Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири
Download 1.34 Mb.
|
Ўзб тарих семинар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 20-30-йилларда
- 4. 40-йиллар охири 50 –йиллар бошидаги қатағонлик сиёсати.
1929 йилда ўзбек мусиқали театрига асос солинди. 1933 йилга келиб Хамза номли академик драма театри иш бошлади. Хар қандай мафкуравий тазйиқларга қарамасдан миллий руҳ устивор бўлиб қола берди. Халқимиз орасидан Хожи Абдулазиз Абдурасулов, Ота Ғиёс Абдуғаниев, Мадраҳим Шерозий, Домла Халим Ибодов, Аброр Хидоятов, Мулла Тўйчи Тошмуҳамедов, Шораҳим Шоумаров, Сорахоним, Тамарахоним, Лутфихоним, Мукаррамахоним сингари номдор санъаткорлар етишиб чиқди.
1936 йилда Тошкентда консерватория очилиши маданий ҳаётда катта воқеа бўлди. Ўзбек мусиқа маданиятининг забардас вакиллари - Юнус Ражабий, Мухтор Ашрафий, Толибжон Содиқов, Тўхтасин Жалилов сингари санъаткорлар ижоди халқ дилидан чуқур жой олди. 1937 йилда Москвада ўтказилган биринчи ўзбек санъати ва адабиёти декадасида «Гулсара», «Лайли ва Мажнун» опералари, «Фарҳод ва Ширин» мусиқали драмаси ва бошқа саҳна асарлари катта маҳорат билан намойиш этилди. 30-йилларда Ўзбекистонда кино санъати шаклланди. Унинг ёрқин ифодаси сифатида шу даврда яратилиб экранларга чиқарилган «Асал», «Қасам», «Равот қашқирлари», «Азамат» сингари фильмларни тилга олиб ўтиш жоиздир. Уларни яратишда Комил Ёрматов, Наби Ғаниев, Сулаймон Хўжаев, Йўлдош Аъзамов, Раҳим Пирмуҳамедов сингари ажойиб ўзбек кино усталари хизматлари беназирдир. 20-30-йилларда республикада кўплаб маданий иншоотлар қурилди. 1932 йилда республикада 707 та кутубхона, 3087 та клуб, 409 та кино қурилма, 32 та театр, 13 та музей мавжуд эди. 1937-1940 йилларда Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқлари радиолаштирилди. Янгидан 264 та кўчма ва доимий кино қурилмалари ўрнатилиб, уларнинг сони 797 тага етказилди. 1941 йилда китоб нашр қилиш 4375 номга етказилди ва 48 млн. нусхани ташкил этди. 40-йиллар бошларига келиб кутубхона, клуб, бадиий ҳаваскорлик жамоалари сони 2 бараварга кўпайди. 4. 40-йиллар охири 50 –йиллар бошидаги қатағонлик сиёсати. Марказ мутасаддилари, мафкурачилари раҳнамолигида ўтган асрларнинг 50-йиллари бошларида Ўзбекистонда бошланиб кетган илғор зиёлилар, илм-фан, адабиёт, санъат, маърифат намоядаларини қувғин ва таъқиб қилишлар, улар ижодидан кир излаш, айб топишга уринишлар, шубҳасиз, республика маънавий ҳаётига жиддий таъсир кўрсатмасдан қолмади. У кўплаб олиму ижодкорлар, шоиру адиблар, истеъдод соҳиблари ҳаётини таҳликали ҳолатга дучор этди. Ўзбекистон Компартияси Марказқўмининг 1949 йил 25 июндаги «Ўзбекистон Совет ёзувчилар союзининг иши тўғрисида»ги қарорида А.Қаҳҳорнинг «Қўшчинор чироқлари» романи танқид қилинди. Ёзувчилардан Ойбек, Миртемир, ҲҒулом, Ў.Рашидов, М. Шайхзода, М.Бобоев, А.Қаюмов ва бошқалар бадном қилинди. «Шарқ юлдузи», «Звезда востока» журналларининг таҳририятларига бир қатор «ярамас» асарларни чоп этишга йўл қўйган, деган жиддий айблар қўйилди. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling