Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири
-йилларда Ўзбекистондаги қатағон – зуровонлик сиёсати. (“Пахта иши”, “ўзбек иши”)
Download 1.34 Mb.
|
Ўзб тарих семинар
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Пахта иши» . Ўзбекистонда «ўзбеклар иши», «пахта иши» деб аталган жиноий ишлар тўқиб чиқарилди.
- Ижтимоий-сиёсий ҳаёт .
- Фарғона фожиаси .
6. 80-йилларда Ўзбекистондаги қатағон – зуровонлик сиёсати. (“Пахта иши”, “ўзбек иши”).
«Кадрлар десанти». Ўзбекистонликлар жамиятни қайта қуриш, ислоҳотлар йўлини катта умид билан кутиб олдилар. Жамиятни янгилашдан нажот кутаётган эдилар. Бироқ тез орада аҳолининг ҳафсаласи «пир» бўлди. Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий ҳаёт янада мураккаблашиб борди. Бу ўз халқининг ор-номуси ва қадр-қимматини ҳимоя қилишга қодир бўлмаган, сиёсий иродаси бўш кишиларнинг республика раҳбариятига келиб қолиши билан боғлиқ эди. Уларнинг ожизлиги натижасида Республика партия ва давлат раҳбарлик лавозимларига Марказ томонидан кўплаб кадрлар юборилди. «Кадрлар тўдаси» деб ном олган 400 га яқин келгиндилар Ўзбекистонни ўз билганларича бошқара бошладилар. Ўзбекистон Компартияси ва Республика Министрлар Совети амалда улар томонидан бошқарилди. Биринчи лавозимда ўтирган маҳаллий кадрлар уларнинг қўлида қўғирчоқ бўлиб қолди. Ўзбекистон Компартияси Марказ қўмида Москва вакиллари -Могильниченко, Бессарабов, Пономарёв уя қуриб олган эди. Ўша йилларда тез-тез бўлиб турадиган пленумлар ва йиғилишларда қилинган барча маърузаларни Пономарёв ва Ўзбекистонда доимий ишлаш учун юборилган «кадрлар десанти»нинг бошлиқлари- Анишев, Огарек, Сатин ва уларнинг ҳамтовоқлари таҳрир қилардилар. Ўзбекистон Компартияси МҚнинг биринчи котиби И. Усмонхўжаев эса минбарга чиқиб тайёр нарсаларни ўқир эди. Минбардан билиб-билмай айтилган гаплар қанчадан-қанча коммунистлар ва раҳбарларнинг шаъни, қадр-қийматини оёқ ости қиларди, ҳаётини бузарди. ЎзКП Марказий Қўмитасида «пинхона кабинет» ташкил топди. Ушбу «кабинет» куч ишлатиш, туҳматлар уюштириш йўли билан ходимларни бадном қилиш, Республикага мутлақо алоқаси бўлмаган авантюристик қарорларни тиқиштириш билан шуғулланди. Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган «пинхона кабинет» ва «кадрлар десанти»нинг ташкилотчиси КПСС МҚнинг котиби Е.К.Лигачёв эди. Қўғирчоққа айлантирилган маҳаллий раҳбарлар «кадрлар тўдаси» томонидан тайёрланган қарорларга имзо чекишарди, холос. Уларнинг совет ҳокимиятининг кўзбўямачилик, «улуғ» миллатчилик, шовинистик сиёсати ва уни амалга оширувчилар олдидаги ожизлиги, итоаткорлиги халққа қимматга тушди. «Пахта иши». Ўзбекистонда «ўзбеклар иши», «пахта иши» деб аталган жиноий ишлар тўқиб чиқарилди. Москвадан юборилган Гдлян ва Иванов гуруҳи Ўзбекистоннинг бошига тушган кулфат бўлди. Гуруҳ аъзолари ҳеч ким билан ҳисоблашиб ўтирмай одамларни қамаш билан шуғулланди. Оддий деҳқондан тортиб Ўзбекистон Компартияси МҚ секретарлари ва ҳукумат аъзоларигача бўлган ходимларни қамаш учун бировларни зўрлаб ёздириб олган бир парча қоғоз кифоя эди. Ўзбекистонда қонунчилик бузилди, ўзбошимчалик ва қатағончиликнинг янги даври авж олди. Минг-минглаб иқтидорли, раҳбарлик маҳоратини пухта эгаллаган раҳбар кадрлар, пахтакорлар, тер тўкиб меҳнат қилган ҳалол кишилар қамоққа олинди. Ҳибсга олинган Республика партия ва давлат органларининг раҳбарлари эса Москва қамоқхоналарига ташланди. Тергов ходимлари 30-йилларда ишлатилган ярамас усуллардан фойдаланиб, ҳибсга олинганларни қийнаб, бошқалар устидан тўқилган айбномаларни уларнинг қўли билан қайтадан ёздириб оларди ва бу «айбнома» тобора кўп бегуноҳ одамларни қамашга асос бўлиб қоларди. 25 мингга яқин киши қийноқ остига олиниб, сўроқ қилинди. 4,5 мингдан кўпроқ киши суд қилиниб, турли муддатларга озодликдан маҳрум этилди. Ўша йилларда Ўзбекистон Компартияси МҚнинг биринчи котиби бўлиб узоқ йиллар ишлаган, ўзбек халқининг бахт-саодати йўлда самарали фаолият кўрсатган Ш. Р. Рашидовнинг номи ҳам бадном қилинди. Вафот этиб кетган партия ва давлат арбобининг руҳини безовта қилиш нима учун керак бўлиб қолди? Ўзбекистоннинг, ўзбек халқининг шаъни-шавкати ва қадр-қийматини оёқ ости қилиш учун керак бўлган эди. Буни англамаган, айрим маҳаллий раҳбар ходимлар ўзбошимча қонунбузарларга ёрдамлашдилар. Оммавий ахборот воситалари халқни далил-исботсиз таҳқир қилиш, ҳалол меҳнаткашларни маънавий эзишга йўналтирилган кўплаб хабарлар, мақолалар берар эдилар. Натижада бутун бир мамлакат ва миллат бадном қилинди, порахўр, олиб-сотар сифатида «шарманда» қилинди. Бутун СССРда бўлганидек, Ўзбекистонда ҳам камчиликлар, қўшиб ёзишлар, порахўрлик иллатлари ва бошқа жиноятчиликлар бор эди, албатта. Лекин бу иллатларни ўзбек халқи эмас, балки совет ҳокимиятининг ижтимоий-сиёсий тузуми келтириб чиқарган эди. Ўзбекистон фуқаролари ўз хақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишларини сўраб туман, вилоят ва республика партия ва совет органларига мурожаат қилдилар. 1986-87 йилларда фақат Ўзбекистон Компартияси МҚга фуқаролардан 50 мингдан ортиқ хат ва шикоятлар тушди. 20 мингдан ортиқ киши Марказқўм котиблари ва бўлим бошлиқлари қабулида бўлиб, ўзларининг арз-додларини билдирдилар. Пойтахтга етолмаган 100 минглаб фуқаролар маҳаллий ҳокимият органларига ўз хақ-ҳуқуқлари, қонуний манфаатларининг бузилганлигидан шикоят қилиб коридорма-коридор, эшикма-эшик туртиниб юрдилар. Норозилик айниқса хотин-қизлар орасида кўпайди. 1986-87 йилларда республикада 270 аёл ўзини-ўзи ёндириб юборди. Бу ҳолат уларнинг шаъни, қадр-қийматининг топталаши, ҳақ-ҳуқуқларининг бузилишига нисбатан кўрсатилган норозилик эди. Ҳақиқат, адолат кейинроқ Ислов Каримов Ўзбекистон раҳбари бўлгач рўёбга чиқди. Ислом Каримов ташаббуси билан «Пахта иши»ни кўриб чиқиш учун махсус комиссия тузилди. Пировардида 3,5 мингдан кўпроқ киши оқланди, қолганлари авф этилди. Ижтимоий-сиёсий ҳаёт. Халқнинг жуда бой тарихи ва маданиятини, ўлканинг ўзига хос ноёб хусусиятларини билмаган ва билишни истамаган келгиндилар маҳаллий халқнинг урф-одатлари, анъаналарини оёқ-ости қилдилар. Халқимизнинг бой маданияти ва маънавий қадриятлари камситилди. Она тилининг қўлланилиши янада чеклаб қўйилди. Ҳатто миллий либос кийиб юриш ҳам қораланди. Миллий анъаналар бўйича тўй қилган, қариндош-уруғларини миллий, диний қадриятлар асосида дафн қилганлар танқид остига олинди, шафқатсиз жазоланди. Бундай вазият халқни ранжитди, ҳафсаласини пир қилди, сиёсий лоқайдликни кучайтирди. Кўплаб олимлар, ёзувчилар ва бошқа ижодий ходимлар азият чекди. Уларнинг кўпчилиги маҳаллийчиликда, миллий чекланганликда, хурофот-бидъатга берилганликда, синфий ва партиявий тамойиллардан оғишликда,ўтмишни, хонлар ва амирлар ҳаётини бўрттириб кўрсатишда айбландилар. Сиёсий ва мафкуравий зуғумларга қарамасдан ижтимоий онг ўзгара бошлади. Ўтмиш ва ҳозирги замон муаммолари тўғрисида мунозаралар, турли қарашлар, нуқтаи назарлар билдириладиган бўлиб борди. Жамоатчилик пахта яккаҳокимлигини тугатиш, ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш, экологик ҳолатни соғломлаштириш каби масалаларни кўтара бошладилар. «Норасмий» гуруҳлар ва ташкилотлар пайдо бўла бошлади. Улар аста-секин сиёсий тусга кира бошлади. 1989 йилда ташкил топган «Бирлик» халқ ҳаракати (раҳбари Абдураҳим Пўлатов) республикадаги дастлабки «норасмий» ҳаракат эди. Шунингдек, «Ўзбекистон эркин ёшлар итифоқи», хотин-қизларнинг «Тўмарис» номли ташкилоти, русийзабон зиёлиларнинг «Интерсоюз» деб аталган ҳаракати тузилади. Бу ҳаракатлар дастлабки пайтларда халқнинг маънавий қадриятларини тиклаш, Орол фожиасини олдини олиш, ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш, бошқарувнинг маъмурий буйруқбозлик усулидан воз кечиш каби долзарб масалаларни кўтардилар. Бироқ бу ҳаракатлар ғоявий, сиёсий, ташкилий жиҳатдан етарли даражада уюша олмади. «Бирлик» халқ ҳаракати раҳбарлари мамлакат манфаатларидан келиб чиқадиган дастурлар ишлаб чиқиш ва аниқ мақсадларни амалга ошириш йўлида сиёсий кураш олиб бориш ўрнига, намойишлар ва митинглар уюштириш, кўча ва майдонларда тўпланган оломонда эҳтиросларни авж олдириш билан шуғулланди, ҳокимиятни эгаллашга интилдилар. Оқибатда «Бирлик» бўлиниб кетди. 1990 йил бошларида «Бирлик» ҳаракати фаолларининг Муҳаммад Солиҳ бошлиқ бир гуруҳи сиёсий партия тузишга киришдилар. 1990 йил 30 апрелда «Эрк» демократик партиясининг таъсис қурултойи бўлди. Қурултой «Эрк» партияси тузилганлиги ҳақида қарор қабул қилди, партиянинг дастур ва низоми қабул қилинди. Бироқ «Эрк» партияси раҳбарлари жамиятни янгилаш учун бир тузумдан иккинчи тузумга ўтиш заруриятини, қандай ислоҳотлар ўтказиш кераклигини ва унинг мазмун-моҳиятини, одамлар онги ва руҳиятини ўзгартириш лозимлигини, бунинг учун машаққатли ўтиш даврини босиб ўтиш заруриятини англаб,тушуниб етолмадилар. Шу боисдан «Эрк» партияси халқ орасида таянчга, ишончга эга бўлолмади. Республика матбуоти халқ турмушига доир масалаларни, нохуш ҳодисаларни, халқ дарди, армонларини ошкора ёрита бошлади, халқнинг ўзлигини англашига кўмаклашди. Иқтисодиёт тобора танглик ҳолатига тушиб борди. 1985 йилда иқтисодий ривожланишнинг негизи сифатида қабул қилинган жадаллаштириш концепциясининг асоссизлиги маълум бўлиб қолди. Республикада саноат корхоналари, қурилиш ва транспорт соҳаларини, кўпгина колхоз ва совхозларни хўжалик ҳисобига ёки бригада (жамоа) пудратига ўтказиш самара бермади. 1987 йилда иқтисодий тузилмаларни қайта қуриш, хўжаликни бошқариш ва хўжалик механизмини ислоҳ қилиш, маъмурий раҳбарликдан иқтисодий раҳбарликка ўтиш тадбирлари ҳам натижа бермади. Маъмурий буйруқбозлик усули билан ишлаётган вазирликлар ва идоралар иқтисодий ислоҳотларни йўққа чиқарди, иқтисодиёт тараққиётига тўғаноқ бўлиб қолаверди. Республиканинг тоғ-кон, металлургия, машинасозлик, электротехника, кимё саноатига қарашли корхоналар Иттифоқ вазирликлари ва идораларига тобе бўлиб қолаверди. Ижтимоий ва иқтисодий кўрсаткичларни аввалгидек Марказ белгилаб берарди. Аҳолининг ижтимоий аҳволи ночор эди. Ўша йилларда мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, кун кечириш учун бир кишига ойида камида 85 сўм зарур эди. Ўзбекистонда аҳоли жон бошига даромад 75 сўмдан ошмайдиган 8 миллион 800 мингга яқин киши яшарди, булар аҳолининг 45 фоизини ташкил этарди. Қишлоқ аҳолисининг атиги 50 фоизи тоза ичимлик суви билан таъминланган эди, холос. Қишлоқларда яшовчи 240 минг оиланинг томорқа ери йўқ, ҳар беш хонадоннинг бирида бирорта ҳам чорва мол, 37 фоиз хонадонларда сигир, ярмисида қўй боқилмас эди. Мактаб ва маориф ишларини ислоҳ қилиш ва ўрта махсус таълимни қайта қуриш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳам беҳуда кетди. Республикадаги 9000 га яқин мактабларнинг атиги 40 фоизи мактаб учун мўлжаллаб қурилган биноларда, қолганлари эса мослаштирилган биноларда ишларди, кўплари авария ҳолатда эди, ўқувчиларнинг катта қисми иккинчи ёки учинчи сменада ўқир эди. Ўқувчиларнинг йилига 2-3 ойлаб қишлоқ хўжалик ишларига жалб этилиши ўқув ишларини издан чиқарган эди. Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ҳам мутахассислар тайёрлаш сифати пасайиб кетган эди. Кадрлар тайёрлашда сон кетидан қувишга йўл қўйилди. Ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида муаммолар тўпланиб борди, уларни маъмурий-буйруқбозлик усуллари билан ҳал қилишга урунишлар ҳеч қандай натижа бермади. Халқ орасида пинҳона ўсиб бораётган ишончсизлик, лойқадлик кайфиятлари аста- секин юзага чиқа бошлади. Рухсат этилмаган митинглар, намойишлар ўтказиш, ҳатто нохуш воқеалар ҳам содир бўла борди. Фарғона фожиаси. 1989 йилнинг май-июнь ойларида Фарғонада фожиали воқеалар содир бўлди. 45 йил муққадам Сталин бедодлиги натижасида ўз еридан бадарға қилинган месхети туркларини ўзбек халқи ўз бағрига олган, уларга меҳрибонлик қилган эди. Туб ерли аҳоли билан месхети турклари қардошлик алоқаларини боғлаб, иноқлашиб яшардилар. Бироқ 1989 йил 20 майда Қувасойда туб ерли аҳоли билан месхети турклари гуруҳлари ўртасида муштлашиш содир бўлди. Республика раҳбариятининг воқеани тўғри баҳолай олмаганлиги ва тезкорлик билан зарур чоралар кўрмаганлиги оқибатида вазият мураккаблашди ва этник можарога айланиб, қон тўкилишига олиб келди. 3 июнь куни кечқурун Тошлоқда, сўнг Марғилоннинг месхети турклари зич яшайдиган «Комсомол» сув хўжалиги қурувчилари посёлкасида ур-йиқит, уйларга ўт қўйиш, қотиллик, вахшийлик содир бўлди. Кейинги кунларда бебошлик ҳаракатлари Фарғона шаҳри, унинг атрофига тарқалди. Оломон томонидан саноат корхоналарига, темир йўл станциясига, алоқа узелига, милиция биносига ҳужум қилинди. Бошбошдоқлик партия ва советларга қарши тус олиб борди. Ана шундай фавқулодда вазиятда республика ҳукумат комиссияси тузилди. 4 июндан бошлаб комендантлик соати жорий этилди. Фарғонага шошилинч равишда СССР ички ишлар вазирлиги ички қўшинларининг 13 минг кишилик бўлинмаси келтирилди. Ур-йиқит 7 июнь куни яна такрорланди ва тез орада Қўқон шаҳрига, Риштон, Ўзбекистон ва Киров (ҳозирги Бешариқ) туманларига тарқалди. 8 июнда Қўқонда аҳолининг тинч намойиши СССР ички ишлар вазирлиги қўшинлари томонидан ўққа тутилди, 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 200 дан ортиғи ярадор қилинди. Оммавий тус олган тартибсизлик, ур-йиқитлар натижасида жами 103 киши халок бўлди. 1011 киши жароҳатланди ва майиб бўлди. СССР ички ишлар вазирлиги ички қўшинларининг 137 хизматчиси, 110 милиция ходими ярадор бўлди, милиция ходимларидан бири вафот этди. 757 уй, 27 давлат биноси, 275 автотранспорт воситаси ёндирилди ва талон-тарож қилинди. Воқеаларнинг кенг миқёс ва фожиали тус олганлиги сабабли совет ва маъмурий органлар месхети туркларини Фарғонадаги ҳарбий қисм полигонидаги лагерга ҳамда Тожикистоннинг Ленинобод вилояти Ашт туманидаги Новгарзон посёлкасига шошилинч кўчирилади. Минглаб одамларни бундай лагерларда узоқ сақлаб бўлмас эди. Шунинг учун 16.282 киши Фарғона вилоятидан Россиянинг Смоленск, Орловск, Курск, Белгород ва Воронеж вилоятларига кўчириб олиб бориб жойлаштирилди. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling