Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


ХVI aсрдaн бoшлaб Буюк ипaк йўли aҳaмиятининг пaсaйиши унинг сaбaблaри


Download 1.34 Mb.
bet26/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

3.ХVI aсрдaн бoшлaб Буюк ипaк йўли aҳaмиятининг пaсaйиши унинг сaбaблaри
Буюк ипак йўли XVI асрдан эътиборан ўз аҳамияти ва ролини йўқотиб, тушкунлик сари юз тутди. Бу ҳолларни қандай сабаблар билан изоҳлаш мумкин. Табиийки, бу жараён ўз-ўзидан, бир лаҳзада тўсатдан содир бўлиб қолгани йўқ, албатта. Бизнинг назаримизда, Буюк ипак йўли аҳамиятининг сўниб, пасайиб бориши бир қатор объектив ва субъектив сабаблар орқасида, тарихий жараёнларнинг мураккаб, зиддиятли кечиши давомида юз берганлиги шубҳасиз.
Биринчидан, Амир Темур ва темурийлар сулоласининг пировард оқибатда чуқур инқирозга йўлиқиши ва тарих саҳнасига бошқа ҳукмрон сулолаларнинг, чунончи, Шайбонийхонлар, Аштархонийлар сулоласининг чиқиши ҳамда уларнинг бошқарув усулининг ғоятда мураккаб кечганлиги, марказий ҳокимиятнинг кучсизланиб, мамлакат ҳудудларининг тарқоқ ҳолатга учраши ўз қобиғига ўралиши ва ҳоказо ҳоллар бу ҳудуднинг ташқи дунёдан тобора ажралишига боис бўлди.
Иккинчидан, Мовароуннаҳрга келиб ўрнашган ўзбек уруғлари, уларнинг амир-беклари, султонлари ўртасида ҳокимият талашиб олиб борилган ўзаро жангу жадаллар, доимий қон тўкишлар натижасида ўлка тобора иктисодий бўҳронларга дуч кела борди, сиёсий беқарорлик авж олди. Мамлакат ташқи давлатлар билан алоқалар боғлаш, иқтисодий, савдо-сотиқ бобида ҳамкорлик қилиш имкониятларидан маҳрум бўлди.
Учинчидан, илғор Европа олимлари, сайёҳлари томонидан XV-XVI асрлардан эътиборан бошланган буюк географик кашфиётлар, буларнинг натижасида жаҳоннинг турли қутблари томон янги, қулай сув йўлларининг очилиши, шу жумладан, Ҳиндистон, Хитой ва бошқа шарқий-жанубий мамлакатларга томон шундай йўлларнинг кашф этилиши, булар Буюк ипак йўли шуҳратининг пасайиши ва сўниб боришга олиб келди.
4.Ҳoзирги дaврдa Буюк Ипaк йўли aнaъaнaлaрини тиклaш вa ривoжлaнтириш бoрaсидaги ҳaлқaрo ҳaмкoрлик xaрaкaтидa Ўбeкистoннинг иштирoки
Ўзбекистоннинг миллий истиқлолга эришуви ва ўз мустақил давлатчилигига эга бўлиши унинг олдига кенг истиқбол уфқларини очиб берди. Мустақиллик туфайли Ўзбекистон янгидан юз очиб, жаҳон афкор оммасининг нигоҳига тушди. Айни чоғда у БМТнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида турли ижтимоий тузумдаги давлатлар билан ўзаро фойдали, манфаатли асосларда ҳамкорлик қилиш, алоқалар боғлашга муваффақ бўлди. Айниқса бунда Буюк ипак йўли анъаналарини янгидан тиклаш борасида ҳозирда жаҳон миқёсида олиб борилаётган давлатлараро ҳаракатда Ўзбекистоннинг алоҳида ташаббус кўрсатаётганлиги боиси ҳам мана шундандир. Зеро, қадимдан Шарқ билан Ғарбни бир-бирига боғлаган, халқаро савдонинг қайноқ, туташ нуқтаси ҳисобланган Ўзбекистон ҳудуди ва унинг қадимий шаҳарлари бугун ҳам мустақил давлатимизни кенг хорижий давлатлар билан боғловчи муҳим восита ролини ўйнамоғи айни муддаодир. «Қадим замонларда Шарқ билан Ғарбни боғлаб турган Буюк ипак йўли, -деб таъкидлайди Юртбошимиз, - Ўзбекистон ҳудуди орқали ўтган. Бу ерда савдо йўллари туташган, ташқи алоқалар ҳамда турли маданиятларнинг бир бирини бойитиш жараёни жадал кечган. Бугунги кунда ҳам Европа ва Яқин Шарқдан Осиё-Тинч океани минтақасига олиб борадиган йўллар шу ерда кесишади».
Шу боисдан ҳам мустақил Ўзбекистон Буюк ипак йўли анъаналарини бутун чоралар билан тиклаш ва ривожлантиришга алоҳида аҳамият бериб келмоқда. Шунингдек, ЮНЕСКО раҳбарияти билан ҳамкорликда «Ипак йўли-мулоқот йўли» мавзусида ўтказилаётган амалий тадбирлар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистоннинг сўнгги пайтлардаги фаол хатти-ҳаракатлари Шарқ ва Ғарбга ҳамда Жанубга бевосита чиқиш учун қулай йўлларга эга бўлиш, ўз маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқиш ва давлатлараро кенг мулоқотларга эришишга қаратилган. Ўзбекистон ўз миллий манфаатлари устиворлигидан келиб чиқиб, дунёга чиқишга, халқаро бозор учун рақобатбардош маҳсулотлар, моллар ишлаб чиқаришга ҳамда Ғарб билан Шарқ ўртасида азалдан давом этиб келган муҳим воситачилик - кўприклик ролини ўйнашга фаол интилмоқда. У шу олижаноб мақсадлар йўлида фаол изланишлар олиб бормоқда.



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling