Маданият равнақи. Мустақиллик йилларида бадиий адабиётда миллийлик, минг йиллик тарихий ижодий анъаналар, умуминсоний қадриятлар, эркин фикр юритиш тамойиллари тикланди. Бадиий адабиёт синфийлик, партиявийлик, коммунистик мафкуравийлик каби ақидалар ҳукмронлиги иллатларидан озод бўлди.
Бадиий адабиётда мустақилликни асраб-авайлаш, озод ва обод Ватан қуриш, баркамол инсонни тарбиялаш, миллий ўзликни англаш каби масалалар бош мавзу бўлиб қолди.
Абдулла Орипов, Одил Ёқубов, Примқул Қодиров, Хуршид Даврон каби ижодкорларнинг тарихий роман, пьеса ва қиссаларида улуғ бобокалонларимиз Амир Темур, Мирзо Улуғбек, З.М.Бобур ва бошқаларнинг сиймолари умуминсоний ва миллий қадриятларга мос тарзда янгича талқинда ёритилди. Халқаро Шолохов мукофоти лауреати Тўлепберген Қайипбергеновнинг «У дунёга, бобомга хат» асари, Шукруллонинг «Кафансиз кўмилганлар» романида, Назар Эшонқуловнинг «Қора китоб» повестида, Уткир Ҳошимовнинг «Тушда кечган умрлар», Тоғай Муроднинг «Отамдан қолган далалар» сингари асарларда мустабид совет даврида халқ бошига солинган беҳад кулфатлар, ғам-аламлар ҳаққоний тасвирланган.
Тоҳир Маликнинг «Шайтанат» (4 китоб), Ҳожиакбар Шайховнинг «Тутқин одамлар» асарларида инсонни иймон ва виждондан оздиришга, разолат ва қабоҳат уммонига ботиришга уринувчи ёмонлик дунёси, мафия олами шайтонлари фош қилинади, уларга нисбатан нафрат туйғулари тараннум этилади.
Омон Мухторнинг «Тўрт томон қибла» номли трилогияси, Барат Бойқобуловнинг «Ўзбекнома» тарихий-фалсафий достони, Абдуқҳҳор Иброҳимовнинг «Биз ким, ўзбеклар» бадиий-тарихий асари, Азим Суюннинг «Оқ ва қора», А.Қутбиддиннинг «Изоҳсиз луғат» шеърий асарлари замонавий ўзбек адабиётининг ёрқин ифодасидир.
15-МАВЗУ: Ўзбекистоннинг жаxон xамжамиятига интеграциялашуви.
Режа
1.Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари орасида тутган ўрни.
2.Тинчликсeвaр тaшқи сиёсaт aсoслaрининг ишлaб чиқилиши, унинг aсoсий тaмoйиллaри.
3.Ўзбeкистoннинг xoрижий мaмлaкaтлaр билaн ҳaмкoрлиги.
4.Ўзбeкистoн вa Мустaқил Дaвлaтлaр xaмдустлиги.(МДҲ)
Do'stlaringiz bilan baham: |