Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Қадимда Ўрта Осиёда яшаган сак қабилалари


Download 1.34 Mb.
bet20/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

Қадимда Ўрта Осиёда яшаган сак қабилалари.
Сака -Хаумаварга Улар асосан ўлканинг шимолий-шарқий қисмида, яъни Мурғоб водийси, Амунинг юқори оқимида, Олой, Фарғона водийсида яшаганлар.
Сака -Тиграхауда (Чўққи қалпоқ кийганлар). Улар Амунинг қуйи оқими ва Сирдарёнинг ўрта ва қуйи оқимидан то Орол шимолигача бўлган кенг чўлли ҳудудларда жойлашганлар.
Сака-Тиай Тара-дарая Каспий шимолида, Урал тоғ олди минтақаларида яшаганлар.
Бу қабилалар аҳолиси ҳам ўзига хос ижтимоий-иқтисодий ва маънавий турмуш тарзига эга бўлиб, нисбатан тўлақонли ҳаёт кечирган, келгуси насллар учун ўзларидан муносиб мерос қолдириш йўлида саъй - ҳаракатларда бўлган.
Муқаддас «Авесто» китобида ҳам ватанимиз ҳудудида яшаган қавм, элатлар ҳақида кўплаб ишончли маълумотлар бор. Жумладан, унда Хоразм, Суғд, Бақтрия сингари юртларнинг иқтисодий ва маданий-маънавий тараққиётда юксак даражада бўлганлиги қайд этилади.
Фирдавсийнинг «Шоҳнома» асарида ва бошқа мўътабар манбаларда туркий этнослар Ўрта Осиёда яшовчи азалий қавм эканлиги таъкидланади. Шу боисдан бу ўлка қадимдан Турон деб аталиб келинди. Туронзаминдаги қўшни қардош элатлар ўзаро ҳамжиҳатликда яшаб, чуқур илдиз отиб бориш баробарида табиий зарурият тақозаси ўлароқ бир-бирлари билан қўшилишиб, бирикишиб ўзаро этник жараёнларни бошдан кечирганлар. Бу эса аста-секин бу ҳудудда туркий ва суғдийда сўзлашувчи икки тилли халқнинг шаклланиб боришида ўз ифодасини топган.
Ўрта Осиё аҳолиси тўғрисидаги маълумотларни юнон-рим тарихчилари асарларида ҳам учратамиз. Улар Қора денгизнинг шарқий ҳудудларида яшовчи қабилаларни умумий ном билан «скифлар» деб атаганлар. Геродот «бу халқлар қадимийликда мисрликлардан қолишмайди», деб қайд этади. Ёзма манбаларда скифларнинг иккита йирик қабиласи - массагетлар ва саклар хусусида кўпроқ эслатилади.
Айниқса она юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, уни ажнабий кучлар тажовузи ва босқинидан ҳимоя қилиш зарурияти турли қардош ва қондош уруғ, қабилалар, элатларни бир-бирлари билан яқинлаштирган, дўстлаштирган, бир ёқадан бош чиқариб фаол ҳаракатларга чорлаган. Шу тарзда давом этган ўзаро яқинлик, биродарлик, оға-инилик туйғуси бу қавм, элатларни маънан, руҳан ва жисмонан бир жону бир тан бўлиб ўзаро интенсив этник жараёнларга киришиб боришларига боис бўлган.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling