Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Download 1.34 Mb.
bet11/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

Қанғ давлати. Милоддан аввалги III асрнинг бошларида пайдо бўлган яна бир давлат Қанғ давлати эди. Юнон-македон ҳукумдорлигига қарши курашлар ва ички низоларнинг ҳукумронлигига қарши курашлар ва ички низоларнинг кескинлашуви натижасида пайдо бўлган бу давлат ҳудуди дастлаб Сирдарёнинг ўрта оқимидаги ерлардан (Тошкент воҳаси ҳамда унга туташ тоғ ва чўл зоналари) иборат эди. Мил. авв. II асрнинг бошларига келиб Қанғ давлатининг ерлари бирмунча кенгайтириб, шарқда Фарғона водийси (Довон), шимоли-шарқда усун, юечжи қабилалари билан, шимоли-ғарбда Сарису дарёси, ғарбда Сирдарёгача борган. Бу катта ҳудуд Тошкент воҳасини, Талас водийсини ва қисман Чу дарёсининг қуйи оқимидаги ерларни ўз ичига олиб Қанғ давлатининг асосий ерлари ҳисобланган. Мил. авв. II-I асрларда қанғликлар Амударё ва Сирдарё оралиғидаги ерларни ва Хоразмни ўзларига бўйсундирадилар.
Мил. авв. I ва милодий II-I асрларда Қанғ давлати иқтисодий ва маданий жиҳатдан анча ривожланган давлат эди. Давлатнинг ташқи сиёсати қўшни давлатлар билан савдо-сотиқ алоқаларини ўрнатиш кескинлашган вазиятнинг олдини олиш ва ўз чегарасида осойишталик ўрнатишга қаратилган. Шу билан бирга пайти келганда кучсизланиб қолган қабилаларга, вилоятларга ҳужум қилиб уларни қарам қилиш эди.
Қанғликларнинг энг ашаддий душманлар усун қабилалар эди. Мил. авв. II-I асрларда усунлар Хитой императорлари билан яқинлашиб хуннлар ва қанғликлар билан кураш бошлайдилар. Хитой императори эса кўчманчиларнинг бундай келишмовчилигидан фойдаланиб ўз давлати ерларини кенгайтиришга ҳаракат қилади ва Қашғар, Ёркент, Довон ерларига ҳужум қилади. Қанғликлар хитойликларнинг мақсадларини тушуниб уларни ўз чегараларига яқин йўлатмайдилар. Шунинг учун ҳам Хитой қўшинлари милоддан аввалги 104 ва 101 йилларда Довонга ҳужум қилганида қанғлиулар ёрдамига келиб, босқинчиларга қарши курашда фаол иштирок этадилар.
Қанғ давлатининг асосий аҳолиси ўтроқ ва ярим ўтроқ бўлиб унингн ҳудудида кўчманчи чорвадорлар ҳам яшар эди. Ўтроқ аҳоли асосан водийда яшаб, деҳқончилик, боғдорчилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланиб келган. Деҳқончиликда мол қўшиб, омон билан ер ҳайдаш кенг тараққий этган эди. Бу даврда ерни суғориш экин экиш, катта ва кичик каналлар қазиш ҳам ривожланади, Тошкент воҳасида яшаган қанғлар асосан арпа, буғдой, тариқ, нўхот, шоли ва бошқа донли маҳсулотларнри етиштиришганлар. Бу экинлардан юқори ҳосил олиниб, маълум қисми бозорга чиқарилган.
Воҳада яшовчи ўроқ аҳоли деҳқончилик билан бир қаторда чорвачилик билан ҳам шуғулланган. Ёзма манбаларда қанғлиларнинг сут-қатиқлари мўллиги ва кўплаб зотли отлари борлиги алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Чорва молларининг кўпчилиги қисман кўчманчи ва ярим ўтроқ ҳолда яшовчи аҳоли ихтиёрида эди. Кўп сонли чорва молларини эса мавсумига қараб, бир жойдан иккинчи жойга ҳайдаб боққанлар.
Қанғ подшолари, яъни ҳоқонлари ва уларнинг хонадонига яқин кишилар бой чорвадорлардан бўлган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, Қанғ ҳукумдорларининг марказий шаҳарлари иккита эди. Ҳукумдорлар ёзни Ўтрорда (ҳозирги Арис ва Туркистон оралиғида) қишловни эса Қанғда (унинг харобалари ҳозирги Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани)да ўтказар эдилар.
Қанғлиларда кўплаб шаҳар ва қўрғонлар бўлиб, улар душман қаламирга бардош берадиган қилиб қурилган. Аҳоли яшайдиган уйларнинг аксарияти пахса ва хом ғиштдан қурилган. Шаҳар ва қўрғонларда ҳунармандчиликнинг турли соҳалари анчагина ривожланган. Қанғ харобасидан, Жўнариқ бўйларидаги тепаликлардан, Қовунчитепа, Чоштепа ва Тошкент воҳасидаги бошқа тепақўрғонлардан топилган археологик топилмалар Қанғ давлати маданиятининг намунаси ҳисобланади.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling