1948-1949 йиларда 20 дан ортиқ йирик талантли олимлар, ёзувчи ва шоирлар қамоққа олиниб, ёпиқ равишда сўроқ қилиниб, миллатчиликда айбланиб, 15-25 йилга озодликдан маҳрум этилади ва сургун қилинади.
Ўзбекистон Компартияси МҚнинг 1950 йил 1 сентябрда қабул қилган «Ўзбекистон Фанлар Академиясининг иши тўғрисида»ги қарорида бир қатор иқтисодиёт, тил ва адабиёт соҳасидаги олимлар миллатчиликда айбланди.
Ўзбекистон Компартияси МҚнинг 1951 йил 8 апрелдаги «Ўзбекистон ССРда мусика саънатининг аҳволи ва уни янада ривожлантириш тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ўзбек халқининг буюк шоири Алишер Навоийнинг «Фарход ва Ширин», «Лайли ва Мажнун» достонлари, «Тоҳир ва Зуҳра», «Алпомиш» халқ достонларининг афсонавий фольклор сюжетларига асосланган опера, балет ва мусиқали драма спектаклларини яратиш ва саҳналарда кўрсатиш «зарарли» иш деб баҳоланди. Бундай спектаклларни саҳналаштирган ижодий ходимлар қаттиқ танқид остига олинди. Шунингдек, кўпгина концерт ташкилотлари ва мусиқали театр ходимлари «Эски, архаик мусиқани ва жуда ғамгин, мунгли мақом намуналари»ни тарқатганлиги учун қораланди. Қарорда «Ўзбекистоннинг мусиқа санъати ҳаётдан орқада қолмоқда, ўзбек халқини коммунистик руҳда тарбиялаш мақсад ва вазифаларига тўла-тўкис хизмат қилмаётир", деб таъкидланди.
1951 йил 10 августда республика матбуотида "Баъзи шоирларнинг ижодидаги мафкуравий бузғунликлар тўғрисида" деган мақола эълон қилинди. Унда Туроб Тўла, Камтар Отабоев, Миртемир, А.Бобожонов, Собир Абдулла, Хабибийларнинг асарлари коммунистик мафкурага, халқлар дўстлигига зид ғояларни илгари сурувчи асарлар сифатида танқид қилинди, улар миллатчиликда айбланди.
1951 йил 24 августда матбуотда эълон қилинган "Ўзбек совет адабиёти вазифаларидан четда" номли мақолада Ойбек, Х.Зарипов, Х.Ёқубов, И.Султонов ва бошқа адиблар мафкуравий оғишларда қораланди. М.Шайхзода, Шукрулло Юсупов, Ғулом Алимов (Шуҳрат)лар 1951 йилда "советларга қарши миллатчилик фаолияти"да айланиб қамоққа олинди ва кейинчалик 25 йил озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилиндилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |