Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


«Ўзбек модели». Мамлакатимизда иқтисодиётни модернизациялаш. Кучли ижтимоий сиёсат


Download 1.34 Mb.
bet86/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

3. «Ўзбек модели». Мамлакатимизда иқтисодиётни модернизациялаш. Кучли ижтимоий сиёсат.
Тараққиётнинг «Ўзбек модели». Мустақилликнинг дасталбки кунларидаёқ Ўзбекистон қандай тараққиёт йўлидан боради, қандай жамият, қандай давлат қуради, унинг қиёфаси қандай бўлади, деган саволлар кўлдаланг турарди.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, дунёдаги ҳамма мамлакатлар учун мақбул бўлган бир хил тараққиёт йўли, бир хил андоза бўлиши мумкин эмас. Мустақилликка эришган ҳар бир мамлакат ўзига хос тараққиёт йўлини излайди, янги жамият барпо этишда ўз андозасини ишлаб чиқишга интилади. Ўзбекистон олдида ҳам назарий-илмий ва амалий жиҳатдан пухта асоланган ўзига хос йўлни ишлаб чиқиш зарур эди. Ўзбекистоннинг тараққиёт йўли бозор иқтисодиёти ва демократик тамойиллар қарор топган илғор давлатлар тажрибасига, республикамиз иқтисодиётининг ҳақиқий ҳолати ва имкониятларига, халқнинг менталитети ва тарихий анъаналарига, аҳолининг туб ўзгартиришларга тайёрлик даражасига таянган ҳолда Президентимиз Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилди.
Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўли Ислом Каримовнинг асарлари, маъруза ва нутқларида янги маъно-мазмуни билан тўлдирилиб, аниқлаштирилиб борилди. 1993 йилда нашр этилган «Ўзбекистон-бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли» номли асарида Ислом Каримов янги жамият қуришнинг беш тамойилини асослаб берди.
1. Иқтисодиётни мафкурадан тўла холи қилиш, иқтисоднинг сиёсатдан устунлиги, ўзига хос ички қонунларга мувофиқ ривожланиши.
2. Давлат - бош ислоҳотчи, иқтисодий ўзгаришларнинг ташаббускори.
3. Қонун устиворлиги, ислоҳотларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосларга қурилиши, қонун олдида ҳамманинг бараварлиги ва ҳамманинг қонунга бўйсуниши.
4. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг барча босқичларида кучли ижтимоий сиёсат юритиш, аҳолининг муҳтож табақаларини ижтимоий ҳимоялашнинг устиворлиги.
5. Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ва изчил равишда ўтиш, яъни ислоҳотларни инқилобий сакрашларсиз амалга ошириш.
Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўли назарий ва амалий жиҳатдан пухта белгилаб олинди. Тараққиётнинг «ўзбек модели» бундан олдин яратилган ва мавжуд бўлган моделларнинг бирортасини такрорламаган ҳолда, ўз моҳияти ва мазмуни жиҳатидан бутунлай янги тараққиёт моделидир. Бу йўл халқимиз томонидан ҳам, халқаро майдонда ҳам тараққиётнинг «Ўзбек модели» деб қабул қилинди.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling