Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


-МАВЗУ: Ўзбек xалқининг этник шаклланиши


Download 1.34 Mb.
bet19/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

3-МАВЗУ: Ўзбек xалқининг этник шаклланиши
Режа
1. Ўртa oсиёнинг қaдимги xaлқлaри – ўзбeк xaлқининг тaриxий aждoдлaри.
2. Tуркий тилли xaлқлaрнинг ўзбeк xaлқи этнoгeнeзидaги ўрни. Tуркий xaлқлaрнинг шaкллaниши.
3.Ўзбeк xaлқи шaкллaнишининг тугалланиш бoсқичлaридa ўртa oсиёдaги этник жaрaёнлaр
1. Ўртa oсиёнинг қaдимги xaлқлaри – ўзбeк xaлқининг тaриxий aждoдлaри.
Миллий истиқлолга эришганимиздан кейин ўзбек халқининг этнологияси, этник тарихини ўрганиш, ҳаққоний ёритиш тарих фанининг муҳим ва долзарб масалаларидан бирига айланди. Негаки, мустақиллик шарофати билан халқимизнинг ўз юрти, тили, маданияти, қадриятлари тарихини билишга, ўзлигини англашга қизиқиши ўсди. Фарзандларимиз тарих ижодкори бўлган ўз аждодлари кимлар бўлганлигини, ўзбек халқи қачон ва қандай шаклланганлигини чуқур англашни, билишни хоҳлайди.
Президентимиз И.А.Каримовнинг «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» асарида таъкидланганидек: «ҳар қайси инсон мен шу миллат фарзанди эканман, менинг аждодларим кимлар бўлган, миллатимнинг ибтидоси қайда, унинг оёққа туриш, тикланиш, шаклланиш жараёни қандай кечган, деган саволларни ўзига бериши табийдир... Тарихий илдизини излаган одам, албатта, бир кун мана шундай саволларга дуч келади ва аминманки, тўғри хулосалар чиқаради».
Кўплаб ишончли тарихий маълумотлар, манбалар, ашёи далиллар барча халқларнинг этник шаклланиши узоқ даврлар давомида, мураккаб тарихий шарт-шароитлар ва омиллар таъсирида содир бўлганлигини тасдиқлайди. Ўзбек халқининг шаклланиши ҳам узоқ тарихий жараён маҳсули бўлиб, унинг ўқ томирлари шу юрт заминида азал-азалдан яшаб, уни ўзига макон тутиб, чуқур илдиз отиб, муттасил моддий ва маънавий маданият намуналарини яратиб келган қадимий уруғ, қабила ва элатларга бориб қадалади.
Шу ўринда уруғ, қабила, халқ тушунчалари тўғрисида ҳам бир қадар тўхталиб ўтмоқлик жоиз бўлади. Негаки, улар ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилиш, назаримизда, этник жараёнлар ўзгаришининг мазмун-моҳиятини тўғри тушунишда ғоятда муҳимдир.
Қадимдан қон-қариндошлик ришталари билан боғланган, бир томирга бориб тақаладиган, турмуш тарзи, яшаш шароити бир хил бир неча оилалар бирикувидан уруғлар ҳосил бўлган. Уруғ жамоасининг ўз етакчиси - оқсоқоли бўлган. Уруғ жамоаси ҳамма нарсада, ҳар бир масалаю саъй-ҳаракатларда оқсоқолнинг измида бўлган.
Қабила ибтидоий босқичга хос этник бирлик бўлиб, қон-қориндошлик муносабатлари, бир неча уруғларнинг бирикуви натижасида ташкил топган. Қабиланинг ўзига хос тили, ҳудуди, қабила аъзоларининг ўзаро ҳамкорлиги, қабила номи, ўзига хос анъаналари бўлади. Қабила ҳаётига доир ишларга бошчилик қиладиган қабила оқсоқоли сайланган, муҳим масалалар бўйича қабила йиғинлари ўтказилган.
Қабилалар ўртасида этник, хўжалик, моддий ва маданий алоқалар ривожланиши натижасида улар қўшилишиб, бирлашиб кетадилар. Натижада уларнинг етакчи, нуфузли гуруҳи номи билан янги этник бирлик - элат ёхуд халқ шаклланади. Халқ ҳудудий, иқтисодий, тил ва маданий умумийлик асосида таркиб топади.
Қадимшунос олимларимиз томонидан археологик тадқиқотлар йўли билан ўрганилиб, исботланган қанчалаб далили ашёлар бу ҳудудда яшаган улуғ ўтмишдошларимиз милоддан аввалги минг йилликлар мобайнида ибтидоий-жамоа тузумининг барча асосий босқичларини бошдан кечириб, истиқомат қилиб, ўзига хос ҳаёт тарзини яратиб келганлигидан далолат беради. Буни Хоразм, Сурхон, Зарафшон воҳалларида, Фарғона водийси ҳудудида олиб борилган қидирув ишлари, Марказий Осиё ҳудудида жойлашган 270 дан ортиқ тарихий ёдгорликлар таҳлили ҳамда бошқа кўплаб мўътабар далиллар ҳам тўла тасдиқ этади. Шуларга асосланадиган бўлсак, милоддан аввалги минг йилликлар давомида бу заминнинг яшашга қулай, табиий шароитлари ўнғай бўлган жойларида яшаган ҳар хил маҳаллий уруғ, қабилалар деҳқончилик, чорвачилик, йилқичилик, овчилик, балиқчилик, ҳунармандчилик билан шуғулланиб келганлар. Масалан, дарё, кўллар атрофларида яшаган аҳоли асосан деҳқончилик ёхуд балиқчилик билан машғул бўлган бўлса, чўлли, адрли жойларнинг одамлари эса кўпроқ чорва, йилқи боқиш билан банд бўлганлар. Қадимий манбаларда айтилишича, ҳозирги Ўрта Осиё худудларида массагетлар, саклар, суғдийлар номи билан аталган қабилалар яшаганлар.
Таниқли этнограф олим К.Шониёзовнинг таъқидлашича, «Ўзбек халқи мазкур ҳудудда яшаган туб ерли этнослардан томир олган; иккинчи илдизи эса қадимги туркий халқлардан бошланган. Ҳар иккала илдизларнинг бирикиши -ўзаро синтез ўзбек элатини ва кейинчалик ўзбек халқини ташкил этган. Ҳар қандай халқ алоҳида этник бирлик (элат) бўлиб маълум бир ҳудудда, маълум тарихий даврда шаклланади. Ўзбек халқи аждодлари ҳам элат бўлиб, Мовароуннаҳр ва Хоразм ҳудудида ҳамда уларга туташ минтақаларда шаклланган».
Эрон манбаларида Ўрта Осиёда яшаган сак (ёки шак) қабила уюшмаларининг 3 хил тоифаси тилга олинади:

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling