Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири
– 70 йилларда Ўзбекистонда сиёсий ижтимоий – иқтисодий ва маданий хаёт
Download 1.34 Mb.
|
Ўзб тарих семинар
2. 50 – 70 йилларда Ўзбекистонда сиёсий ижтимоий – иқтисодий ва маданий хаёт.
Гарчи иккинчи жаҳон уруши ва унинг якунлари советлар мамлакати фойдасига ҳал бўлиб, бундан кейин унинг халқлари олдида ижтимоий тараққиётнинг янги марралари очилгандек кўринсада, бироқ тез орада тоталитар тузумнинг уларга зуғуми, зўравонлиги, таъсир-тазйиқи янгидан кучая борди. Ўзбекистон иқтисодиётини бир томонлама ривожлантириш, уни мамлакатнинг асосий пахта базасига айлантириш, бу ҳудудда пахта яккаҳокимлигини кучайтириш - Иттифоқ ҳукмдорларининг бош мақсадига айланди. СССР ХКС ва ВКП (б) МҚнинг 1945 йил 15 июлдаги «Ўзбекистонда пахтачиликни қайта тиклаш ва янада ривожлантириш чоралари тўғрисида» ги ва СССР ХКСнинг 1946 йил 2 февралдаги «1946-1953 йилларда Ўзбекистонда пахтачиликни қайта тиклаш ва янада юксалтириш режаси ва тадбирлари тўғрисида» қабул қилган қарорлари ҳам шу мақсадга қаратилган эди. Туб аҳоли манфаатларига ҳамоҳанг бўлмаган, пахта яккаҳокимлигини кучайтиришга йўналган бу қарорлар Ўз КП МҚнинг 1945 йил сентябрида бўлган XII пленумида муҳокама этилиб, ижро этиш учун қабул қилинди. Ўзбекистон халқ хўжалигини ривожлантиришга мўлжалланган маблағларнинг катта қисми пахтачиликка ажратилди ва унинг билан боғлиқ бўлган тармоқларга сарфланди. Республика трактор парки сезиларли кўпайди, колхозларга техник хизмат кўрсатувчи МТС лар сони 245 тага етди, улардаги тракторлар сони 1950 йилда 29,5 мингтани, пахта териш машиналари сони 3617 тани ташкил этди. Республика қишлоқ хўжалигининг юк автомобиллар парки 1950 йилда 7934 та юк автомобиллари ва автоцистерналарни ташкил қилди. 1950 йилга келиб амалга оширилган муҳим тадбирлардан яна бири, бу мавжуд жамоа хўжаликларининг йириклаштирилиши бўлди. Ўзбекистон ССРда 1777 та майда колхозлар ўрнига 752 та йирик колхозлар ташкил этилди. Ҳукмрон совет мафкурасининг зўр бериб юрт одамлари ўртасида сохта ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, фидойилик ғояларини ёйиши, доимий меҳнат сафарбарлигининг ўтказилиши ва шу сингари зўрма-зўраки тадбирлар натижасида республикада пахтачилик ва бошқа соҳалар бутун чоралар билан ривожлантириб борилди. Агар 1940 йилда гектаридан 14,9 ц. пахта ҳосили олинган бўлса, 1950 йилда республика пахтакорлари 2282,4 минг тонна пахта хомашёси етиштирдилар, ҳосилдорлик гектарига 20,1 ц.ни ташкил қилди. 50-йиллардан бошлаб Марказ амри билан республика меҳнат аҳлининг бутун эътибори тақир ва бўз ерларни ўзлаштириш ва у ерларда пахтачилик хўжаликларини янгидан ташкил этишга қаратилди. Собиқ КПСС МҚ ва СССР Министрлар Советининг 1956 йилги «пахта етиштиришни кўпайтириш учун Ўзбекистон ССР ва Қозоғистон ССРдаги Мирзачўл қўриқ ерларини суғориш тўғрисида»ги, 1958 йилги «Ўзбекистон ССР, Қозоғистон ССР ва Тожикистон ССР даги Мирзачўлни суғориш ва ўзлаштириш ишларини янада кенгайтириш ва жадаллаштириш тўғрисида»ги қарорларига асосан Мирзачўлда катта майдонларда қўриқ ерларни ўзлаштириш ишлари олиб борилди. Янги ерларни ўзлаштириш жараёни янги совхозлар, уларнинг хўжалик бинолари, аҳоли яшайдиган поселкалар бунёд этиш билан бирга олиб борилди. 1956-65 йилларда Мирзачўлда 84 минг гектар янги ер ўзлаштирилди, 16 та пахтачиликка ихтисослашган, битта боғдорчилик-узумчилик совхозлари ташкил этилди. Шу йилларда ўзлаштирилган жойларда 456 минг кв метр турар жой бинолари, ўнлаб мактаблар, болалар боғчалари, касалхоналар, ошхоналар, маданий маиший муассалар барпо этилди. 170 кмли темир ва 759 км автомобиль йўллар қурилди, 637 км электр линиялари ўтказилди, хўжаликлар, турар жой бинолари газлаштирилди. Мирзачўл ерларини суғориш, мелиоратив ҳолатни яхшилаш тадбирлари амалга оширилди. Жанубий Мирзачўл канали қурилди. 1957 йилда Янгиер ва 1961 йилда Гулистон шаҳарлари вужудга келди. 1963 йил 16 февралда маркази Гулистон шаҳри бўлган Сирдарё вилояти ташкил этилди. Вилоятда пахта экиладиган ер майдонлари 1956 йилдаги 130 минг гектардан 1965 йилда 211 минг гектарга, пахта хом-ашёси етиштириш эса 243 минг тоннадан 441 минг тоннага кўпайди. Марказий Фарғона, Қорақалпоқ АССР, Сурхондарё, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида ҳам суғориладиган ерларни кенгайтириш, ирригация қурилиши ишлари кенг кўламда олиб борилди. Қорақалпоғистонда янги шоликорлик совхозлари ишга тушди. Бухоро вилоятида 1963 йилда Аму-Қоракўл машина-канали, 1965 йилда Аму-Бухоро машина-канали қурилиб фойдаланишга топширилди. Натижада Бухоро вилоятида 90 минг гектар ер, жумладан 26 минг гектар янги ер майдонлари суғориладиган, Қизилқум саҳросида майдони 300 минг гектардан ортиқ яйловларга сув борадиган бўлди. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling