Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Ўзбекистоннинг «Шанхай форуми»га кириши муносабати билан унинг номи Шанхай ҳамкорлик ташкилоти - ШҲТ, деб ўзгартирилди. Ўзбекистон унинг асосчиларидан бири бўлди


Download 1.34 Mb.
bet93/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

Ўзбекистоннинг «Шанхай форуми»га кириши муносабати билан унинг номи Шанхай ҳамкорлик ташкилоти - ШҲТ, деб ўзгартирилди. Ўзбекистон унинг асосчиларидан бири бўлди.
ГУУАМ ташкилоти. 1996 йилда Венада Грузия, Украина, Озарбайжон ва Молдова давлатлари раҳбарлари учрашиб, икки томонлама ва минтақавий ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш мақсадида ўзига хос тузилмага асос солган эди. 1999 йил апрель ойида Ўзбекистон ҳам унга қўшилди ва бу ташкилот уюшган давлатларнинг номидан олинган бош ҳарфлар асосида ГУУАМ деб юритилади.
ГУУАМ мамлакатлари 1993 йилда Брюселда асос солинган Европа-Кавказ-Осиё транспорт йўлагини барпо этишни кўзда тутувчи ТРАСЕКА лойиҳасини амалга ошириш масаласида ҳамкорлик қилмоқда. ТРАСЕКА дастурининг амалга ошиши халқаро юк ташишнинг глобал тизимини шакллантириш, Шарқ ва Ғарб мамлакатларини боғловчи Буюк ипак йўлини тиклаш, мамлакатлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ўзбекистоннинг Россия билан ҳамкорлиги. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатида ҳамдўстлик мамлакатлари билан икки томонлама ҳамкорликни йўлга кўйиш ва ривожлантириш алоҳида ўрин тутади. Икки томонлама ҳамкорлик деганда икки давлат ўртасидаги, яъни Ўзбекистоннинг бошқа бир мамлакат билан давлатлараро алоқаларни йўлга қўйиш ва чуқурлаштириш жараёни тушунилади.
Ўзбекистон Россия Федерацияси билан давлатлараро муносабатлар ўрнатиш ва ривожлантиришга алоҳида аҳамият бериб келмоқда. 1992 йил 30 майда И.Каримов бошлиқ Ўзбекистон делегациясининг Россияга давлат ташрифи пайтида Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида давлатлараро муносабатларнинг асослари, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди. Шартнома икки давлат ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришга ҳуқуқий асос солди. Икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди, элчихоналар очилди.
Россия Федерацияси Президенти Б.Ельциннинг 1993 йил март ойида Ўзбекистонга ташрифи пайтида икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш чораларини кўришга аҳдлашилди. 1993 йил 19 мартда Ўзбекистон ва РФ ўртасида маданият, фан ва техника, таълим соғлиқни сақлаш, ахборот, спорт ва туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида битимлар имзоланди.
В.Путиннинг Россия Президенти этиб сайланиши Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтарди. В.Путин қисқа муддатда Ўзбекистонга икки марта-1999 йил 10-11 декабрда ва 2000 йил 18-19 май кунларида давлат ташрифи билан келди. Ташриф давомида икки мамлакат Президентлари ва расмий делегациялари ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик, хавфсизлик, жумладан, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш, халқаро террорчиликка қарши биргаликда курашиш ва бошқа масалалар муҳокама этилди.
Шу тариқа, Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқалар янгича мазмун касб этмоқда. Икки мамлакат ўртасида турли мақсадларга йўналтирилган 150 та ҳужжатлар имзоланган.
Ўзбекистон Президенти И.Каримовнинг 2001 йил 3-5 май кунлари, 2004 йил апрель ойида Россияга ташрифи ва Россия Федерацияси Президенти В.Путин 2004 йил июнь ойида Ўзбекистонга ташрифи икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янги поғонага кўтарди.
2004 йил 16 июнда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида стратегик шерикчилик тўғрисида битим имзоланди. 15 моддадан иборат мазкур битим ўзаро хавфсизликни таъминлаш, глобал таҳдидларга қарши ҳаракат қилиш, сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган стратегик шерикчиликнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилади. Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси билан «Лукойл» нефть компанияси ОАЖ ҳамда «Ўзбек нефть-газ» миллий холдинг компанияси билан «Газпром» очиқ акциядорлик жамияти ўртасида маҳсулот тақсимотига оид битим имзоланди. Бу ҳужжат Россия томонидан Ўзбекистон ёқилғи-энергетикаси соҳасига қарийб 1 млрд. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритишни назарда тутади. Икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми 2003 йилда 1 млрд. 149 млн. АҚШ долларини ташкил этди.
Ўзбекистон Россия ўртасидаги муносабатлар том маънодаги тенг ҳуқуқлилик, ўзаро манфаатдорлик, бир-бирларининг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва манфаатларини ҳурмат қилиш тамойиллари асосида чуқурлашиб бормоқда.
Ўзбекистон ва Украина алоқалари. Ўзбекистон билан Украина ўртасида давлатлараро муносабатларга асос солишда И.Каримовнинг 1992 йил август ойида Киевга расмий давлат ташрифи муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ташриф чоғида, 25 август куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Украина Президенти Леонид Кравчук Ўзбекистон билан Украина ўртасида давлатлараро муносабатларнинг асослари, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Шунингдек, икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида протокол ва савдо иқтисодий ҳамкорлик битими имзоланди.
1995 йил 20-21 июнь кунлари Украина Президенти Леонид Кучма Ўзбекистонда бўлди. Иккала давлат Президентлари томонидан Ўзбекистон-Украина ҳамкорлигини кенгайтириш ва чуқурлаштириш йўллари тўғрисида Декларация, Ўзбекистон билан Украина ўртасидаги иқтисодий интеграцияни чуқурлаштириш тўғрисида шартномани имзоладилар. Сафар чоғида Ўзбекистон ва Украина ҳукуматлари ўртасида жиноятчиликка қарши кураш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим, илмий-техникавий ҳамкорлик ҳақида битим, элчихоналар фаолияти ҳақида битим имзоланди. Ислом Каримовнинг 1999 йил октябрида Украинага сафари чоғида Ўзбекистон ва Украина ўртасида 1999-2008 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланган.
Ўзбекистоннинг Белорус ва Молдова билан алоқалари. Белорус Республикаси Олий Кенгашининг раиси СШушкевичнинг 1991 йил 6 ноябрда Ўзбекистонга расмий давлат ташрифи Ўзбекистон билан Белорус ўртасида давлатлараро алоқаларга асос солди. Ташриф пайтида Тошкентда И.Каримов ва С.Шушкевич Ўзбекистон Республикаси билан Белорус Республикаси ўртасида давлатлараро муносабатларнинг асослари тўғрисида шартнома имзоладилар. Шунингдек, икки давлат ҳукуматлари ўртасида 1992 йилда савдо-иқтисодий ҳамкорлик принциплари тўғрисида битим имзоланди.
Ўзбекистон учун ишлаб чиқилаётган шакар, дори-дармон, қишлоқ-хўжалик техникаси, электро-техника асбоб-ускуналари, суғоришда фойдаланиладиган насослар керак. Молдова саноати учун эса, Ўзбекистоннинг пахтаси, кимёвий толаси, қаттиқ металлари керак. Бу зарурият икки мамлакат ҳамкорлигининг заминидир.
Ўзбекистоннинг Кавказ орти мамлакатлари билан алоқалари. 1995 йил 5 сентябрда Грузия давлат раҳбари, республика парламента раиси Эдуард Шевернадзе расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди. Бу ташриф Ўзбекистон билан Грузия ўртасидаги қадимий алоқаларни тиклашда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Икки томонлама муносабатларга доир масалалар муҳокама қилинди ва музокаралар ниҳоясида И.Каримов ва Э.Шевернадзе томонидан Ўзбекистон ва Грузия ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоданди. Икки мамлакат ўртасида сармояларни ўзаро ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, фан-техника, банк, қишлоқ хўжалиги, божхона, халқаро транспорт алоқалари, эркин савдо ва ишлаб чиқариш, маориф, маданият, спорт, соғлиқни сақлаш, сайёҳлик, атроф муҳит муҳофазаси бўйича ҳамкорлик тўғрисида 20 дан зиёд ҳукуматлараро ва муассасалараро ҳужжатлар имзоланди.
Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасида давлатлараро алоқалар йўлга қўйилди ва ривожланиб бормоқда. 1996 йил 27 май куни Ислом Каримов бошлиқ Ўзбекистон давлат делегацияси Озарбайжонда бўлди. Икки давлат Президентлари Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоладилар. Икки қардош мамлакат ўртасида давлатлараро алоқалар йўлга қўйилди. Сафар чоғида Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасида савдо-иқтисодий солиқ, божхона, ҳаво йўли, автомобиль ва темир йўли алоқалари, маданий ва бошқа соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш бўйича 20 га яқин ҳукуматлараро ҳужжатлар имзоланди. Икки давлат раҳбарлари ҳалқаро Транскавказ йўлини барпо этиш, унинг Озарбайжондан ўтадиган қисмини шакллантариш, Ўзбекистон юкларини Озарбайжон ҳудуди орқали Европа томон чиқариш, Озарбайжон бандаргоҳларини таъмирлаш масалалари тўғрисида келишиб олдилар. Икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ўзаро маслаҳатлашувлар йўлга қўйилди.
Ўзбекистоннинг Болтиқ бўйи мамлакатлари билан алоқалари. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 1995 йил 6-8 июнь кунлари Давлат ташрифи билан Латвия Республикасида бўлиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Мазкур ташриф чоғида И.Каримов Латвия Республикаси Президента Гунтис Улманис билан Ўзбекистон Республикаси билан Латвия Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Ўзбекистон ва Латвия ҳукумати ўртасида транспорт, ҳаво алоқаси, сайёҳлик ҳамда илмий-техник соҳалар бўйича ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланди.
И.Каримовнинг 1995 йил июнь ойида Литвага ташрифи чоғида Президент А.Бразаускас билан Ўзбекистон Республикаси билан Литва Республикаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривож-лантириш ва чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма Декларацияни имзоладилар. Шунингдек Ўзбекистон ҳукумати билан Литва ҳукумати ўртасида таълим, фан ва техника, сайёҳлик, маданият ва санъат, савдо-иқтисодий, ҳаво йўли ва ҳаво транспорти соҳаларида ҳамда божхона қонунини бузиш ҳолларига қарши кураш борасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида битимлар имзоланди.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling