Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири
Aмир Тeмур вa тeмурийлaр дaвридa Буюк ипaк йўли шуҳрaтининг янaдa oртиши
Download 1.34 Mb.
|
Ўзб тарих семинар
2.Aмир Тeмур вa тeмурийлaр дaвридa Буюк ипaк йўли шуҳрaтининг янaдa oртиши
Амир Темур Осиё ва Европа мамлакатлари ҳукмдорларига мурожаат қилиб халқаро савдо алоқаларини ривожлантиришга муҳим эътибор беради. У Марказий Осиё орқали босиб ўтадиган « Буюк ипак йўли » да карвонларнинг хавфсизлигини таъминлайди. Темур юришлар қилиб улардан фақат ўлжа бойлик орттириш эмас, балки, Шарқдан ғарбга ўтадиган савдо йўлларини Олтин Ўрда ерларидан ёки жанубга Эрон, Ҳуросондан эмас балки, Мовароуннахр шаҳарлари орқали ўтишни мақсад қилар эди. Шу йўл билан Мовароуннахрнинг халқаро, иқтисодий, сиёсий, савдо муносабатларини юксалтиришга интилар эди. Темур савдо сотиқ ишларини кўчайтириб турли работлар, савдо карвонсаройларини қурдиради. Темур ўз мамлакатига келиб кетувчи савдогарларга катта эътибор беради ва ғамхўрлик қилади. Ҳар бир шахарга савдогарлар ва карвонбошилар тайинланади, улар қаердан келишмасин: Хитой, Хотан, Ҳиндистон, Араб мамлакатлари, Миср, Жазоирданми, у ерларни нафис матоларини ва муносиб туҳфаларни келтириш учун шароит яратилган. Бу ҳол мамлакатда барча маҳсулотларнинг мўл-кўл бўлишига қулай шароит яратади. Самарқанд шаҳрида олди-сотди ишлари учун қулай шароитлар яратилди. Темур шаҳарнинг Оханин дарвозасидан Чорраха дарвозасигача Регистон майдони орқали ўтадиган кўча очиши буюради. Темур Самарқандда жуда катта иншоотлар, расталар, маҳаллалар, карвонсаройлар, усти берк бозорлар қурди. Шаҳар атрофида Миср, Дамашқ, Боғдод, Султония, Шероз каби ўша замон араб мамлакатларини пойтахтлари номлари билан аталувчи қишлоқлар барпо қилди. Мамлакат ободончилигини юксалтириш, аҳоли иқтисодий, турмуш тарзини яхшилаш ва мўл-кўлчиликни таъминлашдаги ишларни кўрган Испаниянинг Темур саройидаги элчиси Гонсалес де Клавихо қуйидагиларни ёзиб қолдирган: «Бу ернинг бойлиги емакларнинг мўл-кўлчилигини эмас, балки, ўзида ишлаб чиқарадиган ипак матолар, атлас, кимхоб, ҳар хил ип ва жун тўқима моллар, мўйнали ва ипакли пўстинликлар, атторлик моллари, зиравор ва дориворлар, зарҳал ва ложувардлар ҳамда бошқа молларнинг сероблигидадир». Чет эл мамлакатларидан Самарқандга келтирилган моллар миқдорини нақадар кўп бўлгани Клавихони бу шаҳарда бўлган чоғида Хитой пойтахти Хонбалиқни ўзидан 800 туялик савдо карвони келганлиги таъкидлашдан ҳам хулоса қилса бўлади. Русдан мўйна, сувсар ноёб пўстинлар келиб турган. Ушбу турли иқлимларнинг моллари ўз навбатида той-той бўлган «Буюк Ипак йўли» орқали Осиё ва Европа мамлакатларига жўнатилган. Бозорда тартиб интизом бўлган, нарх-наво устидан қаттиқ назорат ўрнатилган. Ипак йўли Ўрта Осиё халқлари иқтисодий, маданий ва сиёсий ҳаётида катта рол уйнаган, у туфайли Ўрта Осиё халқлари ғарб ва шарқ дунёси ва уларнинг хужалик ихтироларидан баҳраманд бўлган. Ипак йўли орқали Шарқ ва Ғарб мамлакатлари савдо ва элчилик алоқалари қилганлар. Жумладан, Хитой ҳукмдорлари ўз элчиларини катта совға-саломлар билан Марказий Осиё, Эрон, Месопотамия ва кичик Осиё давлатларига юборган. Ипак йўли орқали Хитойдан Ғарб мамлакатларига, асосан ипак, турли матолар, нафис кимхоб, бронзадан ясалган кўзгулар, соябонлар, дори-дармонлар, атир упалар юборганлар. Ғарб мамлакат-ларидан Хитойга шиша, жундан тиқилган ҳар хил газламалар, гилам, палос, ойна, металл, қимматбаҳо тошлар юборган. Марказий Осиёликлар билан Хитой ҳамда Яқин Шарқ мамлакатлари ўртасида ҳам савдо алоқалари ривожланган. Ипакни Хитойдан арзон нархларда Марказий Осиёга сўғди савдогарлари орқали олиб келинган. Хусусан Самарқандлик сўғдийлар халқаро савдода устаси фаранг бўлганлар. Қадим замонларда савдоргарлар халқ орасида энг нуфузли, мўътабар инсонлар эдилар. Чунки улар фақат мол олиб мол сотувчи ва ундан фойда олувчи жамиятнинг бой қатламларигина эмас эдилар, балки, узоқ сафарларга катта савдо карвонлари билан борувчи савдогар элчилар зиё ва маданият янгиликларини тарқатувчилар у ёки бу ҳудуддан янги жойларга илғор хўжалик ихтироларини олиб борувчи кишилар ҳам бўлганлар. Ипак йўли фақат иқтисодий аҳамиятли бўлиб қолмасдан, айни пайтда у диний маданий мерос ютуқларини тарқатувчи йўл ҳам эди. Будда дини худди мана шу йўл билан Хитойга Марказий Осиё орқали кириб келган. Марказий Осиёнинг моддий ва маънавий қадриятлари кенг кўламда Хитойга тарқалади. Шу йўл орқали ипакчилик дунёга тарқалган. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling