга чиқди. Мамлакатимиз, халқимиз сиёсий мутеликдан, асоратдан қутилди. Дунё харитасида яна битта мустақил давлат - Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлди.
Ўзбек халқи тарихида, мамлакатимизда яшайдиган барча халқлар тарихида чинакам тарихий аҳамиятга молик бўлган воқеа содир бўлди.
Ўзбекистон Республикасининг аҳолиси мустақиллик эълон қилинган пайтда 21,5 млн кишини ташкил этарди. 2004йил бошларига келиб аҳоли сони 25 млн.дан ортди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил ноябрида бўлган VIII сессияси Давлат мустақиллиги масаласи бўйича референдум ўтказиш хақидаги масалани кўриб чиқди.
Олий Кенгашнинг мазкур сессиясида 1991 йил 29 декабрь, якшанба куни Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисида референдум ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди. Референдумда овоз бериш бюллетенига масала қуйидаги таърифда киритилди: «Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан эълон қилинган Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллигини маъқуллайсизми?». Шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида» Қонун қабул қилинди.
1991 йил 29 декабр куни умумхалқ референдуми бўлиб ўтди. Референдумда 9.898707 киши ёки сайлов рўйхатига киритилганларнинг 94,1 фоизи қатнашди. Овоз беришда қатнашганларнинг 98,2 фоизи Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини маъқуллаймиз, деб овоз берди.
Ўзбекистон Давлат мустақиллигининг эълон қилиниши, унинг бутун тарихий тараққиёти натажаларидан келиб чиқадиган объектив ва қонуний ҳодисадир.
Республика халқи ва раҳбариятининг донишмандлиги, саботли ва қатъиятлилиги, узоқни кўра билиши натижасида унинг давлат мустақиллигига эришуви

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling