Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири
Туркий хоқонлик даврида Ўрта Осиё
Download 1.34 Mb.
|
Ўзб тарих семинар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асан ва Туу 460-545
- Турк ҳоқонлигига асос солади.
- Муғанхон 558
- Хусрав 1 Ануширвонга
- Маниах
- Самарқанд, Иштихон, Маймурғ, Кеш, Наҳшаб, Кушон, Бухоро, Амул ва Андхой
3.Туркий хоқонлик даврида Ўрта Осиё.
Туркий элатларнинг кенг шарқий ҳудудларда қадим-қадим даврлардан буён яшаб, ўзларидан муносиб маданий из қолдириб келганлигини жуда кўплаб тарихий манбалар ҳам тасдиқ этади. Мўътабар Хитой манбалари, машҳур «Ўғизнома», Урхон-Энасой ёзувлари, Култегин битиклари бунга ишончли гувоҳдир. Олтой, Тува ҳамда уларга туташ ҳудудларда турли туркий қабилалар, чунончи, Ашин, Арғу, Ўғиз, Тўққиз ўғиз, Ўттуз татар, Карлуқ, Китан, Толис, Турк, Уйғур, Тўқри (тоҳарлар), Қуриқан, Дуба (туба-тува)ва бошқалар яшардилар. VI аср бошларида Олтой ўлкасида сиёсий жараёнлар фаоллашади. Ўша пайтда ҳозирги Мўғулистон ва қисман Хитойнинг шимолий ҳудудлари устидан Жужан хонлиги ҳукмронлик қиларди. VI аср бошларида Олтойдаги туркий қавмлар орасида Ашин уруғининг мавқеи кўтарилади. Ашин уруғига мансуб Асан ва Туу 460-545 йилларда бошқа уруғларни ўзларига бўйсундирадилар ва Олтойда туркий қабилалар иттифоқига асос соладилар.Туунинг ўғли Бумин Теле қабиласини ҳам бўйсундиради. Бумин Жужан хонлигига тобеликдан чиқиш учун курашади ва 551 йилда Жужан хонининг қўшинларини енгиб, уларни ўзига бўйсундиради. Бумин 552 йилда Хоқон деб эълон қилинади ва янги давлат - Турк ҳоқонлигига асос солади. Унинг пойтахти Олтойдаги Ўтукан шаҳри эди. Хоқонлик тез орада кучайиб, унинг довруғи ортиб борган. У кўп бор Хитойга юришлар қилиб, унинг бир қанча ҳудудларини босиб олган. Хитой подшолиги Турк хоқонлигига ҳар йили ўлпон тариқасида юз бўлакдан иборат ипак мато бериб туришга мажбур бўлган. 553 йилда Буминхон вафот этгач, ҳокимиятга унинг катта ўғли Муғанхон (553-572) ўтиради. Муғанхон 558 йилда жўжанларга сўнгги бор қақшатқич зарба бериб, ўз давлати ҳукмронлигини Тинч океангача бўлган ҳудудларда мустаҳкамлайди. Унинг амакиси Истами (унга «Ябғу» -баҳодир унвони ҳам берилган) бўлса, бу даврда хоқонлик ҳудудини ғарбга томон кенгайтириб, Еттисув, Қашқар ва бошқа ҳудудларни эгаллайди. 563-567 йиллар давомида Истами ябғу қўшинлари эфталийлар давлатига кетма-кет зарбалар бериб, Ўрта Осиё ва Каспий денгизигача бўлган ерларни эгаллашга муваффақ бўлади. Бунинг оқибатида Эфталийлар давлати қулайди. Турк хоқонлиги Ўрта Осиё ерларини ишғол этгач, унинг ҳудудлари бевосита Эрон чегарасига туташади. Хоқонлик Эрон билан яхши қўшничилик, савдо-сотиқ алоқаларини ўрнатишга интилади. Шу мақсадда Эрон шоҳи Хусрав 1 Ануширвонга турк маликаси узатилади, Эронга элчилар юборилади. Бироқ Турк хоқонининг Эронга икки бор юборган элчилари фаолияти муваффиятсиз чиққач, Эроннинг хоқонлик билан муросага бормаслиги, унинг қатъий душманлиги маълум бўлади. Бунинг боиси Эрон шоҳининг Ўрта Осиё ҳудудларига даъвогарлигида эди. Бу эса, шубҳасиз, бир неча бор хоқонликнинг Эрон билан урушлар олиб боришига сабаб бўлади. Истами қўшинлари Эрон шоҳи Хисрав I ни енгади. Эрон шоҳлари Турк хоқонлигига 400 минг Византия тиллоси ҳажмида товон тўлашга мажбур бўлади. Муғанхон ва унинг авлодлари ғарбда Қора денгизга қадар ҳудудларни забт этиб ўзларига бўйсундирганлар. Турк хоқонлиги 568-569 йилларда ўша даврнинг қудратли давлати-Византия билан иқтисодий ва савдо-сотиқ алоқаларини ўрнатишга интилиб, суғд савдогари Маниах бошчилигидаги элчиларни у ерга юборади. Элчилар император Юстиниан II қабулида бўлади. Шундан сўнг Византиянниг Земарх бошлиқ элчилари хоқонлик давлатига келади. Бу эса шу давлатлар ўртасида ўзаро ишонч ва савдо-тижорат муносабатларини ўрнатишда муҳим аҳамият касб этган. Турк хоқонлари Ўрта Осиёда ҳукмронлик қилса-да, бироқ ўзлари бу ҳудудга кўчиб келмаганлар. Улар Еттисув ва бошқа ҳудудлардаги бош қароргоҳларида қолиб, бўйсунган ҳудудларни маҳаллий ҳукмдорлар орқали бошқариб, улардан олинадиган солиқ-ўлпонлар ва тўловлар билан кифояланганлар. Бундан кўринадики, Турк хоқонлиги даврида бу ҳудуддаги мавжуд маҳаллий давлат тузилмалари, уларнинг бошқарув тизимлари сақланиб, ички сиёсат бобидаги мустақил фаолиятлари давом этган. Хоқонлик истисно ҳоллардагина ўлканинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига аралашган. Бу нарса кўпроқ ташқи сиёсат, халқаро савдо-сотиқ масалаларига дахл этарди. Хитой манбаларида таъкидланганидек, Зарафшон, Амударё ва Қашқадарё воҳаларида бу даврда 9 та мустақил ҳокимлик мавжуд бўлган: Самарқанд, Иштихон, Маймурғ, Кеш, Наҳшаб, Кушон, Бухоро, Амул ва Андхой шулар жумласидандир. Айниқса Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Чоч (Тошкент) ҳокимликлари ўзларига анча мустқил бўлганлар. Бухорхудотлар зарб этган танга пуллар кенг муомалада бўлган. Шу билан бирликда бу нисбатан мустақил ҳокимликлар ўртасида ўзаро кураш, ички зиддиятлар ҳам тўхтовсиз бўлиб турган. Бу эса маҳаллий аҳоли ҳаёти, турмушини ночор аҳволга дучор этган. Масалан, 585-586 йилларда Бухорода зодагон деҳқон ва бой савдогарларга қарши қўзғолон кўтарилади. Унга Абрўй бошчилик қилади. Ҳоқон Қорачўрин қўшинлари қўзғолонни бостириб, қўзғолончиларни қаттиқ жазолайди. Бўйсундирилган ҳудудларни маҳаллий ҳокимлар орқали бошқариш тартиби ҳоқонликни заифлаштира борди. Натижада VI асрнинг 80-йиллари охирларида Турк хоқонлиги икки қисмга бўлиниб кетади. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling