Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Download 1.34 Mb.
bet13/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

Тохаристон давлати. Бу давлат эрамиздан аввалги II-I асрлар вужудга келган. Бу давлат ҳудудига Жанубий Ўзбекистон, ҳозирги Тожикистоннинг каттагина қисми ва Афғонистонни шимолий қисмидаги ерлар кирган. Шимолда Хисор тоғлар, Жанубда Хиндиқукм, Ғарбда Мурғоб ва Херируд дарёлари, Шарқда Помир билан чегараланган. Хитой манбаларига кўра бу давлат Грек-Бақтрия давлатини ағдарган юечжилар томонидан вужудга келтирган. Бу юечжиларни антик муаррихлар тохарлар дейдилар. Шунинг учун ҳам бу давлатни номи Тохаристон дейдилар.
Аҳолиси 1 миллионга яқин бўлган, Ўтроқ ҳаёт кечиради. Давлатни пойтахти Ланьгин деб аталган. Тохаристонга ягона давлат фақат юечжилар Грек-Бақтрия давлатини эгаллаган дастлабки вақтда мавжуд бўлган. Кейинчалик Хитой манбаларига кўра Тохаристон бир неча майда князликларга бўлиниб кетади. Ҳар бир шаҳар ўз князига эга бўлган. Ҳаммаси бўлиб 5 та княз уйи бўлган. Улардан энг каттаси Кушан князлиги бўлган. Шу князлик асосида кейинчалик Кушан давлати вужудга келган.
Социал-иқтисодий ҳаёт бу ерда ҳам Канха ва Парканадагидек бўжлган. Грек-Бақтрия, Чоч, Канғ, Паркана ва Тохаристон давлатлари тараққиётида фарқли томонлар билан бирга ўхшаш томонлари ҳам кўриш мумкин.
А) марказлашган давлат бошқарувини йўқлиги.
Б) Хўжалик ҳаётини турли ҳил формадалиги.
В) Социал-иқтисодий тузумини ўхшашлиги.
Г) Ўтроқ дехқончилик маданиятини, кўчманчи маданият билан қўшиб олиб бориш.
Форс ва араб тарихчиси, географлари (IX-XII асрлар) Тохаристон атамасини V асрдан XII асргача қўллаган. Тохаристон милоддининг I-IV асрларида Кушон подшолиги таркибига кириб, унинг ўзагини ташкил қилган. Марказий Осиёнинг қадимий этносларидан бири бўлган тохарлар илк маротаба юнон-рим манбаларида тохар, тогур(мил. авв. I-милодий I асрлар), кейинроқ эса, илк ўрта асрларда хинд манбаларида тукхора, Хитой йилномаларида тухоло, қадимги турк манбаларида тоқар (тўқар), тохри (тўхри) шакилларида қайд этилади. Птолемей (милодий I аср) Тохаристони “Бақтриянинг энг катта халқи сифатида тилга олади.
Тохаларнинг илк ватани масаласи эса бахслидир. Бир қисм тадқиқотчилар фикрича, уларнинг илк ватани Шим. Қора денгиз бўйи ёки Волга даштлари бўлиб, милоддан аввалги III минг йиликда Ўрта Осиё орқали Шарқий Туркистонга бориб жойлашганлар. Бошқа тадқиқотчилар фикрича, уларнинг илк ватани айнан Шарқий Туркистон бўлиб, улар бу ерни туб аҳолиси бўлган ва милоддан аввалги сўнгги асрларда Ўрта Осиё ва Бақтрия кўчиб ўтган. Бир қанча тадқиқотчилар эса қадимги Хитой йилномаларидаги юечжи ва юнон-рим манбаларидаги Тохарлар битта халқ деб, ҳисоблашади ва улар дастлаб ҳозирги Хитойдаги Гансу (кенгсув)вилоятида яшаганликлари таъкидлайдилар.
Зоки Волидий фикрича, улар асли урол-олтой халқларига мансуб бўлиб, кейинчалик Тохар этноними Шарқий Туркистонга кўчиб келган ҳинд-европаликларнинг бир гуруҳи учун қўлланила бошлаган. Ҳусусан Тохар этнонимининг ясолиши урол-олтой тилларига ҳосдир.
Шундай қилиб ҳозирги Марказий Осиё ҳудудида милоддан аввалги юз йилликларда вужудга келган. Мустақил туркий давлатлар ва улардаги фаолият ҳамда тараққиёт босқичлари милодимизнинг кейинги асрларидаги ҳамда ҳозирги кундаги ўзбек давлатчилигининг ривожида, юксалишида мустаҳкам пойдевор ролини бажариб келмоқда.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling