Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


-МАВЗУ: IX-XII асрларда ўзбек давлатчилиги. Сиёсий, ижтимоий ва иктисодий xаёти


Download 1.34 Mb.
bet27/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

5-МАВЗУ: IX-XII асрларда ўзбек давлатчилиги. Сиёсий, ижтимоий ва иктисодий xаёти.
Режа
1.Тоҳирийлар ва Сомонийлар, Ғазнавийлар ва Салжуқийлар давлатининг ташкил торпиши.
2.Хоразмшохлар давлатининг юксалиши.
3.IX-XII асрларда Марказий Осиё халқларининг моддий ва маънавий маданиятининг юксалишига таъсир кўрсатган тарихий шарт- шароитлар.
1.Тоҳирийлар ва Сомонийлар, Ғазнавийлар ва Салжуқийлар давлатининг ташкил торпиши.
Арабларнинг Ўрта Осиё ҳудудларидаги деярли бир ярим асрлик ҳукмронлик даври бу ҳудуднинг эрксевар халқларининг ўз эли, Ватанининг мустақиллиги йўлидаги жўшқин курашини, интилишини сўндира олмади.
Дарҳақиқат, IX аср бошларига келиб Араб халифалигида юзага келган бўҳронли вазият, сиёсий танглик, Хуросон ва Мовароуннаҳрда кечаётган зиддиятли жараёнлар, энг муҳими, бу ҳудудда юз берган Рофе ибн Лайс қўзғолони (806-810) мазкур ўлка халқлари учун халифалик тобелигидан қутилиш, юрт мустақиллигини қўлга киритиш йўлида қулай имкониятларни вужудга келтирганди. Хусусан, машҳур халифа Хорун ар-Рашид (786-809) вафотидан сўнг халифалик тахтини эгаллаш учун унинг ўғиллари - Амин ва Маъмун ўртасида қизғин кураш бошланган эди. Бир неча йилга чўзилган бу сиёсий можаро нафақат халифалик марказини танг аҳволга солиб қолмасдан, балки унга тобе бўлган ҳудудлардаги воқеалар ривожига ҳам сезиларли таъсир кўрсатди.
Маъмун катта қўшин тузиб, унга Хуросонлик Тоҳир ибн Ҳусайнни бошлиқ этиб тайинлади. Рей яқинидаги жангда Тоҳир ибн Ҳусайн ал-Амин қўшинини енгади ва Бағдодга юриш бошлайди. Тоҳир 813 йилда яна ғолиб келиб Бағдодни ҳам қўлга киритади. Маъмун ҳалифалик тахтига кўтарилади. Лекин у 819 йилга қадар Бағдодга бормай Марвдан туриб ҳокимиятни бошқаради. Унинг буйруғи билан Тоҳир ибн Ҳусайн Ироқ ҳокимияти ва Бағдод ҳарбий гарнизони бошлиғи бўлади (819 йилга қадар). Маъмун Марвдагидаёқ олимлар гуруҳини ўз атрофига тўплаган эди. У 819 йилда Бағдодга борар экан, у ерда Байтул ҳикмат (фанлар академияси)га асос солади. Демак, бу фан масканининг негизини аввало, Туркистонлик олимлар ташкил этганлар.
Маъмун ҳалифалик олдидаги катта хизматлари эвазига Тоҳир ибн Ҳусайнни 821 йилда Хуросонга ноиб этиб тайинлайди. Шу тариқа, Тоҳирийлар давлати вужудга келиб 873 йилга қадар давом этади. Унинг пойтахти аввал Марв, кейинроқ Нишопур бўлади.
Дастлаб Мовароуннаҳрнинг кўпгина вилоятлари ҳам унинг тасарруфида бўлган. Бунинг боиси шуки, иккала ўлканинг ноиблик маркази Хуросоннинг Нишопур шаҳри бўлган.
Тоҳир ибн Ҳусайн бошқарув жиловини қўлга киритгач, ундан юрт мустақиллигини, унинг равнақи ва қудратини ошириш йўлида фойдаланишга қатъиян йўл тутади.
Тоҳир ибн Ҳусайн ўз давлатининг мустақиллигини тиклаш мақсадида 822 йилда халифа номини хутба намозидан чиқариб ташлашга амр килади. Бироқ тез орада унинг сирли ўлими бу борада катта ишлар қилинишига имкон бермайди. Унинг ворислари Талҳа (822-828), Абул Аббос Абдуллоҳ (830-844), Тоҳир ибн Абдуллоҳ (844-862), Муҳаммад ибн Тоҳир (862-873) даврларида Тоҳирийлар давлатининг мустақиллиги хийла таъминланди. Тоҳирийлар ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётни, мулкий муносабатларни ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини тартибга келтириш, сув ресурсларидан фойдаланишни яхшилаш, сув иншоотлари барпо этиш, шунингдек, фуқаролардан олинадиган солиқларни мўътадиллаштиришга аҳамият берадилар. Пойтахт марвдан Нишопурга кўчирилади. Жумладан, Абдуллоҳ ибн Тоҳирнинг чиқарган бир фармонида "деҳқонларни ранжитмаслик", бунингсиз хазинага етарли миқдорда солиқ тушмаслиги алоҳида уқтирилганди. Бироқ шунга қарамай, Тоҳирий ҳукмдорлар амалда деҳқонларни эмас, балки кўпроқ йирик мулкдорлар, савдогарларнинг манфатларини ҳимоя қилардилар. Шу боис Тоҳирийлар даврида оддий аҳоли, айниқса деҳқонлар оғир асоратда яшаш, ҳаддан зиёд солиқ-ўлпонлар тўлашга мажбур этилганди. Биргина 844 йилда улардан олинган солиқ миқдори 48 млн. дирхамни ташкил этган. Бу ўша давр шароити учун мислсиз кўп эди. Шунинг учун ҳам мамлакатнинг Сейистон ва бошқа вилоятларида деҳқон ғалаёнлари юзага келиб, кучайиб борган.
Хуросоннинг шарқий ҳудудларида юзага келган ғозийлар ҳаракати ва деҳқончилик воҳаларидаги ғалаёнлар қўшилиб, кенг миқёслар касб этиб борди. Бу ҳаракатларнинг етакчиларига айланган, асли келиб чиқишлари ҳунарманд - мискар бўлган ака-ука Ёқуб ва Амир ибн Лайслар 873 йилда Нишопурни эгаллаб Тоҳирийлар сулоласини ағдариб ташлашга муваффақ бўладилар. Бунинг натижасида Ёқуб ибн Лайс асос солган Саффорийлар (мискарлар) сулоласи ҳокимиятга келади.
Бироқ янги ҳукмдор Ёқуб ибн Лайс шахсий ҳаётда қанчалик оддий турмуш тарзига амал қилиб яшамасин, ўз армиясининг жанговарлигини кучайтириш, аскарларни маош билан таъминлашга уринмасин, меҳнаткаш халқнинг оғир солиқлар тўлаши, бошқа тўловлар ва мажбуриятларни ўташи аввалгидек ўзгармай қола берди. Бу ҳол охир-оқибатда саффорийлар сулоласи ҳукмронлигининг ижтимоий- иқтисодий илдизларини қақшатиб, уни ҳалокатга маҳкум этмай қолмади.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling