Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


IX-XII асрларда Марказий Осиё халқларининг моддий ва маънавий маданиятининг юксалишига таъсир кўрсатган тарихий шарт- шароитлар


Download 1.34 Mb.
bet32/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

3. IX-XII асрларда Марказий Осиё халқларининг моддий ва маънавий маданиятининг юксалишига таъсир кўрсатган тарихий шарт- шароитлар.
Моддий маданият. Туронзамин улус ва элатлари истиқомат қилган ҳудуднинг араблар истилоси ва асоратидан халос этилиши, ўз мустақиллик мақомига эга бўлиши юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиётига сезиларли ижобий таъсир этди. Сомонийлар, Қораҳонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар ва Хоразшоҳлар сулолалари ҳукмронлик қилган IX-XII асрларда Мовароуннаҳр сарҳадларида яшаган улус-элатлар ўртасида нисбатан тинчлик, осойишталик, тотувлик, яқинлик ва ҳамжиҳатлик вужудга келдики, бунинг орқасида ўлкада моддий ишлаб чиқариш, маданий ривожланиш жараёни анча тезлашди, шаҳарлар ҳаёти юксалди, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик ўсди, аҳоли фаровонлиги кўтарила борди.
IX-XII асрларда Мовароуннаҳрда моддий маданият ўзига хос услуб ва шаклларда тўхтовсиз ривож топиб борди. Халқ ичидан чиққан маҳаллий усталар, меъморлар, наққошлар, кулоллар, заргарлар, мискарлар томонидан юрт довруғини оламга танитган ажойиб меъморчилик обидалари, санъат намуналари бунёд топди.
Илм-фан равнақи. Сомонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар сулолаларига мансуб маърифатпарвар ҳукмдорларнинг илм-фан ва маданиятга доимий рағбат беришлари орқасида кўплаб истеъдод соҳибларининг салоҳияти, ижоди ўсиб, юксалиб борган. Ўша давр ҳукмдорлари ташаббуси билан бунёд этилган ва фаолият кўрсатган кутубхоналарда сон-саноқсиз ноёб, қимматбаҳо китоблар, қўлёзмалар тўпланганки, булардан ҳозирги авлод кишилари ҳам баҳраманд бўлмоқдалар. Ибн Синодек буюк зот ҳам биринчи бор танишиб ҳайратланган Сомонийлар саройи қошидаги бой кутубхона ҳам мана шундай илм масканларидан бири бўлган.
Ўрта Осиё халқлари маънавий маданиятининг ўсишида ислом маданиятининг аҳамияти катта бўлди. Ислом фақат дингина эмас, балки янги маънавий йўналиш сифатида ҳам бутун маданий жараёнга, барча мусулмон мамлакатлари орасида ижтимоий-маданий ва маърифий алоқаларнинг кучайишига сезиларли таъсир кўрсатди. Бу даврда маънавиятда ҳурфикрлилик, ҳар қандай билим, илм-фанга ҳурмат, диний оқимлар эркинлиги устиворлик қилган. Диний ва дунёвий илмлар ўзаро узвий боғлиқ ҳолда ривож топиб борди. Қадимги Юнон, Ҳинд ва бошқа юртлар анъаналаридан, билим манбаларидан ҳам кенг ижодий фойдаланилди.
Х асрнинг иккинчи ярми ва ХI аср бошларида Хоразмда вужудга келиб кенг фаолият кўрсатган машҳур “Маъмун академияси” илм-фан равнақига ижобий таъсир этди. Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Абу Наср Мансур ибн Ироқ сингари илм пешволари ҳам дастлаб шу фан масканида улғайиб, камолот босқичига кўтарилганлар.
IX-XII асрларда Мовароуннаҳрда илм-фан юксалди, ҳозирги замон фанининг кўплаб тармоқлари ва йўналишларига чинакам пойдевор яратилди. Хусусан математика, алгебра, астрономия, тиббиёт, геология, геодезия, жуғрофия, фалсафа сингари дунёвий фанларнинг тамал тоши том маънода шу даврда қўйилди.
Бадиий адабиёт. Ўрта Осиё Уйғониш даври маданияти хусусида гап борар экан, бунда унинг муҳим таркибий қисми, халқ даҳоси маҳсули бўлган бадиий адабиёт ва унинг ажойиб намояндаларининг серқирра ижоди тўғрисида тўхталиб ўтмасдан бўлмайди.
IX-XII асрлар адабий жараёнининг ривожига жиддий ҳисса қўшган, бадиий сўз қадрини юксакка кўтарган даҳо адиблар тўғрисида сўз юритганда Ахмад Югнакий, Махмуд Қошғарий, Юсуф хос Ҳожиб, Ахмад Яссавий, Абу Абдулло Рудакий, Абулқосим Фирдавсий, Носир Хусрав сингари азиз сиймолар номлари кўз ўнгимизда намоён бўлади. Уларнинг ҳар бирининг мангуликка муҳрланган ҳаётбахш ижоди неча асрлар оша ҳамон кишилар шуури, қалбига эстетик ҳузур, қувонч бағишлаб, уларни юксак орзу, мақсадлар сари илҳомлантириб келади.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling