Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


-80 йилларда Ўзбекистондаги иқтисодий ва маънавий хаёт


Download 1.34 Mb.
bet70/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

5. 50 -80 йилларда Ўзбекистондаги иқтисодий ва маънавий хаёт.
Халқ таълими. 50-йилларда мактаб қурилиши, болаларни мактабга жалб қилиш ишлари анчагина кенгайди . Етти йиллик умумий мажбурий таълим амалга оширилди. Бироқ халқ таълимида жиддий нуқсонлар мавжуд эди. Таълимнинг мазмуни ҳаётдан орқада қолганлиги яққол кўринарди. Биринчидан, мактаб ўқувчиларининг билим савияси паст эди. Иккинчидан, ўн йил ўқиб, мактабни тамомлаб чиқувчилар бирорта касб-ҳунарни эгалламаган, меҳнат малакаларига эга эмас эдилар.
1958 йил декабрда собиқ СССР Олий Совети «СССРда мактабнинг турмуш билан алоқасини мустаҳкамлаш ва халқ маориф системасини янада ривожлантириш тўғрисида» қонун қабул қилди. Қонунда таълимни турмуш билан боғлаб бориш, ёшларни ақлий, маънавий, жисмоний жиҳатдан етук қилиб шакллантириш, уларга умумий политехник билим бериш вазифалари қўйилди. Айни шунга ўхшаган қонун 1959 йилда Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши томонидан ҳам қабул қилинди. 10 йиллик ўрта мактаблар 11-йиллик мактабларга айлантирилди.
1962 йилда умумий мажбурий саккиз йиллик таълимга ўтиш амалга ошди. Барча етти йиллик мактаблар саккиз йиллик мактабларга айлантирилди.
Саноат, қурилиш ва қишлоқ хўжалигида иш билан банд бўлган ёшларга таълим бериш мақсадида ишлаб чиқаришдан ажралмасдан ўқиш имкониятини берувчи кечки ва сиртқи мактаблар ташкил этилди. 1958-1965 йилларда 1000 га яқин шундай мактаблар очилди, уларда ўқийдиган ёшлар 1965 йилда 134,5 минг кишини ташкил этди.
70-йилларнинг ўрталарида умумий ўрта таълимга ўтиш якунланди. 1965-1985 ўқув йиллари орасида ўтган 20 йил давомида барча турдаги умумтаълим мактаблари 8716 тадан 9188 тага кўпайди, ўқувчилар сони эса 3055,8 минг боладан 6519,6 минг болага кўпайди. 1965-1985 йилларда Республика мактабларида ўрта маълумот олганлар сони 5,7 миллион кишидан ошди.
Халқ таълимида жиддий муаммолар ҳал этилмади. Мактаблар синф хоналарининг сони қанчалик ошмасин, болалар сонининг табиий ўсишидан орқада қолаверди. Мактаб биноларининг етишмаслиги, моддий-техник жиҳатдан заифлиги сурункали касалликка ўхшарди.
1984 йилда совет ҳокимияти ёшларга таълим ва тарбия бериш мазмунини яхшилаш мақсадида мактаб ва ҳунар-техника билим юртларини ислоҳ қилишга қарор қилди. Мактабларда «Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари» курсини ўқитиш, барча мактабларни микрокалькулятор, электр ҳисоблаш машиналари, комьпютерлар билан таъминлаш каби вазифалар қўйилди. Аммо республиканинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи бу вазифани бажаришни таъминлай олмади. Мактаб ислоҳоти иқтисодий ва ижтимоий тангликлар орқасида қолиб кетди. Таълим-тарбия жараёнини жаҳон андозалари даражасига кўтариш томон қилинган яна бир уриниш самарасиз тугади.
Олий ва ўрта махсус таълим. Республикада олий ва ўрта махсус маълумотли мутахассислар тайёрлаш иқтисодий ва маданий қурилиш ишлари тараққиёт истиқболлари билан боғлаган ҳолда олиб борилди.
Урушдан кейинги йилларда олий ва ўрта махсус таълим анча ўсди. 50-йилларда 3 та олий ўқув юрти-Андижон медицина институти, Тошкентда Электротехника алоқа, Физкультура институтлари, 60-йилларда 8 та янги олий ўқув юрти-Андижон пахтачилик институти, Фарғона политехника институти, Самарқанд архитектура-қурилиш институти, Термиз, Сирдарё, Тошкент вилоят педагогика институтлари каби олий ўқув юртлари ташкил этилди. 70-йилларда яна 5 та олий ўқув юртлари-Нукус Давлат университети, Тошкент автомобиль-йўллар институти, Педиатрия институти ва бошқалар очилди.
1960 йилда 30 та олий ўқув юртларида мутахассислар тайёрланган бўлса, 1985 йилда уларнинг сони 42 тани ташкил этди.1961-1985 йиллардан республика олий ўқув юртлари 828 мингга яқин муҳандислар, иқтисодчилар, агрономлар, ҳуқуқшунослар ўқитувчилар, маданият ва санъат ходимлари етиштириб берди.
Шунингдек, ўрта махсус ўқув юртлари тармоғи ҳам кенгайди. 1960 йилда 75 та ўрта махсус ўқув юртлари фаолият кўрсатган бўлса, 1965 йилда уларнинг сони 249 тага етди. 1961-1985 йилларда 1млн.135 мингга яқин ўрта махсус маълумотли мутахассис кадрлар тайёрланди.
Айни чоғда бу тизим фаолиятида ҳам жиддий нуқсонлар мавжуд эди. Мутахассислар тайёрлашда сон жиҳатидан кўп кадрлар тайёрлаш биринчи ўринда борди. Кадрлар тайёрлаш сифатини кўтариш соҳасидаги саъй-ҳаракатлар кутилган натижа бермади.
Ф а н. Уруш йилларида ташкил этилган Ўзбекистон Фанлар Академияси республикада илм-фаннинг маркази бўлиб қолди. 1945-85 йилларда кўплаб янги илмий-тадқиқот институтлари, лабораториялар, илмий станциялар ташкил этилди. 80-йилларнинг бошларига келиб академия таркибида Қорақалпоғистон АССР филиали ва 35 илмий тадқиқот муассасалари фаолият кўрсатди. 38 минг илмий ходим, шу жумладан, 1215 фан доктори, 15664 фан номзоди фаннинг турли соҳаларида тадқиқот ишлари олиб борди.
Академик О. С. Содиқов ғўзадан ўстирувчи моддалар ва бошқа препаратлар синтез қилди. Х.А.Раҳматтуллин, У.О.Ориповлар аниқ экиш мақсадида чигитни туксизлантиришнинг механик ва аэрокимёвий усулларини ишлаб чиқдилар. Селекционер олим С. М. Мираҳмедов ва бошқалар пахтанинг «Тошкент-1», «Тошкент-2», «Тошкент-3», «Тошкент-4» сингари ҳосилдор, тез пишар, толаси сифатли янги навларини етиштирдилар. Шолининг 20 дан, сабзовот ва полиз экинларининг 50 дан, мева, резавор-мева ва узумнинг 60 дан ортиқ навлари етиштирилди.
Ўзбекистонда геология фани катта ютуқларга эришди. Х.М.Абдуллаев, И.Х.Хамрабоев, И.М.Исомуҳаммедов, Х.Н.Боймуҳамедов К.Л.Бобоев, А.М.Акрамхўжаев, Х.Т.Тўлаганов, Ғ.М.Мавлонов сингари машҳур олимлар дунё рудали-петрографик провинциялари классификацияси, элементларнинг геокимёвий классификацияси, Ўрта Осиё литосферасининг геологик-геофизик моделларини ишлаб чиқдилар. Олтин, газ ва нефть қазиб чиқарувчи саноатлар, шиша, керамика, абразив материаллар саноати тармоқларини барпо этишга, аҳоли манзилларида ер ости сувларидан фойдаланишни йўлга қўйишга кўмаклашдилар.
Ўзбекистонда машина ва механизмлар назариясининг ривожланиши М.Т.Ўрозбоев, Ҳ.А.Раҳматулин, В.Қ.Қобулов, Ҳ.Ҳ.Усмонхўжаев, Г.А. Кошевниковлар номлари билан боғлиқ. Улар машина ва механизмлар назарияси бўйича илмий мактабга асос солдилар.
Республикада 1966 йилда Кибернетика институти ташкил этилгач, академик В. Қ. Қобулов етакчилигида саноат ва бошқа ишлаб чиқариш корхоналарида кибернетика ва ҳисоблаш техникаси воситалари асосида бошқаришнинг автоматлаштирилган системалари яратилди ва жорий қилинди.
Аниқ ва фундаментал фанларнинг бошқа йўналишларида ҳам муҳим кашфиётлар, жиддий ютуқларга эришилди. Ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасида ҳам бир мунча тадқиқотлар олиб борилди. Археолог, этнограф, антрополог олимларнинг изланишалари натижасида ўзбек халқининг этник таркиби, этногенези шаклланиши тарихига бағишланган асарлар яратилди. Бироқ ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасидаги тадқиқот ишлари марксизм-ленинизм доирасида қолиб кетди. Социализм ғалабаси, Ўзбекистоннинг нокапиталистик тараққиёт йўли, ривожланган социализм қурилганлигини асослаш, миллатлар ва синфларнинг яқинлашуви натижасида кишиларнинг янги тарихий бирлиги совет халқининг вужудга келиши каби беҳуда. самарасиз масалалар билан ўралашиб қолди.
А д а б и ё т. 50-80-йилларда адабиётда роман ва повесть жанрлари ривожланди. Уруш воқеалари, меҳнаткашларнинг фронт орқасидаги меҳнати Ойбекнинг «Нур қидириб» ва «Қуёш қораймас», Ш.Рашидовнинг «Қудратли тўлқин», Шуҳратнинг «Шинелли йиллар», Саид Аҳмаднинг «Уфқ», О.Ёқубовнинг «Эл бошига иш тушса», Х.Ғуломнинг «Тошкентликлар» романларида акс эттирилди.
Урушдан кейинги тиклаш ва тинч қурилиш даври ҳаётини тасвирловчи «Олтин водийдан шабадалар »(Ойбек ), «Қўшчинор чироқлари» ва «Синчалак» (А.Қаҳҳор), «Ғолиблар» ва «Бўрондан кучли» (Ш.Рашидов), «Ихлос» (И.Раҳим) каби романлар ва повестлар яратилди. Ёзувчи Парда Турсуннинг «Ўқитувчи» романи қишлоқ зиёлилари фаолиятини очиб берди .
Примқул Қодировнинг «Юлдузли тунлар», «Уч илдиз», О.Ёқубовнинг «Диёнат», Мирмуҳсиннинг «Умид» асарларида ёш замондашларимизнинг маънавий қиёфаси, ҳаёти ва меҳнати акс эттирилди. Раҳмат Файзийнинг «Хазрати инсон», Ў.Умарбековнинг «Одам бўлиш қийин», Ў.Хошимовнинг «Нур борки, соя бор» романларида одоб-ахлоқ масалалари ёритилди.
Ўзбек шеъриятининг 60-80-йиллардаги тарққиёти А.Орипов, Э. Воҳидов, Сайёр, Н.Назруллаев, Б. Бойқобилов, Э. Охунова, О.Хожиева, Х. Худойбердиева, О.Матжон ва бошқа кўплаб шоирларнинг ижодий камолоти билан боғлиқ ҳолда кечди. Уйғуннинг «Абу Райҳон Беруний», О.Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси»,М.Шайҳзоданинг «Мирзо Улуғбек» каби тарихий мавзудаги асарлари яратилди.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling