Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


-МАВЗУ: Буюк ипак йўли ва хозирги замон


Download 1.34 Mb.
bet24/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

4-МАВЗУ: Буюк ипак йўли ва хозирги замон.
Режа
1.”Энг қaдимги йўллaр. Буюк Ипaк йўлининг пaйдo булиши вa ривoжлaниши
2.Aмир Тeмур вa тeмурийлaр дaвридa Буюк ипaк йўли шуҳрaтининг янaдa oртиши
3.ХVI aсрдaн бoшлaб Буюк ипaк йўли aҳaмиятининг пaсaйиши унинг сaбaблaри
4.Ҳoзирги дaврдa Буюк Ипaк йўли aнaъaнaлaрини тиклaш вa ривoжлaнтириш бoрaсидaги ҳaлқaрo ҳaмкoрлик xaрaкaтидa ўбeкистoннинг иштирoки
1.”Энг қaдимги йўллaр. Буюк Ипaк йўлининг пaйдo булиши вa ривoжлaниши
Жамият тараққиётининг бронза давридан ҳам илгари милл. авв. IV минг йиллида ҳудудларни ўзаро боғловчи савдо йўллари пайдо бўла бошлаган. Масалан, Месопотамия ва Мисрдан то Марказий Осиёнинг Бадахшонига қадар бўлган «Ложувард йўли», Эрон аҳмонийлари даврида унинг ҳудуди бўйлаб ўтадиган «Шоҳ йўли» ва бошқа йўллар пайдо бўлган.
Кушон подшолиги даврида Ғарб билан Шарқни Мил. Авв. II асрдан бошлаб, бир неча минг йиллар давомида мамлакатни бир-бирига боғлаб келган қадимий йўллардан бири «Буюк Ипак йўли» эди. Бу йўллар орқали Шарқдан (Биринчи навбатда Хитойдан) Ғарбга оқиб борадиган савдо моллари асосан Марказий Осиё орқали ўтган.
Бу йўл орқали ўтиб борган савдо моллари асосан Хитой ипаги бўлсада, бу йўл фанга XIX асрнинг 70-йилларида немис олими Вильгелм Рихтгофен томонидан «Ипак йўли» номи билан киритилган.
Бунга қадар «Ипак йўли», «Ғарбий Меридиан Йўл» деб аталиб келинар эди. Ана шу савдо карвони йўлини асл мазмунини ташкил қилган ипак қандай, қачон ва қаерда пайдо бўлди, деган савол туғилиши табиийдир. Фанда ипакнинг жойи Хитой деб топилган.
Аммо бу масалада олимлар орасида бахслар бўлиб туради. Масалан ҳинд олими Мукержи гарчи Ҳиндистонда ипак қачон пайдо бўлганлиги ҳақида ишонарли маълумотлар бера олмасада, бироқ у Ҳиндистонннинг Тогли ҳудудларида ёввойи ипак қурти тут дарахтлари устида пилла қилишлари ҳақида маълумот беради.
Буюк Ипак йўлининг шаклланиши ҳақида қандай ривоятлар бор? Буюк Ипак йўли ва ипакчилик ҳақида ривоятлар кўп. Ана шу ривоятларга кўра, Хитойда ипакчилик милоддан аввалги III минг йилликда пайдо бўлган.
Хитой императори Чин Чонг ипак ва ипак қурти, тутзорларини кенгайтириш ҳақида алоҳида давлат ғамхўрлигини кўрган. Бошқа ривоятда эса милоддан аввалги 2698 йилда Хитой маликаси Си-Линг-Чи боғда тут дарахти соясида чой ичиб ўтирган чоғида унинг пиёласига юқоридан пилла тушиб кетади ва пилла иссиқ чойда юмшаб унинг толалари ёйилиб кетади. Ривоятда айтишларича, пилла толасини олиш усули ана шу воқеадан сўнг маълум бўлган.
Ҳозиргача Хитойда малика Чига атаб ҳар йили ипак байрами қилинади. Ипакнинг ватани Хитой эканлиги ҳақидаги ривоятлар археологик материаллар асосида ҳам тасдиқланган. Пекин Университети профессори Шан Юз Инь династиясига оид шаҳарларнинг қазиш вақтида «ипак», «тут дарахти» сўзлари парчаларини топган.
Хитойда ёввойи ипак қурти ҳозиргача Хитойнинг Шандун ва Ханон вилоятларида учрайди. Хитойнинг ипакчилик кенг тарқалган жойи Хуанхе дарёсининг қуйи хавзасида жойлашган ҳозирги Шандун вилояти ҳисобланади.
Қадимги Хитойда Сиан шаҳрида (Шенси вилояти) дан Ғарбий меридиан бўйлаб кетган йўл «Ипак йўли» нинг бошланиш нуқтаси деб тан олинган. Юнон муаллифлари асарларида Хитой ипаги Шимолий Қора денгиз ҳудудларида ва яқин шарқ мамлакатларида милоддан аввалги V- асрдан бошлаб учрай бошлайди.
Аммо ўзбек археологларининг Сополлитепада олиб борган археологик қазишмалари натижасида Ўрта Осиё жанубий вилоятларида ипак бронза давридан (мил. ав. II минг йиллик ўрталаридан) мавжуд эканлигини кўрсатади.
Сополлитепадан топилган ипак матолари Хитойдан келтирилганми ёки шу ернинг ўзида ёввойи ипак қуртининг хонакилаштириш натижасида пайдо бўлганми? Ҳозирда бу муаммо бўлиб келмоқда.
Буюк Ипак йўли ўтган тармоқларини биласизми? Марказий Осиёдан «Ипак йўли»нинг иккита тармоғи: жанубий ва шимолий йўллари ўтган. Ипак йўлининг жанубий-ғарбий тармоғи Хитойдан бошланиб Помир тоғи орқали Ваханга, ундан Бақтрия давлатининг бош шаҳари Балхга келган. Балхдан йўл уч тармоққа бўлинган. Ғарбий тармоғи - Марвга, жануб тармоғи Ҳиндистонга, шимол тармоғи Термиз орқали Самарқандга борган.
Ипак йўлининг шимолий-ғарбий тармоғи Хитойдан бошланиб, Кошгар орқали Тяньшоннинг шимолий этаклари бўйлаб Фарғона водийсига ўтган (Ўзган, Ош, Кува, Попга) ундан Хўжанд, Зомин, Жиззах орқали Самарқандга борган. Самарқандда Наутака деб аталмиш жанубий йўлнинг шимолий тармоғи билан қўшилган. Сўнгра Бухоро, Бойкент орқали Амуль шаҳрига борган Амулдан Марв Урганч томон кетаётган йўлга қўшилиб Шимолий ғарбга кетилган. Ғарбга кетган Ипак йўли Парфия давлати орқали Эрон, Миср шаҳарларига борган. Шимолга кетган Ипак йўли Каспий, Кора денгизлари орқали Ўрта Ер денгизидан ўтиб Византия шаҳарларига борган.
III асрга қадар ипакни Ватани деб Хитойни тан олинган. III асрдан бошлаб ипакчилик Марказий, шимолий ғарбий, шарқий Туркистонга кўчган. Ундан Фарғона водийси, Сўғд, Эрон ва Византиягача ёйилган.
Ипак йўлидан, давлатлар ўртасида бевосита савдо алоқаларининг ривожланишидан Шарқ ва Ғарб мамлакатлари катта иқтисодий манфаатдор бўлганлар. Шу боисдан ҳам Ипак йўли учун III асрдан бошлаб Эрон билан Марказий Осиё ўртасида ҳаёт-момот кураши кучайган, Эрон ва Парфия давлатлари ўртасида қаттиқ жанглар бўлган. Хитойликлар эса бу йўлни иқтисодий зарурият туфайли милоддан аввал II асрлардаёқ қўлга қиритишга ҳаракат қилганлар. Бироқ , милоддан аввалги 165 йилда бу йўл Хитой шимолида яшовчи хуннлар қўлига ўтган эди. Миллоддан аввалги II асрда Хитой бу йўлни қўлга олиш мақсадида Ўрта Осиёда қудратли давлат бўлган қанға канғуйларга яқинлашган. Ўз элчисини қанғуйлар давлатига юборган. Бироқ , бу элчи хуннларга асир тушиб, Хитой ўз мақсадига етолмаган.
III-V асрларда Марказий Осиё ва ўрта шарқ орқали ўтган Ипак йўли сўғдлар қўлида бўлган. Сўғд савдогарлари ўзларини бу йўлда ҳукмронлигини сақлаб қолиши учун Шарқий Туркистонда, Еттисувда, Олтойдан то Енисей соҳилларигача бўлган ҳудудларда, Шимолий Хитойнинг Шанси вилоятида, Дунхуан каби қатор шаҳарларда ўз карвонсаройларини, қишлоқларини барпо этганлар. Марказий Осиё орқали Хитойдан Ғарбга ўтадиган савдо карвон йўллари VI асрнинг ўрталаридан бошлаб Туркий давлати қўлига ўтган.VIII аср ўрталарига келиб Ипак йўлининг ғарбий қисми Араблар назоратига ўтади. IX-XII асрларда бу йўл Сомонийлар, Қорахонийлар қўлида бўлади. XIII асрда эса Ипак йўлининг барча тармоқларини Чингизхон қўлга олади. XIV аср ўрталаридан бошлаб Ипак йўли Темур ва темурийлар назорати остида бўлади.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling