Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири
-МАВЗУ: Совет xокимиятининг Ўзбекистонда юритган сиёсати унинг моxияти ва окибатлари
Download 1.34 Mb.
|
Ўзб тарих семинар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. 20-йиллaр oxирлaридa сoбиқ шўрoлaр мaмлaкaтидa тoтaлитaр мaъмурий буйруқбoзлик тузумининг қaрoр тoпиши.
- Янги иқтисодий сиёсат.
- Хилково цемент заводи, Фарғона пиллачилик фабрикаси, Тошкент гуруч заводи, Қизилқия, Хилково темир йўл шаҳобчалари
11-МАВЗУ: Совет xокимиятининг Ўзбекистонда юритган сиёсати унинг моxияти ва окибатлари.
Режа 1. 20-йиллaр oxирлaридa сoбиқ шўрoлaр мaмлaкaтидa тoтaлитaр мaъмурий буйруқбoзлик тузумининг қaрoр тoпиши. 2. Индустрлаштириш сиёсати ва унинг Ўзбeкистoндaги оқибатлари. 3. 20-30 йиллардаги фан ва маданият. 4. 40-йиллар охири 50 –йиллар бошидаги қатағонлик сиёсати. 5. 50 -80 йилларда Ўзбекистондаги иқтисодий ва маънавий хаёт. 6. 80-йилларда Ўзбекистондаги қатағон – зуровонлик сиёсати. (“Пахта иши”, “ўзбек иши”). 1. 20-йиллaр oxирлaридa сoбиқ шўрoлaр мaмлaкaтидa тoтaлитaр мaъмурий буйруқбoзлик тузумининг қaрoр тoпиши. XX аср 20-йиллари бошларига келганда ўлка ҳаёти, ерли аҳолининг маиший - турмуш тарзи ночор аҳволда эди. 1-жаҳон урушининг оғир асоратлари, янги совет тузумини ўрнатишда большевик ҳукмдорларнинг маҳаллий аҳолига нисбатан қўллаган зўрлик сиёсатининг оқибатлари ҳар қадамда кўзга ташланиб турарди. Саноат издан чиққан, транспорт ва алоқа воситалари ишламаётган, экин майдонлари пайхон бўлиб кетганди. Энг ёмони, ўлкада очлик, қашшоқлик, оммавий ишсизлик ҳукм сурарди. Бунинг устига мамлакатда фуқаролар уруши давом этаётган пайтда Советлар ҳокимияти томонидан ишлаб чиқилиб ҳаётга зўрлик билан жорий этила борган озиқ-овқат разверсткаси ва у билан уйғунлашган «ҳарбий коммунизм» сиёсати ўлка ҳаётини яна ҳам мушкул аҳволга солиб қўйди. Совет ҳокимиятини сақлаб қолиш мақсадида амалга оширилган бу фавқулодда сиёсат аҳолининг бор-будини тортиб олиб, унинг эрки, мустақиллигини қатъиян чеклаб, савдо, бозор муносабатларига изн бермай, оқибатда бу ердаги ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий вазиятнинг янада мураккаблашиб боришига сабаб бўлди. Янги иқтисодий сиёсат. Вазият Советлар йўлбошчилари олдига аҳволни ўнглаш, танг вазиятдан чиқиш ва хўжалик сиёсатининг янги вазифаларини белгилашни кўндаланг қилиб қўйди. Бу вазифалар 1921 йил март ойида бўлиб ўтган РКП (б) X съезди белгилаб берган янги иқтисодий сиёсат (НЭП) да ўз ифодасини топди. Бу сиёсатнинг муҳим бўғинлари озиқ-овқат разверсткасини озиқ-овқат солиғи билан алмаштириш, савдо-сотиқни эркинлаштириш, саноатда, майда ҳунармандчилик ва бошқа соҳаларда хусусий тадбиркорликка рухсат этиш, бозорни тартибга солиш, ёлланма меҳнат чекланишини бекор қилишдан иборат бўлди. Энг муҳими, бу сиёсат шаҳар билан қишлоқ ўртасидаги ўзаро муносабатларни изга солишга, янги ҳокимиятнинг таянч негизи ҳисобланган ишчилар билан деҳқонлар иттифоқини, иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қиларди. Янги иқтисодий сиёсатнинг бош мақсадларидан бири - бу деҳқон хўжалигини оёққа турғизиш, уни ривожлантириш эди. Негаки, бусиз саноатни ҳам, халқ хўжалигининг бошқа соҳаларини ҳам ҳеч бир юксалтириб, етарли хомашё базасини яратиб бўлмасди. Озиқ-овқат солиғи талабига кўра экиш мавсуми олдидан якка деҳқон хўжалиги билан давлат ўртасида маҳсулот етказиб бериш мажбурияти тўғрисида шартнома тузиладиган бўлди. Бу эса деҳқонларни ердан кўпроқ ҳосил олиш учун астойдил меҳнат қилишга ундарди. Хуллас, янги иқтисодий сиёсат деҳқоннинг ўз меҳнатидан манфаатдор бўлишини тайин қилди. Эндиликда деҳқоннинг ортиқча ғалласи тортиб олинмайдиган бўлди, ўзи етиштирган ошиқча маҳсулотни бозорда эркин сотиш ҳуқуқи берилди. Янги иқтисодий сиёсат Туркистон учун бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга эди. Биринчидан, Туркистон қолоқ чекка, асосан қишлоқ хўжалиги ўлкаси эди. Демак, бу ерда замонавий қишлоқ хўжалиги ва саноатни янгидан барпо этиш керак эди. Иккинчидан, ўлкада миллий ишчилар синфини шакллантириш зарур эди. Учинчидан, Туркистон кўп миллатли ўлка бўлиб, янги иқтисодий сиёсатга ўтишда ерли халқларнинг қадриятлари, анъаналари, урф-одатлари хусусиятларини ҳисобга олиш керак бўларди. Аммо РКП (б) ва совет ҳукумати Туркистонда янги иқтисодий сиёсатни жорий этишда ўз манфаатларидан келиб чиқиб иш юритдилар. 1921 йил апрелда Туркистон АССР Марказий Ижроия Қўмитаси озиқ-овқат, ем-хашак ва хомашё развёрсткасини маҳсулот солиғи билан алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилди. Унда 1921-22 йиллар учун солиқ миқдори белгиланди. Туркистон меҳнаткашларидан олинадиган солиқ марказий районлардан фарқли ўлароқ йил охирида йиғиб олинган ҳосил миқдорига қараб эмас, балки экилган ернинг ҳар десятинаси, шунингдек, қора мол ва майда моллар ҳисобидан олинадиган бўлди. Бу эса Туркистон деҳқонининг камситилишини билдирарди. Бундан ташқари, совет ҳукумати ўлкада биринчи навбатда ўзи учун зарур бўлган тармоқларни, чунончи, пахта, қанд лавлаги, тамаки ва бошқа техник экинларни ривожлантиришга алоҳида эътиборни қаратди. Ёрдам кўрсатиш баҳонасида 300.000 дан ортиқ ишчи ва деҳқон оилалари Россия марказий районларидан Туркистонга келтирилиб жойлаштирилди. Янги иқтисодий сиёсат асосида саноатни хўжалик ҳисобига ўтказиш жараёни амалга ошириб борилди. Бу эса саноат корхоналари ишлаб чиқаришининг бироз бўлсада жонланишига олиб келди. Майда ва ўрта саноат корхоналари, йирик кооператив ташкилотлари ва уларнинг бирлашмалари тадбиркорларга ижарага берилди. Ўлкада янги саноат корхоналари, темир йўллар қурилди. Хилково цемент заводи, Фарғона пиллачилик фабрикаси, Тошкент гуруч заводи, Қизилқия, Хилково темир йўл шаҳобчалари шулар жумласидандир. Ўлкада айниқса пахтачилик ва у билан бевосита боғлиқ бўлган пахта тозалаш корхоналари тез суръатда ўсди. Бу Марказ тўқимачилик саноатининг ўзбек пахтасига талаб-эҳтиёжи ортиб бораётганига кўп жиҳатдан боғлиқ эди. Натижада пахта экиладиган майдонлар 1924 йилда 1921 йилга нисбатан 3 баробар кўпайди. Ишлаб турган саноат корхоналари сони 144 тага етди. Биргина пахта тозалаш саноатида ялпи махсулот ишлаб чиқариш 1923 йилдаги 23,9 млн. сўмликдан 1924 йилда 57,8 млн. сўмга етди. Бундан кўринадики, янги иқтисодий сиёсат асосида Туркистон саноати тикланиб сезиларли даражада ривожлана бошлади. Бироқ партия ва совет ҳукумати янги иқтисодий сиёсат Туркистонда синфий курашнинг кескинлашувига олиб келмоқда, маҳаллий бойлар, миллий буржуазия қолдиқлари, йирик савдогарлар, мусулмон руҳонийлари ва бошқа эксплуататор унсурлар жонланмоқда, деб уларга қарши мафкуравий ташвиқот ва тарғибот ишларини кучайтириб юборди. Жумладан, РКП(б) XII съездида (1923) Бухоро ва Хивада туркман ва қирғизларга қарши «ўзбек шовинизми» мавжуд, деб қайд этишгача борилди. Бу асоссиз даъво ва эътирозлар ўлкада миллий низоларни келтириб чиқаришдан бошқа нарса эмас эди. Бу хол аста-секинчилик билан ўлкада янги иқтисодий сиёсат йўлидан чекинишга олиб келди. Деҳқонга берилган имтиёзлар қайтариб олинди. Улар қишлоқ хўжалик артелларига бирлаштирила бошланди. Саноатни миллийлаштириш жараёни авж олдирилди. Айниқса 20-йилларнинг охирларига келиб иттифоқнинг, шу жумладан, Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий-маданий ҳаётида маъмурий-буйруқбозлик бошқаруви тизимининг кучайиши натижасида янги иқтисодий сиёсат ўз мазмуни ва моҳиятини тобора йўқота борди. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling